Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Турмуш ўртоғининг автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганда

Ходимларимизга шахсий автомобилидан хизмат сафарларида фойдаланганлик учун компенсация тўланади. Меъёр доирасидаги ушбу тўловларга даромад солиғи солинмайди. Бироқ бунда автомобиль шахсий бўлиши керак.

Агар рафиқасининг номига расмийлаштирилган бўлса, автомобиль ходимнинг шахсий автомобили ҳисобланадими? Ахир автомобиль уларнинг биргаликдаги мулки-ку.

С.Николенко,

ХК бош бухгалтери.

 

Сизнинг ҳолатингизда автомобиль Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон Қарорига 3-илова) қўллаш нуқтаи назаридан шахсий ҳисобланмайди.

Оила кодексининг (ОК) «Эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари» деб номланган 5-боби эр ва хотиннинг биргаликдаги умумий мулки, уларнинг ҳар бирининг ўз мулки, қайси ҳолларда эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкинлигини тушунтиради (ОКнинг 23, 24, 25-моддалари). Бу оддий масала эмас ва унинг ҳал этилиши корхонангиз маъмуриятининг имтиёзли ҳуқуқига киради.

Номи келтирилган Тартиб ходимнинг шахсий мулкида бўлган автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлашни назарда тутади, демак ушбу Тартиб сизнинг ҳолатингизга тааллуқли эмас.

Шу билан бирга Меҳнат кодекси (173-модда), Солиқ кодекси (171, 174-моддалар) иш берувчига ходим томонидан иш жараёнида (хизмат мақсадларида) амалга оширилган турли хил харажатларни қоплаш ҳуқуқини тақдим этади-ки, буни ҳар хил компенсацияларни тўлаш бўйича локал ҳужжатларни (раҳбар буйруғи, жамоа шартномаси) расмийлаштиришда ҳисобга олишингизни тавсия этамиз. Солиқ солиш масаласини ҳал этиш эса ҳар бир муайян ҳолатда амалга оширилган компенсация тўловининг тури ва қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри қўллашга боғлиқ бўлади.

 

Елена ГУСЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2082 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика