Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 43 / Аудитор хабарномаси

Ҳисобга олинмаган кўрсаткичлар

Ўзбекистонда аудиторлик ташкилотлари рейтинги биринчи йил ўтказилаётгани йўқ, лекин ҳалигача улар фаолиятини баҳолаш сифати такомиллаштириб борилмоқда. Кўп ишлар қилинди, бироқ ҳануз аудит бозоридаги реал вазиятни акс эттирадиган ва аудиторлик ташкилотлари иши сифатини баҳолаш бўйича масалалар ҳал этилмасдан ва кўрсаткичлар ҳисобга олинмасдан қолмоқда. 

 

Хусусан, Низомнинг* 12-бандига кўра уларга бундай хўжалик юритувчи ташкилотларнинг танловда иштирок этишлари учун қуйидаги талаблар қўйилади:

а) барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказиш ёки ташаббус тарздаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва очиқ акциядорлик жамиятларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

б) аудиторлик ташкилоти раҳбари ва штатдаги аудиторларда амалда бўлган аудиторлик сертификатларининг (ариза берилган пайтда) мавжудлиги;

в) аудиторлик фаолияти соҳасида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши;

г) аудиторлик ташкилотида қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга бўлган камида битта мутахассиснинг мавжудлиги (малака мазкур ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлиши ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака аттестатининг мавжудлиги ёки ушбу соҳада иш тажрибасига эга бўлиши билан тасдиқланади). Яъни талаблар аудиторлар таркибида эмас, балки аудиторлик ташкилоти штатида мутахассисларнинг бўлишини назарда тутади – бундай мутахассиснинг аудитор бўлиши шарт эмас.

Аудиторлик ташкилотлари рейтингини баҳолашда бутун вақт мобайнида фақат компания аудиторларининг қўшимча сертификатлари (CAP, CIPA, DипИФР, солиқ маслаҳатчиси сертификати ва бошқалар)гина ҳисобга олинади. Рейтинг ўтказиш чоғида аудиторлик ташкилотининг салоҳиятини баҳолаганда нима учун ушбу Низом талаблари торайтирилади? «Бошқа номинация»да ўзга баллар бўйича бундай мутахассиснинг бўлишини баҳолаш тўғри эмас, чунки Низомда мутахассиснинг бўлиши давлат улушига эга бўлган корхоналарни текширишни ўтказиш учун ҳуқуқ олишда мажбурий талаб ҳисобланади. Агар аудиторлик ташкилотига комиссия рухсат берган ва у Давлат мулк қўмитаси томонидан тасдиқланган бўлса, нима учун рейтингни баҳолаётганда ушбу мутахассислар бошқача ҳисобга олинадилар?

Шунингдек кадр салоҳиятини баҳолаётганда аудиторларнинг «Йилнинг энг яхши аудитори» танловида иштирок этиши ҳисобга олинади – нафақат етакчилик баҳоланади, иштирок этганлик учун ҳам баллар берилади. Айни вақтда 3 йилда бир маротаба ўтказиладиган имтиҳон натижалари бўйича аудиторлик ташкилоти раҳбарининг даражаси ва бошқа сифат кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинмайди.

Бугунги кунда рейтинг баҳосини тузаётганда ҳисобга олинмаган яна бир кўрсаткич – аудит буюртмачисининг аудиторлик ташкилоти томонидан эътироф этилган ва қабул қилинган рекламацияларидир. Ҳолбуки улар буюртмачининг аудиторлик компанияси иши тўғрисидаги реал фикридир. Эҳтимол, аудиторлик ташкилотлари ушбу маълумотларни яширишлари мумкиндир, бироқ Молия вазирлиги мажбурий текширишни ўтказганда ҳужжатлар аниқланади. Бироқ рекламацияларни яшириш баҳолаш чоғида қўшимча санкциялар учун сабаб бўлиши мумкин.

 

*Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низом (ДМҚ ва МВнинг АВ томонидан 28.03.2007 йилда 1668-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

 

Светлана ГОЛОСОВА,

«TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори. 

Прочитано: 1654 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика