Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Бевосита мулоқот

Корхона ҳисобидан уяли алоқадан фойдаланилса

Корхонамиз уяли алоқа компанияси билан ходимларимизга хизмат мақсадларида алоқа хизматларини кўрсатишга (ходимларимизнинг уяли телефонларидан фойдаланган ҳолда) шартнома тузишни режалаштирган. Бундай шартномани қандай қилиб тўғри ва фойдалироқ қилиб тузиш мумкин?

А.Трапезникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Корхона уяли алоқа компанияси билан уларни кейинчалик ходимларга бериш учун sim-карталарни харид қилган ҳолда уяли алоқа хизматларини кўрсатишга шартнома тузиши мумкин.

Биринчи навбатда хизмат вазифаларини бажаришда уларга уяли алоқа зарур бўлган ходимлар рўйхатини буйруқ билан тасдиқлашни ва уяли алоқа хизматларининг энг қулай ва фойдали пакетини танлашни тавсия қиламиз. Ходимга sim-картани беришда корхона у билан шахсий телефондан хизмат мақсадларида фойдаланиши юзасидан шартнома тузади. Ушбу шартномада фойдаланиш текинга ёки ҳақ эвазига бўлиши назарда тутилиши мумкин.

Ходимларнинг шахсий телефонларидан хизмат мақсадларида текин фойдаланиши корхонанинг юридик шахснинг бошқа даромадларига кирадиган текин олинган мулкий ҳуқуқлар шаклида даромад олишига олиб келади (Солиқ кодексининг (СК) 132-моддасининг 4-банди).

Агар корхона ходимларнинг шахсий телефон аппаратларидан хизмат мақсадларида ижара тўлови тўлаган ҳолда фойдаланиш юзасидан ижара шартномасини тузган бўлса, ходимларда тўлов манбаида солиқ солинадиган мулкий даромад юзага келади (СКнинг 176-моддасининг 3-банди). Бу ҳолда корхона чегириладиган харажат мавжудлигини эътироф этиш учун асосга эга бўлади.

Уяли алоқа хизматларидан хизмат мақсадларида фойдаланиш харажатлари лимитини ўрнатишингизни тавсия этамиз. Агар уяли алоқа оператори маълумотларига мувофиқ бундай харажатлар лимитдан ошмаса, ушбу харажатлар ходимлар даромади бўлиб ҳисобланмайди ва, тегишинча, уларга ЖШДС солинмайди (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди). Лимитдан ошган тақдирда корхона томонидан тўланган харажатларнинг лимитдан ошган қисми (агар, албатта, харажатларнинг ушбу қисми ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинмаса) ходимларнинг ЖШДС бўйича солиқ солинадиган базага киритиладиган моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланади (СКнинг 177-моддасининг 1-банди).

Мулкий даромадлар ва ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди.

 

Наталья ГРИШУТИНА,

экспертимиз.

Прочитано: 2152 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика