Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 31 / Обуна – 2016

«Norma» газеталари: юқоридан назар

Нашрларимиз ўқувчилари орасида корхона менежерлари ва раҳбарлари оз эмас. Мухбиримиз улардан нашрларимизни нега ўқишлари ва обуна бўлишларини билиб олишга ҳаракат қилди.  

 

Роман БАРАННИКОВ,

«Unitel» (Beeline) МЧЖ молия директори:

– Beeline Ўзбекистонда ишлаётган барча йиллар мобайнида биз «Налоговые и таможенные вести» ва «Норма» газеталарига обуна бўлиб келамиз. Айтишим лозимки, биз шунчаки анъана учун эмас, балки зарурат туфайли мазкур газеталарга обуна бўламиз. Моҳиятига кўра, газеталарингиз биз учун аллақачондан бери реал масалаларни ҳал этиш ва тезкор ривожланаётган молия ва бизнес оламида аниқ мўлжал олиш имконини берадиган ноёб дастакка айланган. Сўз қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар, низоли юридик масалалар ёки шунчаки қизиқарли маълумотлар тўғрисида борадими – бунинг аҳамияти йўқ – доимий ҳамроҳимизга айланиб улгурган бу газеталардан самарали иш учун зарур бўлган деярли ҳамма нарсани топиш мумкин. Ҳар қандай маслаҳат ва мақолалар амалий жиҳатдан қимматга эгалигини эътироф этаман.

 

Павел ДОБРИНИН,

«Abplanalp Engineering AG» ваколатхонаси раҳбарининг ёрдамчиси:

– Қонун ҳужжатларига кўра хорижий компанияларнинг ваколатхоналари ҳам молия ҳисоботи топширишлари, солиқларни тўлашлари, иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишлари лозим. Кейинги 10 йил ичида ушбу мажбуриятларни бажаришда нашрларингиз – кўплаб фойдали ва долзарб ахборот етказиб берадиган ажойиб ёрдамчиларнинг кўмаги катта бўлаяпти.

Газеталарнинг ҳар бир сонини ваколатхона раҳбари билан биргаликда ўрганиб чиқамиз. Газеталарнинг электрон версиялари мавжуд бўлишига қарамай, раҳбаримиз нашрларнинг одатланилган босма форматини афзал кўради. Менга эса техник тараққиётнинг имкониятлари яқин. Бироқ, газета сони билан ишхонада танишишга вақт бўлмай қолганда, уни раҳбардан уйда ўқиб чиқиш учун олиб тураман. Нима бўлганда ҳам газеталарингиз ҳар доим керак!

 

Акмал ИСКАНДЕРОВ,

«Искандеров А.А.» ХК директори:

– Газеталарингизга биз бухгалтеримиз учун обуна бўлганмиз. У нашрларингизни синчиклаб ўқиб чиқади, кўпинча ишхонада ўқиб чиқишга улгурмагани боис уйига олиб кетади. Бундай фидойилик менга – компания раҳбарига ҳам «юқмаслиги» мумкин эмас. Уларнинг деярли ҳар бир сонини ўқиб, муҳим воқеалар ва қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлишга, давр билан ҳамнафас бўлишга интиламан. Муайян материалларни ўрганиб чиқиб, бир вақтнинг ўзида ўзим учун бирор янгилик кашф этаман.

Баъзан, газетангизни синчиклаб ўқишга тўғри келади, баъзи атамаларга унчалик тушунмайман. Бироқ шундай бўлса-да, газеталарингиз менинг бизнесим ривожланиши учун ғоятда муҳим ва долзарб эканлигини ҳис этаман. Бухгалтерия ва солиқ солиш соҳасидаги мураккаб материаллар эса аста-секин мен учун тушунарли бўлиб бормоқда.

Тадбиркорлар учун мўлжалланган рукнларни жуда ҳам ёқтираман, улардан одатда мени қизиқтирадиган саволларга жавобларни, шунингдек экспертларнинг фойдали маслаҳатлари ва тавсияларини топаман. Газеталарни профессионал чиқариш орқали бизни қўллаб-қувватлашингиз хуш ёқади! Қизиқарли материаллар ва ижодий муваффақиятларингиз бундан ҳам кўп бўлсин!

Фикрларни мухбиримиз
Наталья СПИРИДОНОВА ёзиб олди.

 

Севимли газеталар билан мустаҳкам алоқада бўлиб туришнинг энг самарали ва ишончли йўли – обунани расмийлаштириш ҳисобланади.

Прочитано: 1892 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика