Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 31 / Мутахассис жавоб беради

Сифати бузилган товарни қандай ҳисобдан чиқариш керак

Корхона улгуржи савдо билан шуғулланади. Импорт товар (лок-бўёқ маҳсулоти) олинди. Ташиш чоғида товар маълум миқдорининг сифати бузилган, бунда айбдор шахс аниқланмаган.

Ташиш чоғида яроқсизга айланган товарни ҳисобдан чиқаришнинг чегаравий меъёрлари мавжудми?

А.Мавлонова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Агар қабул қилиш чоғида сиз сифати бузилган товарни аниқлаган бўлсангиз, мазкур далил бўйича етказиб берувчига ёки транспорт ташкилотига шартнома асосида даъво тақдим этишингиз лозим.

21-сон БҲМСни қўллаш бўйича Йўриқномага мувофиқ 4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар» ҳисобварағида билдирилган даъволар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.

Мазкур ҳисобварақнинг дебети бўйича шу жумладан қуйидаги даъволарга нисбатан ҳисоб-китоблар акс эттирилади:

а) етказиб берувчилар, пудратчилар ва транспорт ташкилотларига нисбатан – текширув чоғида уларнинг ҳисобварақлари шартномада келишилган ёки прейскурантда назарда тутилган нарх ва тарифларга номувофиқлиги аниқланганда, шунингдек етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар ёки ишлаб чиқариш захиралари, товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда арифметик хатолар аниқланган тақдирда, товар-моддий қимматликлар ёки харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича ёзувлар амалга оширилгандан кейин аниқланган нархларнинг оширилиши ёхуд етказиб берувчилар ва пудратчилар томонидан ҳисобварақларда арифметик хатоликлар аниқланганда;

б) мажбуриятларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда етказиб берувчилар, транспорт корхоналари ва бошқа корхоналарга нисбатан – юк етишмовчилиги бўйича;

в) етказиб берувчилар ёки пудратчилар айби билан яроқсиз маҳсулот ва бекор туриб қолишлар юзага келганда – харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари билан корреспонденцияда;

г) банкларга нисбатан корхона ҳисобрақамидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган (ҳисоблаб ўтказилган) суммалар бўйича – пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда;

д) етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқалардан ундириладиган жарима, пеня, неустойкалар бўйича, тўловчилар томонидан тан олинган ёки хўжалик суди томонидан тайинланган миқдорлардаги шартномавий мажбуриятларга риоя қилинмаганда (тўловчилар томонидан тан олинмаган жарималар, пеня, неустойка бўйича билдирилган даъволар суммалари ҳисобга олинмайди) – 9330-«Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда амалга оширилади.

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар» ҳисобварағи бўйича корреспонденция қуйидагича кўринишда бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Капитал қўйилмалар учун илгари тўланган ҳисобварақларда ҳажмларнинг оширилиши, нархлардаги номувофиқлик ва хатоликлар бўйича даъволар билдирилди

 

4860

 

0810-0890

 

Нархлардаги номувофиқлик, арифметик хатолар ва товар-моддий захиралар камомади бўйича даъволар билдирилди

 

4860

 

1010-2990

 

Камомад, ҳисобварақлардаги хатоликлар, сифат бўйича даъволар билдирилди (1510-ҳисобварақдан фойдаланилганда)

 

4860

 

1510

 

Корхона ҳисобрақамидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган суммалар бўйича банкка даъволар билдирилди

 

4860

 

5110-5530

 

Келиб тушган моддий қимматликларни кирим қилишда етказиб берувчиларга даъволар билдирилди

 

4860

 

6010

 

Бошқа корхоналар томонидан тан олинган, шартнома мажбуриятларига риоя қилинмаганлик учун жарималар, пеня ва неустойкалар акс эттирилди

 

4860

 

9330

 

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларга қондирилмаган даъволар ўтказилди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

4860

 

 

Агар етказиб берувчилардан товарлар қабул қилингандан кейин омборда сифати бузилган товарлар аниқланган бўлса, сиз инвентарлашни ўтказишингиз лозим. 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»5 1.5-бандида қимматликлар сифати бузилганлиги далили аниқланган тақдирда инвентарлашни мажбурий равишда ўтказиш назарда тутилган.

Ҳақиқатдаги қимматликлар билан бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлар ўртасида тафовутлар аниқланганда қуйидаги тартибда иш юритилади:

қимматликларнинг белгиланган меъёрдан камайиши корхона раҳбарининг фармойишига кўра ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига ҳисобдан чиқарилади. Тасдиқланган меъёрлар мавжуд бўлмаганда камайиш меъёрдан ортиқча камомад сифатида кўриб чиқилади;

қимматликларнинг меъёрдан ортиқча камомади, шунингдек қимматликларнинг яроқсизлик ҳолатига келишидан йўқотишлар айбдор шахслар зиммасига юкланади;

камомад ва яроқсизликка сабабчи айбдорлар аниқланмаган тақдирда, қимматликларнинг меъёрдан ортиқча камомади ва яроқсизликка келганлигидан йўқотишлар, Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ корхона томонидан ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига ҳисобдан чиқарилиши мумкин.

Савдо корхоналари кўрсатилган харажатларни реализация қилишга оид харажатларга ҳисобдан чиқарадилар (Низомнинг 5-«Ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг йўқотилиши» бўлимининг 2.1.2.9-банди). Бунда меъёрдан ортиқча камайишлар оқибатида қимматликлар камомади ва қимматликларнинг яроқсиз ҳолга келишидан йўқотишларни ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларда бундай камомад ва йўқотишларни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар кўрсатилиши лозим.

Одатда, товар-моддий қимматликларнинг камомади ва (ёки) яроқсиз ҳолга келишидан йўл қўйиладиган йўқотишлар миқдорини аниқлаш учун қўлланиладиган табиий камайишлар меъёрлари уларни сақлаш ва ташишнинг технологик шартларини, тармоқ вазирликлари ва идоралари томонидан айрим турдаги материалларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган иқлим ва мавсумий омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Таъкидлаш жоизки, табиий йўқотишлар айрим юкларга хос бўлган табиий хусусиятлар: қуриш, тўкилиш, оқиб кетиш ва бошқалар туфайли юкнинг оғирлиги бўйича вазн етишмовчилиги ҳисобланади.

Агар товарнинг яроқсиз ҳолга келиши табиий камайишлар билан боғлиқ бўлмаса, инвентарлаш ҳужжатларига қўшимча равишда яроқсиз товарни ҳисобдан чиқариш далолатномаси расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқдир, далолатнома импорт қилинаётган товар яроқсизланишининг эҳтимолий сабаблари кўрсатилган ҳолда комиссия томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Прочитано: 1917 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика