Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Юридик маслаҳатлар

Молиявий ҳисобот ва аудит

4–6 ноябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Бухгалтерлар федерацияси томонидан ташкил этилган «Халқаро стандартлар бўйича кузги ўқувлар» деб номланган анъанавий семинарлар туркуми бўлиб ўтди. Тадбирда амалиётчи бухгалтерлар, аудиторлар ва молиявий ҳисобот бўйича халқаро стандартлар (МҲХС) ҳамда аудит бўйича халқаро стандартлар (АХС) асосида иш олиб борувчи мутахассислар иштирок этдилар.

 

Бу йилги семинарларда учта халқаро аудиторлик компаниялари – «Ernst & Young», «Deloitte», «PricewatehouseCoopers» компаниялари мутахассислари маъруза қилдилар. Улар ҳисобни «Адолатли қийматни баҳолаш» 13-МҲХС, «Ижара» 17-МҲХС ҳамда «Фойда солиғи» 12-МҲХС стандартларига мувофиқ олиб бориш ва бу борадаги янгиликлар ҳақида гапириб бердилар.

Таъкидлаш жоизки, Федерация «Кузги ўқувлар»ни тўртинчи бор ўтказмоқда. Бундай ўқувлар халқаро стандартларни қўллаш борасида тажриба алмашиниш, бу ишнинг амалиётда тез-тез дуч келинаётган ўзига хос хусусиятларини муҳокама этиш имкониятини бермоқда.

Мамлакатимиз Президентининг «2011–2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори (26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон) халқаро стандартларни мамлакатимизнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит амалиётига жорий этишга янги омил бахш этди. Жаҳондаги бир қанча мамлакатларда халқаро стандартлардан миллий стандартлар қатори фойдаланилмоқда. Ўзбекистонда ҳам шундай амалиётга ўтилган. Халқаро стандартларни айниқса халқаро даражадаги компанияларда жорий этиш алоҳида долзарблик касб этмоқда. Уларнинг қўллаш амалиёти доираси қанчалик кенгайиб борар экан, бухгалтерия ҳисобининг у ёки бу кўрсаткичлари бўйича халқаро стандартлар талабини тушунтириш шунчалик муҳим аҳамият касб этади.

«Кузги ўқувлар»да муҳокама этилган стандартлар тадбирда иштирок этаётган бухгалтерлар ва аудиторларни масаланинг у ёки бу жиҳатлари бўйича қизғин мунозарага тортди. Хусусан, 2013 йил 1 январдан эътиборан қўлланиб келаётган 13-МҲХСнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилаётганда, акцияларнинг, кўчмас мулкнинг қийматини баҳолаш ва узоқ муддатли дебиторлик қарзи масалалари қизғин муҳокама этилди. Бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Зеро, компанияларнинг активларини баҳолаш зарурияти қўлланиш имкониятларидан келиб чиқиб, мумкин қадар кенг даражадаги эҳтимолий қийматни инобатга олишни талаб қилади. 17-МҲХСни ўрганишда ҳам мунозара анча қизиди. Мазкур ҳужжат молиявий ва операцион ижарани ижарага берувчи ва ижарага олувчининг балансларида ҳисобга олиш масалаларини ҳамда ижара муносабатларининг бошқа қатор ўзига хос жиҳатларини тартибга солади.

Халқаро стандартларни қўллаш зарурияти молиявий ва аудиторлик ҳисоботларини бир хил ўқиш ва қиёслаш учун бу ҳисоботларни унификация қилиш борасидаги талаб-эҳтиёж тақозосидир.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 2203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика