Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Жисмоний шахсдан сотиб олган солиқ агентидир

Агар юридик шахс жисмоний шахсдан кўчмас мулк сотиб олса, у ЖШДСни ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиши керакми? Сотувчи солиқни мустақил равишда тўлай оладими?

О.Сальникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодекси (СК) 179-моддасининг 11-банди жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларни солиқ солишдан озод этади, бундан қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини), яшаш учун мўлжалланмаган жойларни сотиш мустасно.

Имтиёзни қўллашда яшаш учун мўлжалланган турар жойларни сотишга нисбатан чекловлар белгиланган – уларни сотишдан даромадларга кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ бўлмаган битим тузилган тақдирда ЖШДС солинмайди. Турар жой фонди объектларини кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ сотганда солиқ солинадиган даромадлар барча турар жой фонди объектлари сотилишларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.

Ўн икки ойлик давр турар жойни биринчи марта реализация қилиш санасидан бошлаб ҳисобланади. Турар жой ўн икки ойлик давр мобайнида икки ва ундан ортиқ марта реализация қилинганда, солиқ солиниши лозим бўлган даромадлар биринчи турар жой реализациясини ҳисобга олган ҳолда аниқланади (МВ ва ДСҚнинг 28.03.2014 йилдаги ММ/04-01-32-14/246/246-сон ва 15/1-5434-сон қўшма хати).

Мазкур меъёр 2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб тузилган битимларга нисбатан жорий этилади. 2014 йилнинг 1 апрелигача турар жой фонди объектлари сотилишидан олинган даромадларга, башарти битимлар кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 2 мартадан ортиқ амалга оширилмаган бўлса, ЖШДС солинмаган.

Агар юридик шахс жисмоний шахсдан яшаш учун мўлжалланмаган жойни ёки СКнинг 179-моддаси 11-бандида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайдиган бошқа мол-мулкни харид қилса, у тўлов манбаи ҳисобланади ва жисмоний шахсдан солиқ ушлаб қолиши керак бўлади. Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мулкий даромадларга киради (СК 176-моддаси биринчи қисмининг 4-банди). Улар, СКнинг 184-моддасига мувофиқ, тўлов манбаида ЖШДС солинадиган даромадларга киради. Шу тариқа, жисмоний шахслар даромадига солиқни ҳисоблаш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахсларга юклатилади.

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ кўчмас мулкни реализация қилишдан даромад деб эътироф этилади.

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга ЖШДС энг кам ставкада солинади (СКнинг 181-моддаси). Жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммасини солиқ тўловчидан ушлаб қолиш солиқ агенти солиқ тўловчига тўлаётган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан, мазкур пул маблағлари ҳақиқатда солиқ тўловчига ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахсларга тўланаётганда амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгарлик даромад тўлаётган солиқ агентининг зиммасида бўлади. Мазкур солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт.

СКнинг 184-моддасига мувофиқ жисмоний шахс мол-мулкни юридик шахсга сотишдан олган мулкий даромаддан ЖШДСни мустақил равишда тўлай олмайди.

 

Ирина БОРИСОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2596 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика