Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Почта қутиси

Сотиш тақиқланмайди

МЧЖ етказиб бериш шартномаси бўйича ишлаб чиқариш корхонасига кейинчалик сотиш учун импорт контрактига асосан товар олиб келади. Агар товарга HД-40 (нотўлиқ декларациялаш) декларацияси расмийлаштирилган ва тегишли божхона тўловлари (бож, ҚҚС, акциз ва ҳоказо) 100% тўланган бўлса, у товарни республика ичида сотиш ҳуқуқига эга бўладими?

 

– «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ДБҚнинг АВ томонидан 9.09.2004 йилда 1404-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 1-бандига кўра шартли чиқариш – божхона органлари томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтган товарлар ва транспорт воситаларини ўз зиммасига белгиланган чеклашлар, талаблар ёки шартларга риоя этиш мажбуриятини олган шахс тасарруфига беришдир.

Товарлар ва транспорт воситалари шартли чиқарилганда божхона назорати остида бўлади. Шартли чиқарилган товарлардан шартли чиқариш амалга оширилгандагидан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек Низомнинг 3-бандига мувофиқ товарларни шартли чиқариш фақат олиб кирилган товарлардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишнинг божхона томонидан мақсадли назоратини исталган вақтда ўтказиш мумкин бўлганда амалга оширилади.

Божхона кодексининг 41-моддасига кўра божхона назорати товарлар ва транспорт воситалари эркин муомалага чиқарилган пайтда ёки улар ўзлари жойлаштирилган божхона режимларига мувофиқ божхона чегарасини кесиб ўтган пайтда якунланади. Бинобарин, тўлиқ божхона юк декларацияси тақдим этилмагунга қадар шартли чиқарилган товарларга нисбатан божхона назорати якунланмаган ҳисобланади.

Шу билан бирга Низомда, БЮД тақдим этиш муддати нотўлиқ БЮД расмийлаштирилган санадан бошлаб 2 ойдан ошиши мумкин эмаслиги таъкидланган Низом 13-банди иккинчи хатбошисининг шартларига риоя этилганда, Ўзбекистон Республикаси ички бозорида шартли чиқариладиган товарларни тўлиқ божхона юк декларацияси расмийлаштирилишига қадар сотиш тақиқланмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1483 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика