Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 31 / Божхона

Телефон хизмат доирасидан «ташқари»да

Бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларида мобил телефон аппаратлари ноқонуний равишда машҳур брендлар остида ишлаб чиқарилаётгани сир эмас. Оқибатда телефонларнинг ҳақиқийсини қалбакисидан фарқлай олмаган харидорлар сифатсиз алоқадан азият чекишга мажбур бўлишмоқда.

 

Республикамиз божхоначилари томонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган уяли телефонларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари йирик миқдордаги шундай товарларнинг ноқонуний айланишини фош қилишди.

Божхона ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимиз кўчаларидан бирида ҳаракатланаётган фуқаро О.Ж. бошқарувидаги «Ласетти» автомашинасини тўхтатиб кўздан кечиришганда, унда хорижда ишлаб чиқарилган 726 дона уяли телефон ҳамда 386 дона уяли алоқа воситаси аксессуарлари яширинча олиб кетилаётганлиги аниқланди. Суриштирувлар давомида қоидабузар шахс қиймати 118 млн сўмлик бу товар-моддий бойликларнинг божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олмади ва мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бошпочтамт» божхона постида пойтахтимизда истиқомат қилувчи 3 нафар фуқаро номига АҚШдан йўлланган почта жўнатмаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, жўнатмадаги буюмлар орасида тегишли декларацияларда қайд қилинмаган салкам 36 миллион сўмлик 39 дона «LG», «iPhone 6» ва «iPhone 6+» уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан суднинг тегишли қарорлари билан жазо чоралари қўлланилди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилган товарлар давлат эгалигига ўтказилди.

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-76 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.


Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 2611 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика