Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 47 / Бевосита мулоқот

Ҳисоботга тузатиш киритиш ҳуқуқи

Корхонада сменали иш режими ўрнатилган. Бухгалтер жорий ва 2014 йилда байрам кунларида ишлаганлик учун икки баравар миқдорда иш ҳақи ҳисоблаб ёзмаган. Мазкур вазиятни қандай қилиб тузатиш мумкин?

Д.Комилов,

МЧЖ менежери.

 

– Сменали иш режими корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

Меҳнат кодексининг 132-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда; аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси). Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Сизнинг вазиятингизда 2 хил ечим мавжуд.

1. Ходимнинг хоҳишига кўра байрам кунидаги иш унга бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши билан компенсацияланиши мумкин. Бундай ҳолда у ишлаган байрам кунларига камида бир баравар миқдорда ҳақ тўланади.

2. Агар ходимлар отгул олишга кўнмасалар, уларга иш ҳақини ҳамда 2014 йил ва жорий йил учун у билан боғлиқ солиқларни қўшимча ҳисоблаб ёзиш лозим.

Қўшимча ҳисоблаб ёзиш жорий даврда бухгалтерия маълумотномаси асосида амалга оширилади. Тегишли ўзгартиришлар иш ҳақи ҳисобланмасига киритилади ва жорий ой солиқларига тузатишлар киритилади. 2014 йил учун ушбу ҳаракатлар бундан аввалги даврга киритилади. 2014 йил учун ушбу ҳаракатлар бундан аввалги даврга киритилади. Шу сабабли сиз 3-сон БҲМС «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 27.08.1998 йилда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қоидаларини ҳисобга олишингиз лозим. Унда молиявий ҳисоботларни тузишда йўл қўйилган хатоларни тузатишнинг қуйидаги тартиби белгиланган:

«Олдинги даврлардаги молиявий ҳисоботларни тайёрлаш чоғида йўл қўйилган xатоларга киритилган тузатиш миқдори (қиймати) ҳисобот давридаги соф даромад ёки зарарга қўшилади. Олдинги даврда йўл қўйилган муҳим хатоларни тўғрилаш миқдори йил бошигача тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан ҳисоботда акс эттирилади. Ўтган йилнинг тегишли даврига оид маълумотлар ўзгартирилади, агар хатолар арзимайдиган даражада бўлса, улар истисно қилинади».

Хатоларнинг муҳимлилик даражасини корхонанинг ҳисоб сиёсатида назарда тутиш зарур.

Солиқ кодексининг 46-моддаси билан сизга 2014 йил учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топшириш ҳуқуқи берилади. Агар сизни қизиқтираётган хатолар назорат қилувчи органлар текширганда аниқланган бўлмаса, албатта.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2052 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика