Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 31 / Амалий бухгалтерия

Тарифдан ортиқча тўловларни қандай ҳисобга олиш керак

«Таътилга чиқишдаги ҳисоб-китоблар» мақоласида («СБХ»нинг 2.06.2015 йилдаги 22 (1086)-сони) ўртача ойлик иш ҳақи ва ўртача кунлик иш ҳақи ҳисоб-китобига мисоллар келтирилган эди.

«МИСОЛ. Корхона ходимига 2015 йил 1 июндан 18 иш кунига (15 кун асосий ва 3 кун қўшимча) навбатдаги йиллик таътил берилди. Унинг иш ҳақи тарификация бўйича ҳисоб-китоб кунида 1 200 минг сўмни ташкил қилади, ҳисоб-китоб даври – 12 ой. 2015 йил июнида таътилга чиқишдан аввалги 12 календарь ой учун иш ҳақи:

 

(минг сўмда)

Ойлар

 

Иш ҳақи

 

Шу жумладан тариф бўйича

 

Суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловлар

 

»

 

2014 йил июнь

 

850

 

800

 

50

 

2014 йил июль

 

850

 

800

 

50

 

2014 йил август

 

850

 

800

 

50

 

2014 йил сентябрь

 

850

 

800

 

50

 

2014 йил октябрь

 

850

 

800

 

50

 

2014 йил ноябрь

 

850

 

800

 

50

 

2014 йил декабрь

 

850

 

800

 

50

 

2015 йил январь

 

1 250

 

1 200

 

50

 

2015 йил февраль

 

1 250

 

1 200

 

50

 

2015 йил март

 

1 250

 

1 200

 

50

 

2015 йил апрель

 

1 250

 

1 200

 

50

 

2015 йил май

 

1 200

 

1 200

 

 

Жами 12 ой учун

 

12 150

 

11 600

 

550

 

 

Сизнинг мисолингиз бўйича ходимда 12 ойлик ҳисоб-китоб даврида иш ҳақи сақланмайдиган таътилларсиз, касаллик варақалари топширмасдан ишлаган сифатида унга иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган, бунда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи суммаси белгиланган маошга тенг бўлган. Бугун бизнинг мисолимизда таътилларни ҳисоб-китоб қилишда биз ходим 2015 йил май ойида иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиққанлиги ва тегишинча ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи тариф бўйича белгиланган маошдан кам бўлганлигига тўқнаш келдик.

Бизнинг ҳолатимиз «Суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловлар» устунидаги сумма ҳисоб-китобига, яъни 1/12га ошишга таъсир қиладими? Агар саволни бошқача берадиган бўлсак, сизнинг мисолингизда ушбу устунда деярли ҳар ойда 50 минг сўм суммаси келиб чиқяпти.

Ушбу устунда манфий сумма юзага келган ҳолатлар ҳам бўладими?

МЧЖ бухгалтери.


– Аввало яна бир марта таътил пули ҳисоб-китоби учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланишини аниқлаштириб оламиз (шундай тартиб ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарорига 6-илованинг 1-бандида белгиланган). Ҳисоб-китоб кунига ходимга белгиланган лавозим маоши олинади ва унга ҳисоб-китоб даврида маошдан ортиқча суммани ташкил қиладиган 1/12 қисм қўшилади. Бунда ортиқча сумма деганда (тилга олинган мақоладаги «Суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловлар» устуни) ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисоблаб ёзиладиган, маошдан ортиқча тўловлар (маошнинг ўзи эмас), масалан, мукофотлар, овқатланиш ва йўл ҳақи учун қўшимча тўловлар ва бошқалар назарда тутилади.

Мазкур тўловлар мавжуд ёки мавжуд бўлмаслиги мумкин, бироқ улар манфий қийматга эга бўлмайди. Тегишинча, меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўтган ойлар учун ҳисобланган ҳақиқий иш ҳақи миқдори муҳим эмас – ҳисоб-китоб белгиланган лавозим маошидан (штат жадвали бўйича) келиб чиқиб амалга оширилади.

1-МИСОЛ. Ходимнинг лавозим маоши – 1 млн сўм. Май ойида ходим 11 кунлик иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган. Бу ойда унга 676 минг сўм (476 минг сўм – 10 кун ишланганлиги учун иш ҳақи, 200 минг сўм – мукофот) ҳисоблаб ёзилган. Ушбу сумма унинг штат жадвали бўйича оладиган маошидан кам, бироқ бу ҳол таътил ҳисоб-китобига дахл қилмайди. Кейинчалик таътилга чиқилганда, агар май ойи ҳисоб-китоб даврига тўғри келадиган бўлса, таътил учун ҳақ лавозим маошидан ва тариф тўловларининг 1/12 қисмидан келиб чиқиб ҳисобланади, уларга май ойи учун ҳисобланган мукофот ҳам киради.

 

2-МИСОЛ. Ходим 2015 йил 1 июлдан 15 иш кунига меҳнат таътилига чиқяпти. Ҳисоб-китоб кунидаги тарификация бўйича иш ҳақи 1 200 минг сўмни ташкил қилди. Ходимнинг таътилга кетишда ҳисобга киритиладиган 12 календарь ой учун иш ҳақи қуйидагига тенг:

(минг сўм)

Ойлар

 

Иш ҳақи

 

Шу жумладан тариф бўйича

 

Суғурта бадаллари ҳисобланадиган тарифдан ортиқча тўловлар

 

2014 йил июль

 

1 000

 

1 000

 

 

2014 йил август

 

1 000

 

1 000

 

 

2014 йил сентябрь

 

1 100

 

1 000

 

100

 

2014 йил октябрь

 

1 000

 

1 000

 

 

2014 йил ноябрь

 

1 200

 

1 200

 

 

2014 йил декабрь

 

1 500

 

1 200

 

300

 

2015 йил январь

 

1 200

 

1 200

 

 

2015 йил февраль

 

1 250

 

1 050

 

200

 

2015 йил март

 

1 200

 

1 200

 

 

2015 йил апрель

 

1 400

 

1 200

 

200

 

2015 йил май

 

500

 

500

 

 

2015 йил июнь

 

1 200

 

1 200

 

 

Жами 12 ой учун

 

13 550

 

12 750

 

800

 

 

Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 266,667 минг сўмни (1 200 + 800 / 12), таътил ҳақи суммаси – 748,032 минг сўмни (1 266,667 / 25,4 х 15) ташкил қилади.

 

Людмила ВОЛОСНОВА,

«Norma Ekspert» мутахассиси.

Прочитано: 1726 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика