Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 47 / Фармон ва ижро

Ноқонуний текширувчи жазосиз қолмайди

Иқтисодиётимизнинг муҳим таянчига айланиб бораётган тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароит таъминлаб берилмоқда. Айниқса, соҳа вакиллари фаолиятини текшириш тизими тубдан такомиллашмоқда. 

Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ текширишлар ўтказиш тартиби, режали текширишлар даврийлиги, текшириш ўтказиш муддати тубдан такомиллашди. Текширишлар ўтказиш муддатини камайтириш ва такрорий текширувларнинг олдини олиш мақсадида уларнинг даврийлиги бирхиллаштирилди. Натижада тадбиркорлик субъектларида ўтказилаётган текширишлар янада қисқарди.

– Текширишларнинг камайгани тадбиркорларнинг вақтини беҳуда олиш, кайфиятига салбий таъсир кўрсатиш каби ҳолатларга барҳам бериб, уларнинг самарали фаолият юритиши учун янада кенг имкониятлар яратаётир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши котиби Эркин Жўраев. – Кенгаш томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилаётган текширишлар доимий назоратга олинган. Кенгаш ҳузурида Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат ноқонуний текширишларни ўрганиб бориш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган. Мазкур гуруҳ томонидан ҳар ой якуни бўйича аниқланган ноқонуний текширишлар мониторинги юритилмоқда. Назорат қилувчи органларнинг ноқонуний текшириш ўтказган мансабдор ходимлари ва тузилма раҳбарларини жавобгарликка тортиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга тақдимномалар киритилмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь ойида аниқланган ҳолатлар таҳлилига назар ташласак, Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Миробод туманлари давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ходимлари Д.Қосимова, Х.Олимбоева, О.Эшмуҳамедов ва А.Тожиниёзова тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текшириш ўтказган. Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритилган. Қонунбузилишига йўл қўйган бу шахслар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган.

 

Қўл остидаги ходимларнинг фаолиятини назорат қилмаганликлари оқибатида ноқонуний текшириш ўтказилишига шароит яратиб бергани учун Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан Учтепа тумани маркази бош врачи Н.Саидовага нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси тайинланди. Миробод тумани маркази бош врачи Ж.Воҳидов ва Яккасарой тумани маркази бош врачи Ф.Бозоровга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди.

Андижон тумани ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи Н.Олимов ҳам тадбиркор фаолиятини ноқонуний текширган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигига киритилган тақдимномага асосан ҳуқуқбузарга «қаттиқ ҳайфсан» интизомий жазоси берилган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш тузилмаларининг тегишли буйруқлари асосида А.Рейимов, М.Сейитов, А.Рўзиев ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйган. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига киритилган тақдимномага мувофиқ уларга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.

Мазкур ишчи гуруҳ ташкил этилганига беш ойдан кўпроқ вақт ўтди. Шу даврда ноқонуний текшириш ўтказган назорат органларининг 49 ходими жавобгарликка тортилди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1830 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика