Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 31 / Божхона

Дори олиб кирмоқчи эдим...

Болани даволаш учун шифокорлар цераксон тайинлашди. Танишлар Петербургдан ушбу дорининг 6 ўровини биз учун сотиб олишди. У бизда ҳам сотилади, бироқ бир неча марта қиммат туради. Даволаниш бизга қимматга тушаётганлиги боис бошқа йўлларни қидириб топишга тўғри келмоқда. Айтсангиз, дорини олиб кираётганда божхонада муаммолар юзага келмайдими? Рецептларнинг нусхалари керакми?

Н.Жаунис.

 

– Ўзбекистонга шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган дориларни олиб кириш Давлат божхона қўмитасининг 9.10.1998 йилдаги 115-сон кўрсатмаси билан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон Республикасига айрим жисмоний шахслар томонидан қўллаш мақсадида бир марта олиб кириш учун рухсат берилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари меъёри мавжуд (3-илова). Улар жумласида юрак-қон томир дори воситалари ҳам бўлиб, уларни 10 ўров доирасида олиб кириш мумкин. Иловага изоҳларнинг 1-бандида таъкидланишича, жисмоний шахс томонидан ўзи қўллаши учун бир марта олиб киришга рухсат берилган дори воситаларининг меъёри муайян препарат билан даволашнинг илова қилинган йўриқномада баён қилинган курсидан келиб чиқиб белгиланади.

Бундай белгилаш мушкуллашган ёки мумкин бўлмаган ҳолларда иловада келтирилган касалликларнинг оғирлиги ва узоқ давом этишини ҳисобга олган ҳолда рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган асосий дори воситалари рўйхати бўйича тузилган препаратлар сонига асосланиши керак. Унда белгиланган препаратлар сони бир ўровда кўпи билан 10 ампула ёки 30 таблетка (капсула, бошқа дозаланган дори шакллари) ҳисобидан тузилиши керак. Агар ўровда дори шакллари кўп бўлса, ампула ёки таблеткаларнинг умумий сонига асосланиши керак (изоҳларнинг 2-банди).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз
Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1794 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика