Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 42 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ОЛИЙ БИЗНЕС МАКТАБИ

Вазирлар Маҳкамасининг 8.10.2014 йилдаги 282-сон Қарори билан Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига қайта ўзгартирилди.

Олий бизнес мактаби бошқарув кадрларини ўқитишнинг кундузги шакли бўйича тайёрлайди. «Бизнесни бошқариш» («Master of Business Administration-MBA») мутахассислиги бўйича 2 йиллик магистратура таълим дастури бўйича таълим олиб борилади. Битирувчиларга ўқиш якуни бўйича магистр даражасини ва давлат намунасидаги диплом берилади.

Олий бизнес мактаби магистратурасига очиқ танлов асосида олий маълумотга (дипломли мутахассис, бакалавр) ва олий таълим муассасасини битиргандан кейин камида уч йиллик иш стажига эга ва 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан тест синовлари ўтказиш йўли билан хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари қабул қилинади.

Шунингдек Олий бизнес мактабида хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар, жумладан кичик бизнес субъектларининг магистр даражасига эга бўлган ёки дипломли мутахассис ҳисобланган раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш «раҳбар ходимлар учун бизнесни бошқариш» («Executive MBA») ихтисослиги бўйича махсус таълим дастури бўйича амалга оширилади.

Ўқиш даврида Олий бизнес мактаби тингловчиларининг эгаллаб турган иш ўринлари сақлаб қолинади ҳамда улар белгиланган тартибда олий таълим муассасалари талабалари учун амалдаги базавий стипендия миқдорини 1,2 мартага оширган ҳолда стипендия тўловлари билан таъминланадилар.

Олий бизнес мактабини Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор бошқаради.

Қарор билан Олий бизнес мактабининг Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Олий бизнес мактаби магистратурасини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси тасдиқланди.

Олий бизнес мактабига «Бизнесни бошқариш» мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш йиллик қабул квотаси сони 75 киши этиб белгиланди.

Ҳужжат билан белгиланишича, 2011–2014 йилларда Олий бизнес мактабида ўқишни муваффақиятли тугатган битирувчиларга ушбу Қарор билан тасдиқланган намунадаги диплом берилади.

Ҳужжат билан манфаатдор вазирлик ва идораларга қатор топшириқлар берилди.

 

Ҳужжатга қисқача шарҳни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2620 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика