Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 47 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Интеллектуал мулк муҳофазаси тараққиётга хизмат қилади

Аждодлардан мерос бебаҳо маънавий хазина ва маданий ёдгорликлар қайта тикланиб, халқимизга етказилиши билан бир қаторда замондош ижодкорлар, ихтирочилар эркин ва самарали фаолият юритиши учун юртимизда барча зарур шарт-шароит яратилган. Бу мамлакатимизда интеллектуал мулк ривожига, соҳанинг нафақат маънавий ҳаётимизда, балки иқтисодиётдаги ўрни мустаҳкамланишига хизмат қилаётир.  

 

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида ушбу йўналишда халқаро интеграцияни изчил йўлга қўйгани муаллифлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим омил бўлаётир. Жумладан, мамлакатимиз 1991 йилда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти аъзолигига қабул қилинган бўлса, 2005 йил 19 апрелдан Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн конвенцияси қоидалари юртимизда амал қила бошлади.

Пойтахтимизда муаллифлик ҳуқуқи соҳасида замонавий тенденциялар ҳамда контрафактга қарши курашиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишлаб ташкил этилган халқаро семинарда шулар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси масъул ходимлари ҳамда хорижий давлатлардан экспертлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги директори вазифасини бажарувчи М.Бобожонов ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида интеллектуал мулк ривожига доимий эътибор қаратиб келинаётганини таъкидлади.

2006 йил янги таҳрирда қабул қилинган «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун муаллифларнинг ҳуқуқини таъминлаш, меҳнатини рағбатлантиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур агентлик ваколатларининг кенгайтирилгани, жумладан, унга ихтиролар, саноат намуналари, фойдали моделлар, товар белгилари ҳамда бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, интеллектуал мулк объектлари эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаси юклангани соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишга замин яратди.

Қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида агентлик тегишли ташкилотлар билан тузилган ишчи гуруҳлари ҳамкорлигида аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, савдо комплекслари ва шохобчаларда контрафакт фонограмма ва аудиовизуал маҳсулотлар савдоси амалга оширилишининг олдини олиш бўйича мониторинг олиб бормоқда. Натижада жорий йилнинг тўққиз ойида 624 қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига 178,7 мингга яқин аудиовизуал маҳсулот, фонограмма ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар бўйича эксперт хулосалари берилди. Шунга асосан умумий қиймати 1,8 млрд сўмликдан ортиқ контрафакт маҳсулотларни йўқ қилиш чоралари кўрилмоқда.

Семинарда иштирокчилар интеллектуал мулк соҳасига оид Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва бошқа давлатлар тажрибаси ҳамда муаллифлик ҳуқуқи соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича ўзаро фикр алмашди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2411 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика