Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 47 / Бевосита мулоқот

Компенсация тўлашни унутманг

Ходимнинг «Нексия»сидан (двигатели қуввати – 108 от кучи) хизмат мақсадларида фойдаланганимиз учун биз унга ойига энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида ҳақ тўламоқчимиз. Бундай компенсациядан даромад солиғи ушланиши ёки ушланмаслигини билмоқчи эдик.

МЧЖ бухгалтери.

 

– Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон Қарорига 3-илова) билан автомобиль моторининг қувватига боғлиқ ҳолда энг кам иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида компенсация тўланади*:

70 от кучигача – ЭКИҲнинг 2 баравари;

70 от кучидан 100 от кучигача – ЭКИҲнинг 3,5 баравари;

100 от кучидан юқори – ЭКИҲнинг 4,5 баравари.

Ушбу нормалар доирасида тўланадиган компенсация Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 8-бандига асосан ходимнинг даромади сифатида қаралмайди. Тегишинча, унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди.

Нормадан ортиқча бўлган компенсация суммаси ходимнинг даромадига киритилади ва унга ЖШДС, ЯИТ ҳамда суғурта бадаллари белгиланган тартибда солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 11-банди, 306-моддаси).

Агар двигателининг қуввати 108 от кучи бўлган автомобилидан фойдаланганлик учун ходимга корхона раҳбарининг буйруғи билан ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг компенсация тайинланган бўлса:

ЭКИҲнинг 4,5 баравари (4,5 х 130 240 = 586 080 сўм) доирасидаги суммага ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди;

нормадан ортиқча – ЭКИҲнинг 0,5 бараварига тенг ( 0,5 х 130 240 = 65 120 сўм) компенсацияга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади.

 

Светлана КИМ,

«Norma Ekspert» мутахассиси. 

 

*1.09.2015 йилдан ЭКИҲ 130 240 сўмга тенг (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ПФ-4751-сон Фармони).

Прочитано: 1970 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика