Бизнинг ХУМШда йиллар мобайнида квартира ҳақини тўламаган шахслар бор. Уларнинг баъзилари ўз қарзларини сўндира бошлашди. Улар қарзларини қандай тарифлар бўйича қайтаришлари керак – янги тарифлар бўйичами ёки эскилари бўйичами?
ХУМШ бухгалтери.
– Аввало ХУМШ бухгалтери уйда яшовчилар ширкатга квартира ҳақини эмас, балки умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадалларни тўлашларини билиши керак. Мажбурий бадаллар бўйича қарзни улар қарз ҳосил бўлган пайтда белгиланган тарифлар бўйича, яъни эски тарифлар бўйича сўндиришлари керак.
Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.