Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 31 / Солиқ солиш

Қурувчи учун ЯСТ

Газетамиз саҳифаларида турар жойлар қурилиши ва квартираларни реализация қилишни ҳисобга олиш мавзусини ёритган эдик («Қуриб битказилди, энди ҳисобга олиниши керак», «СБХ», 23.06.2015 йилдаги 25 (1089)-сон).

Бугун мазкур мавзуни давом эттириб, квартиралар реализация қилинганда солиқ солиш масаласини кўриб чиқамиз. 

 

ЯСТ тўловчиси бўлган қурилиш ташкилоти Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомга асосан банкдан кредит олди. Уй-жой қурилиши жараёнида унга ёрдамчи пудратчилар жалб этилди. Жорий йилда турар жой қуриб битказилади ва квартираларни реализация қилиш бошланади.

Қуриб битказилган квартиралар тайёр маҳсулот ҳисобланади, шу сабабли шундай савол туғилади: қурилиш ташкилотлари учун нима ягона солиқ тўлови солиш объекти бўлиб ҳисобланади? Бу – ўз кучлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишдан олинган тушумми ёки квартираларни реализация қилишдан олинган барча тушумми? ЯСТни қандай ставкада тўлаш керак?

 

Ушбу савол Интерактив давлат хизматларининг ягона портали орқали Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига юборилган. Биз мазкур идоралардан жавоб олдик ва уларни ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола этамиз.

 

ДСҚ ПОЗИЦИЯСИ

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ реализация қилиш – сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш. Ҳисобварақ-фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, товарлар жўнатилганлигини (топширилганлигини), ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи квитанциялар, чеклар ва бошқа ҳужжатлар реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлардир.

ЎзР Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра ялпи тушум ягона солиқ тўлови солиш объектидир.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқилганда, агар сизнинг корхонангиз ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланса ҳамда кейин сотиш учун турар жой ва нотурар жой объектларини қуриш фаолиятини амалга оширса, ягона солиқ тўлови солиш объекти бўлиб кўрсатилган объектларни реализация қилишдан олинган тушумнинг бутун ҳажми ҳисобланади.

Шунингдек маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1-иловага кўра қурилиш ташкилотлари учун ягона солиқ тўловининг ставкаси 2015 йил 1 январдан бошлаб 5% миқдорида белгиланган.

Эркин ГАДОЕВ,

ДСҚ раисининг ўринбосари.

 

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ НУҚТАИ НАЗАРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ ялпи тушум ягона солиқ тўлови солиш объектидир.

Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига қуйидагилар киритилади:

1) товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда (ушбу солиқларни тўлайдиган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум;

2) мазкур Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар, агар мазкур модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун – ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум тушунилади. Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади.

Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун уй-жой қурилишини ва реконструкция қилишни молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1727-сон, 12.09.2007 йил) мувофиқ банклар томонидан кредитлар пудрат қурилиш ташкилотларига қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва улардан мақсадли фойдаланиш шартларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳалар бўйича, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда кўп квартирали уйларни фойдаланишга тайёр ҳолда («калити билан») қуриш ёки реконструкция қилиш шарти билан берилади.

Бунда пудрат қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи сифатида фаолият кўрсатади.

Пудрат қурилиш ташкилоти томонидан кўп квартирали уйлардаги квартиралар ушбу турар жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган нархларда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари орқали аҳоли, шу жумладан, ёш оилаларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қошидаги ишчи гуруҳларининг тавсияларига биноан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади.

Шу тариқа, сизнинг мурожаатингизда кўриб чиқилаётган вазиятда қурилиш ташкилоти бир вақтнинг ўзида ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи сифатида фаолият юритаётганлигини ҳамда кўп квартирали уйни олди-сотди шартномалари бўйича сотишни амалга ошираётганлигини ҳисобга олиб, мазкур ҳолда кўп квартирали уйни реализация қилишдан олинган бутун тушум ягона солиқ тўлови солиш объекти ҳисобланади.


Жамшид ҚЎЧҚОРОВ,

молия вазирининг ўринбосари.

Прочитано: 2273 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика