Norma.uz

Директор эмас, балки умумий йиғилиш

 

Мен кўп квартирали уйнинг биринчи қаватида яшайман. 2014 йил июлида квартирам остидаги ертўлада барча қувур ва вентил (жўмрак)ларни, шунингдек совуқ ва иссиқ сув таъминоти ва иситиш устунларини ўз маблағларим ҳисобидан алмаштирдим. 4 августда уйда яшовчилар далолатнома тузиб, мазкур ҳолатни тасдиқлашди. Мен уни материалларга доир чеклар билан бирга ХУМШга топширдим. Ширкат директори унга резолюция қўйиб, ҳисобдан чиқариладиган ва мажбурий бадаллар бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига олдиндан ҳақ сифатида қайд этиладиган сумма – 1 794 456 сўмни кўрсатди. Сўнгра тўловлар ҳисобини юритиш дафтарлари бўйича қайд этиши учун далолатнома нусхасини бухгалтерга топширди.

2015 йил 1 ноябрдан бошлаб ХУМШга бошқарувчи компания хизмат кўрсата бошлади. 27 ноябрда ҳокимлик ва банк ходимлари квартирама-квартира юриб, мажбурий бадаллар бўйича қарзнинг бор-йўқлигини текширдилар. Менга тегишли далолатномани кўриб, ХУМШ бухгалтериясида, қайдга кўра, олдиндан ҳақ тўланишигача бўлган санани кўрсатишни тавсия қилдилар. Бироқ бухгалтер бу хусусдаги илтимосимга рад жавоби бериб, буни мажбурий бадалнинг бўлғуси миқдорини билмаслиги билан асослади. Мен қонун ҳужжатларига кўра қайта ҳисоб-китоб олдиндан ҳақ тўланган пайт, яъни далолатнома тузилган санадаги нархларда қилиниши керак деб жавоб бердим. Менга бундай қилмаймиз, «хоҳлаган жойингизга шикоят қилинг, ҳисобдан чиқариш мажбурий бадал миқдорининг ошганлигини ҳисобга олган ҳолда индексацияланади?» деб жавоб беришди. Ушбу масала қонун ҳужжатларида қандай тартибга солинади?

Э.Алибоев.

 

– ХУМШ аъзоси томонидан умумий мол-мулкни ўз ҳисобидан таъмирлаш (алмаштириш) учун бадалларни қисман қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинлиги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон, бундан кейин – Қонун) 30-моддасида назарда тутилган. Унда белгиланишича, айрим ҳолларда ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши жой мулкдори томонидан мажбурий бадалларнинг бир қисмини тўлашнинг пул шаклини унинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

ХУМШ аъзоларининг умумий йиғилиши ширкатнинг юқори органидир. Шу боис у ишларни кейинчалик харажатларни қайта ҳисоб-китоб қилиш билан бирга мулкдорларнинг маблағлари ҳисобидан бажариш амалга оширилиши ёки оширилмаслигини ҳал қилиши керак. Йиғилиш ушбу чизма билан боғлиқ бир қатор масалаларни ҳам ҳал этиши лозим. Агар у ижобий қарор қабул қилса, қайта ҳисоб-китоб қилиш имкониятларидан фойдаланиш даври ва қандай тарифлар бўйича бажарилишини – ишни бажариш пайтидами ёки бадал миқдорини келгуси оширишларни ҳисобга олган ҳолдами – белгилаши лозим. Агар буни қилишмаса, сизга уни кўпайганлигини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилишлари мумкин.

Ушбу механизм фақат ширкат режалаштирган ишлар учун қўлланилади. Акс ҳолда у режадаги ишларни бажариш учун мўлжалланган мулкдорлар маблағларидан мақсадсиз фойдаланишга олиб келади. Одатда Қонуннинг 30-моддаси амал қилинганда фақат сарфланган материаллар қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Агар ширкат мулкдорнинг ишнинг ўзини бажаришга доир харажатларини ҳам компенсациялаганда унда солиқ мажбуриятлари вужудга келади. Зеро моҳиятга кўра сиз қувурларингизни алмаштирган шахсга тўлаган пулингизни қайтариб олишни хоҳлаяпсиз. Бунинг маъноси шуки, жисмоний шахсга даромад тўланган, ундан солиқ ва суғурта бадалларини ушлаш ҳамда уларни бюджет ва мақсадли жамғармаларга ўтказиш лозим. Бунинг учун сиз тўловини амалга оширган таъмирчингиз билан лоақал фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузишингиз зарур. Ушбу талабларга риоя этмасдан сизга компенсация тўлаб, ширкат солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузади ва тегишли оқибатларга дуч келади. Кам деганда солиқ солишдан яширилган маблағлар суммасининг 20%ига тенг бўлган жарима тўлайди (Солиқ кодексининг 114-моддаси).

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 1968 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика