Norma.uz

Даладан – турар жой мавзесига

 

Пойтахтнинг Ҳамид Олимжон майдонидаги осмонўпар уйда яшовчилар уйга кираверишда мева ва сабзавотларни арзон нархларда сотаётган йигит-қизларни кўриб ажабландилар. Улар Тошкент политехника университетининг талабалари бўлиб, пойтахтнинг турар жой даҳаларида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга оширишга киришган эдилар.

 

– Ҳаммаси Фарғона вилоятидаги фермер дўстларимизнинг қўнғироғидан бошланди, – дейишди талабалар. – «Нима билан шуғулланаяпсизлар?» – деб сўрашди. Ярим кун ўқишда бўламиз деб жавоб бердик. «Куннинг иккинчи ярмида ишлашни хоҳлайсизларми?». Талаба учун бу мақбул таклиф, биз ҳам рози бўлдик. Шу тариқа аҳолининг ҳимояланмаган қатламларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси туғилди. Биз бу ерга яқин ерда яшаймиз, кўп қаватли уйларда Олой бозорига бориб-келиш оғирлик қиладиган кўплаб кексалар борлигини биламиз. Бунинг устига у ердаги нархлар ҳам «чақиб олади». Шу йўсинда кишиларга ёрдам беришга аҳд қилдик.

Маҳсулотларни тўғридан-тўғри даладан уй эшигигача паст нархларда ва воситачиларсиз етказиб беришимиз тўғрисида флаерлар чоп этдик. Уларни бир нечта ХУМШ бошқарувларига тарқатдик. Бир неча кундан кейин талабаларга «Фалак коммунал» ширкати ва ХУМШ жойлашган маҳалла қўмитасидан қўнғироқ қилишди: «Келинглар, ­кутяпмиз».

Ҳозирча талабалар ғояни амалда қўллаяптилар, аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўрганяптилар. Хайрли ташаббусни пойтахтнинг бошқа турар жой даҳаларида ҳам қўллаш ниятлари бор.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1468 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика