Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 42 / Бизнинг маслаҳатлар

Қарзни дивиденд ҳисобидан ёпиш мумкинми?

2010 йилдан бери фаолият юритиб келаётган хусусий корхонамизнинг таъсисчиси ҳам, директори ҳам бир жисмоний шахс ҳисобланади. 2014 йил сентябрь ойида моддий зарурият тақозоси билан қарз шартномасига биноан хусусий корхонамиз ўз ҳисобрақамидан таъсисчининг пластик карточкасига пул ўтказиб берди.

Таъсисчи олган қарз суммасини 8710-ҳисобварақдаги сальдо ҳисобидан, яъни 2014 йил якунлари бўйича олинадиган фойда ҳисобига ҳисобдан чиқарсак бўладими?

Олдинги олинган қарзни ҳисобрақамимизга қайтаришимиз ва кейин дивиденд олишимиз шартми? Ушбу операциялар бухгалтерияда қандай ифодаланади?

Очилбек Турдиалиев,

корхона бош бухгалтери.

Чирчиқ шаҳри. 

 

– «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 24-моддасига асосан хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди.

Бундан ташқари, Солиқ кодекси 179-моддасининг 6-бандига асосан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси тарзидаги жисмоний шахсларнинг даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Шу тариқа, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан сўнг қолган барча фойдани хусусий корхонангиз таъсисчиси солиқ (10%) ушланмасдан ўз тасарруфига олиши ва ундан ўз хоҳишига кўра фойдаланиши мумкин.

Демак, олдинги олинган қарзни ҳисобрақамга қайтариш шарт эмас.

Дивиденд тўлаш масаласи таъсисчининг корхона олдидаги қарзига эмас, балки унинг соф фойдасининг бор-йўқлигига боғлиқ. Шу сабабли таъсисчи корхона олдидаги қарзини сўндирмасдан туриб дивиденд олишга ҳақли.

Сиз дивидендларни қарзни сўндириш ҳисобига йўналтиришингиз мумкин, бироқ аввал улар ҳисоблаб ёзилиши керак. Мазкур операция учун буйруқ (фармойиш) асос ҳисобланади, унда йил якунлари бўйича олинган соф фойда олинган қарзни сўндиришга (тўлиқ ёки қисман) йўналтирилади деб қайд этилиши керак.

21-сон БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

дивидендларнинг ҳисоблаб ёзилиши:

дебет 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»;

кредит 6610-«Тўланадиган дивидендлар»;

дивидендларни қарзни сўндиришга йўналтириш:

дебет 6610-«Тўланадиган ди­видендлар»;

кредит 4720-«Ходимларнинг берилган қарзлар бўйича қарзи», 4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзи».

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2519 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика