Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 31 / Амалий бухгалтерия

Коммунал хизматларга доир ҳисобварақ-фактурани тўлдирамиз

«СБХ» газетасининг 15.07.2014 йилдаги 29 (1041)-сонида чоп этилган «Омборхона керак эмасми?» материалига доир қўшимча саволлар бермоқчи эдим.

1. Нима учун ижара ва коммунал хизматларни қоплашга доир ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш чоғида унинг 2, 3, 4-устунчалари тўлдирилмайди?

2. Агар ЯСТ бўйича базага ижара ҳақи киритилса, ЯСТ бўйича ҳисоботнинг қандай сатрида электр энергияси, алоқа хизматлари ва коммунал хизматлар ўз ифодасини топади?

3. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 2-«Бошқа даромадлар» иловасининг 100-сатрида нималар кўрсатилади?

4. Агар ижарачи ҳисобварақ-фактурада электр энергияси сарфини кВт-соатларда кўрсатиши керак бўлса, бироқ бунга имконият бўлмаса, уни қандай ҳужжатларда кўрсатиш керак?

5. Агар ҳисобварақ-фактурада коммунал хизматлар, электр энергияси ҚҚСсиз кўрсатилган бўлса, ижарачи ҳисобварақ-фактурани қандай қилиб тузатиши керак бўлади?

6. Ижарачининг бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматларнинг қопланиши қандай акс эттирилади?

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1. Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг1 (бундан кейин – Тартиб) 48-бандида шундай дейилган:

«Агар ижара шартномасига мувофиқ коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларининг қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:

ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (агар ижарага берувчи Солиқ кодексининг 197-моддасига мувофиқ ҚҚС тўловчиси бўлса) ижара ҳақи суммаси;

ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма».

Ижара ҳақи ва қопланадиган коммунал хизматлар бўйича ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш хизматлар бўйича ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришдагидек амалга оширилади.

Тартибнинг 20-бандига мувофиқ кўрсатилган хизматлар учун ҳисобварақ-фактура тақдим этилганда 2-устунда ўлчов бирлиги пул ифодасида кўрсатилади. 3-«Сони» ва 4-«Нархи» устунлари тўлдирилмайди.

 

2. Тартибнинг 49-бандида белгиланишича, ижара шартномасига мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Улар ижарага берувчининг даромади деб ҳам ҳисобланмайди.

ДСҚ ҳузуридаги эксперт кенгашининг ҳам белгилашича, ижарачи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун тўланадиган сумма ижарага берувчининг харажати ҳисобланмаслиги ва, тегишинча, ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқариш чоғида чегирилмаслигини ҳисобга олиб, ижарачи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун тўлашга олинган сумма бошқа даромад таркибига киритилмайди ва тегишинча, унга ягона солиқ тўлови солинмайди (19.02.2013 йилдаги мажлис баённомаси).

Тўланадиган коммунал хизматлар қиймати ижарага берувчининг даромади ҳисобланмаслиги боис у Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида2 ўз ифодасини топмайди.

Агар мол-мулкни оператив ижарага бериш солиқ тўловчи фаолиятининг асосий тури ҳисобланса, ундан олинган даромадлар Ҳисоб-китоб 010-сатрининг «Асосий фаолият тури» устунида кўрсатилади. Агар улар бошқа даромадлар бўлса, уларнинг суммасини солиқ тўловчи Ҳисоб-китобга 2-«Бошқа даромадлар» иловасининг 030, 010-сатрларида кўрсатади, сўнгра 2-илова 010-сатрининг кўрсаткичини Ҳисоб-китобнинг 030-сатрига кўчиради.

 

3. Ҳисоб-китобга 2-илованинг 100-сатрида акс эттириладиган, илгари чегирилган харажатлар ёки зарарларни қоплаш тарзидаги даромадларга қуйидагилар киради:

шубҳали деб эътироф этилган, илгари харажатларга киритилган ва жорий солиқ даврида тўланган талаблар суммалари;

илгари харажатларга киритилган, харажатларни (зарарларни) қоплаш бўйича олинган ҳар қандай компенсациялар.

4. Ҳисобварақ-фактурага сиз эркин шаклдаги далолатномани ва электр энергияси, сув, газ ва ҳоказоларнинг сарфи тўғрисидаги маълумотлар миқдорий ифодада кўрсатиладиган коммунал хизматлар етказиб берувчилари ҳисобварақ-фактураларининг нусхаларини илова қилишингиз мумкин. Ижарачига тақдим этилиши керак бўлган барча ҳужжатларни ижара шартномасида кўрсатиш лозим.

5. Ижарачи Тартибга риоя этиб, ижарага берувчига ҳисобварақ-фактурани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштириш талаби билан мурожаат қилиши керак.

6. Ижарачининг бухгалтерия ҳисобида ижарага берувчига тўланадиган коммунал хизматлар қуйидагича акс эттирилади:

 

Дебет

 

Кредит

 

Ижарага берувчининг ҳисобварақ-фактураларига кўра тўланадиган харажатлар акс эттирилган (шу жумладан ҚҚС – ҚҚС тўламайдиганлар учун)

 

Харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар (ижарага берувчи)»

 

Ижарага берувчининг ҳисобварақ-фактурасига кўра ҚҚС тўловчиси – ижарачи томонидан ҚҚС ҳисобга қабул қилинган

 

4410-«Бюджетга ҚҚС бўйича бўнак тўловлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар (ижарага берувчи)»

 

ҚҚС билан бирга ижарачи томонидан қопланадиган суммани тўлаш экс эттирилган

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига (бундан кейин – 2439-сон қарор) 3-илова.

22439-сон қарорга 13-илова. 

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Prоfi» эксперти.

Прочитано: 2149 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика