Norma.uz

Эски акциз маркаларининг амал қилиш муддати тугамоқда

 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида»ги Қарорига (11.02.2015 йилдаги 20-сон, кейинги ўринларда – 20-сон Қарор) асосан, жорий йилнинг 1 апрелидан янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган эди.

 

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоқларида бўлган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгандан кейин, яъни 2016 йил 1 январь ҳолатига маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси 2016 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда уларнинг улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишини аниқлаш ҳамда олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чора-тадбирларини кўради (20-сон Қарорнинг 2–3-бандлари).

Эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг белгиланган муддати тугайдиган кунда савдо ташкилотлари эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг қолдиқларини инвентаризациядан ўтказадилар. Инвентаризацияни ўтказиш учун савдо ташкилотларида солиқ ва молия органлари вакиллари, савдо ташкилотларининг масъул ходимларидан (раҳбар, моддий жавобгар шахс, бухгалтерия ходими) комиссия ташкил этилади, у мазкур савдо ташкилоти раҳбариятининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия инвентаризациялаш тўғри, ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилиши учун жавоб беради (АВ томонидан 3.03.2004 йилда 1320-сон билан рўйхатдан ўтказилган Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисидаги низомнинг 15–16-бандлари).

2016 йилнинг 1 январь ҳолатига савдо ташкилотларида инвентаризация ўтказиш пайтида амал қилиш муддати ўтиб кетган акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ва тамаки маҳсулотлари қонунчиликка мувофиқ олиб қўйилади ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 15.07.2009 йилдаги 200-сон Қарори билан тасдиқланган) 13-бандига кўра белгиланган тартибда йўқ қилинади.

 

Шу муносабат билан, юқоридаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш мақсадида, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилувчи улгуржи ва чакана савдо корхоналари раҳбарларига 2015 йил 31 декабрь ҳолатига (реализация тугаганидан кейин) тайёр маҳсулотларнинг қолдиқларини белгиланган тартибда инвентаризациядан ўтказиш, уларни белгиланган тартибда йўқ қилиш ҳамда 2016 йилнинг 1 январидан эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилмаслик тавсия этилади.

 

Давронбек ҚУРБОНОВ,

Молия вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 1640 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика