Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 46 / Бевосита мулоқот

ҚҚС солинмайди

Корхона (умумбелгиланган солиқлар тўловчиси) қурилиш, цемент-қумдан тайёрланадиган черепица ишлаб чиқариш билан шуғулланади ҳамда маиший товарлар ва мебелларни кимёвий тозалаш хизматларини кўрсатади. Корхона офисида ўз кучи билан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширди, бунда ўзи ишлаб чиқарган черепицадан фойдаланди. Шунингдек корхона балансида ҳисобда турган офисидаги гиламлар, портьер ва бошқа маиший буюмларни ҳамда мебелларни тозалаш учун хусусий кимёвий тозалаш шохобчасидан фойдаланади. Солиқ кодексининг 199-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қараладиган, унинг ўз эҳтиёжлари учун товарларни бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бундан ушбу модданинг биринчи қисми 7-бандида назарда тутилган харажатлар мустасно, шунингдек солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун қурилиш, монтаж, қурилиш-монтаж ишларини ўз кучи билан бажариш товарларни реализация қилиш обороти бўлмайди.

Корхона ўз эҳтиёжлари учун товарларни (черепицаларни) бериш, қурилиш-монтаж ишлари ва кимёвий тозалаш хизматларини корхонанинг асосий даромадларида акс эттириши ҳамда фойда солиғи ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши лозимми? Агар шундай бўлса, мазкур даромадларни ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттириш керак?

 

А.Тохтияров, АК филиали бош бухгалтери.

 

– Агар офис қурилиши хўжалик усулида (ўз кучи билан) бажарилаётган бўлса, унинг учун материалларни (цемент-қумли черепица) бериш товарларни реализация қилиш обороти бўлмайди ва ҚҚС солинмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди, кейинги ўринларда – СК). Қурилишда фойдаланиладиган материаллар қурилиш-монтаж ишларига доир харажатларга (0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағига) киритилади, кейинчалик улар қуриб битказилган бинонинг қийматини шакллантиради.

Солиқ тўловчининг хусусий офисини қуриш учун ўз кучи билан қурилиш-монтаж ишларини бажариши реализация қилиш обороти ҳисобланмайди (СКнинг 199-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди).

Корхонанинг мол-мулкини хусусий кимёвий тозалаш шохобчасида тозаланишига доир харажатлар суммаси бошқа чегириб ташланадиган харажатлар ҳисобланади (СКнинг 145-моддасининг 7-банди) ва хизматларни реализация қилиш оборотига киритилмайди (СКнинг 199-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди).

Шу тариқа, сизнинг ҳолатингизда ўз эҳтиёжлари учун товарларни бериш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, хизматлар кўрсатиш товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш обороти бўлмайди ва унга солиқ солинмайди.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2189 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика