Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Бизнинг лойиҳалар

Истиқболинг порлоқ сенинг, 1uz дастургинам

Таҳририятимизга «СБХ» ва «Норма маслаҳатчи» газеталари мухлисларидан ҳамда «NORMA» АҚТ фойдаланувчиларидан ҳар хил савол ва истаклар билдирилган хатлар тез-тез келиб туради. Яқинда «Baraka Kompressor Servis» МЧЖ бош бухгалтери Лариса АНТОНОВАдан бир хат олдик. У ўз мактубида 1UZ дастури ҳақида жуда илиқ сўзларни баён этган. Биз Лариса билан боғланиб, бундай хайрихоҳлик, меҳри баландлик сабаблари билан қизиқдик. Сабаблари эса салмоқли экан.

 

Лариса ўз сўзини илгари бухгалтерия дастурларида ишлаб кўрмаганлигидан, кўпдан буён бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш ҳақида ўйлаб юрганлигидан бошлади. Тасодиф туфайли norma.uz сайтига кириб қолибди-ю, у ердаги эълондан 1UZ дастури ҳақида хабар топибди. Маҳсулотнинг нисбатан қиммат эмаслиги, энг муҳими ўзимизда, мамлакатимизда ишлаб чиқарилганлиги уни қизиқтириб қолибди. Лариса намойиш учун мўлжалланган ифодани кўчириб олиб, дастурни ўрганиш, ўзлаштиришга киришган. Ҳар қандай янгиликда бўлгани каби бу маҳсулот ҳам қатор саволлар келтириб чиқарган. Бухгалтер уларга жавоб излаб «Bepro-Norma» ишлаб чиқувчиларига мурожаат қилган. Улар дастурнинг барча жиҳатларини бутун икир-чикирларигача тез, лўнда қилиб тушунтириб беришган. Лариса ҳамма жиҳатларини чамалаб кўриб, 1UZ дастурини сотиб олиш керак деган фикрга келган. Раҳбари шартномани имзолашда ортиқча тихирлик қилмаган.

Фойдаланувчи тариқасида тажрибаси кўп бўлмаса-да, Лариса дастурни анча тез ўзлаштиришга муваффақ бўлган. Тўғри, шу аснода баъзан «Bepro-Norma» мутахассисларига маслаҳат сўраб мурожаат қилган пайтлари ҳам бўлди. Ташкилотларнинг зарур маълумотларини сабр ва чидам билан териб компьютерга киритиш Лариса учун ишнинг энг қийин жиҳати бўлди деса бўлади. Гап шундаки, Л.Антонова иккита ташкилотда бухгалтерия ҳисобини олиб боради. Саъй-ҳаракатлар беҳуда кетмади – барча маълумотлар билан «тўйинган» дастур бемалол бухгалтер вазифасини ўтай олар экан. Солиқ ҳисоботлари ва тўлов қоғозларини шакллантириш бунга яққол мисолдир. «Сичқонча» бир неча бор ишга солингани ҳамони икки дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоботлар ҳам, тўлов топшириқномалари ҳам тайёр бўлади. Маълумотлар компьютер экранида шундоққина кўриниб туради, бухгалтернинг вазифаси эса дастурнинг кибернетика заковати маҳсули бўлмиш ҳисоб-китобларини яна бир карра солиштириб кўриб, ишда қўллашдан иборатдир. Фойдаланишга жўнлиги, вазифаларни билимдонлик билан бажариши, интерфейс тушунарли эканлиги, дастур ишлаб чиқувчилари техник жиҳатдан мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб туришлари ва хизмат кўрсатишлари, шунингдек дастур бухгалтерия ишини бир вақтнинг ўзида бир неча фирмада юритишга имкон бериши ўз самарасини берди. Ларисанинг 1UZ дастурига меҳри ортиб, уни яхши кўриб қолди. «Мен дастур муаллифлари ва ишлаб чиқувчиларига сифатли, фойдали маҳсулот яратганликлари учун, шунингдек кўрсатган ёрдам ва кўмаклари учун миннатдорчилик билдиришни истардим. Ҳозирги кунда дастурдан фойдаланиб турганларни ва ундан келгусида фойдаланишга аҳд қилганларни ўйлаб қилинган ғамхўрлик учун ҳам раҳмат айтиш керак».

 

Дастур фойланувчисининг дил сўзларини мухбиримиз

Наталья СПИРИДОНОВА
ёзиб олди.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

 

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақида муфассал ахборотни 1uz.uz сайтидан, 230-21-12 бевосита мулоқот телефон рақами орқали ёки e-mail: info@1uz.uz га сўров йўллаш орқали олиш мумкин.

Прочитано: 1997 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика