Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2014 йил учинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар

«СБХ»нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сони ва 24.06.2014 йилдаги 25-26 (1037-1038)-сонида турли фаолият турлари билан шуғулланадиган корхоналар учун тегишинча жорий йилнинг I ва II чораклари учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. «Norma Ekspert» мутахассислари муайян вазиятларга доир мисолларда солиқни тўлашдан қисман озод этиладиган имтиёзлар мавжуд бўлганда, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш, ЯСТнинг энг кам миқдори ва ЯСТнинг тўланадиган миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш тартибини тушунтирадилар. Ҳар бир вазиятда ЯСТ ҳисоб-китобини ва унга иловаларни1 тўлдиришга доир тавсиялар келтирилади.

Бугун биз экспертларнинг ЯСТ ҳисоб-китоби ва III чорак учун ҳисоботларни тўлдиришга доир тавсияларини чоп этамиз.

 

эътиборли жиҳатлар...

 

... ишлаб чиқариш корхоналари учун

2014–2016 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ–2120-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Маҳаллийлаштириш дастури) иштирокчиси бўлган корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича 2017 йил 1 январга қадар ЯСТ тўлашдан озод қилинади. Имтиёзни Президентнинг ПҚ–2120-сон Қарорига 1 ва 2-иловаларда келтирилган рўйхатдаги корхоналар қўллайдилар.

ВМнинг 5.05.2014 йилдаги 113-сон ва 15.08.2014 йилдаги 233-сон Қарорлари билан 2014–2016 йиллардаги маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритилди. Хусусан, ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллаш ҳуқуқи билан Маҳаллийлаштириш дастурига қуйидаги корхоналар киритилди:

2014 йил 1 июндан – ВМнинг 5.05.2014 йилдаги 113-сон Қарорига иловада кўрсатилган корхоналар;

2014 йил 1 сентябрдан – ВМнинг 15.08.2014 йилдаги 233-сон Қарорига иловада кўрсатилган корхоналар.

Имтиёз татбиқ этиладиган маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш учун саноат кооперацияси асосида Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссия ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш талаб этилмайди (ВМнинг 27.06.2014 йилдаги 173-сон Қарори).

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, сотувнинг умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар 2016 йил 1 январга қадар ЯСТ тўлашдан озод қилинади.

Ишлаб чиқарилишида имтиёз тақдим этиладиган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг товар гуруҳлари рўйхати Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ–1050-сон Қарорига 2-иловада келтирилган ҳамда Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга2 1-иловада батафсил қайд этилган. МВ, ИВ, ТИАИСВ, ДСҚ ва ДБҚнинг қарори (АВ томонидан 13.06.2014 йилда 1932-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан мазкур Рўйхатга қуйидаги товар гуруҳлари бўйича ўзгартиришлар киритилди:

тайёр тикувчилик буюмлари, тайёр кийимлар (тикувчилик, трикотаж ва чарм буюмлари);

тўқимачилик атторлик буюмлари;

чарм атторлик буюмлари;

парфюмерия-косметика товарлари, санитария ва шахсий гигиена товарлари.

 

... чакана савдо корхоналари учун

2014 йилда қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори – 96 105 сўмдан келиб чиқиб аниқланади. ЭКИҲнинг ошганлиги (2014 йил 1 сентябрдан – 107 635 сўм) ЯСТнинг энг кам миқдорига таъсир қилмайди. Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган ноозиқ-овқат товарлари дўкони бўйича ҳар бир ой учун ЯСТнинг энг кам миқдори 961 050 сўмга (ЭКИҲнинг 10 бараварига) тенг.

 

... ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун

ВМнинг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (21.07.2014 йилдаги 199-сон) билан ташқи савдо контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш тартиботи 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинди.

Экспорт ва импорт қилувчи корхоналарнинг ўзлари шартномалар бўйича маълумотларни Давлат интерактив хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) электрон шаклда киритадилар. Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга3 мувофиқ валютани назорат қилиш органлари (ДБҚ, ДСҚ, МБ) ва ваколатли банклар ТСОЯЭАТ орқали ташқи иқтисодий контрактлар бўйича маълумотлар мониторингини амалга оширадилар.

 

1-вазият.

ИККИТА САВДО ШОХОБЧАСИ ВА КАФЕГА ЭГА БЎЛГАН ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кичик корхона (МЧЖ) иккита савдо шохобчасига эга: Тошкентда озиқ-овқат дўкони (солиқ ҳисобига олинган жойда) ва Чирчиқда қурилиш материаллари дўкони, шунингдек кафе.

Ярим йиллик якунларига кўра реализация қилишдан тушум 293 200 минг сўмни ташкил этди. Шундан:

Тошкентдаги дўкон бўйича: алкоголли маҳсулот реализацияси – 31 000 минг сўм, улардан 18 600 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган; бошқа озиқ-овқат товарларидан – 174 500 минг сўм, жумладан 72 500 минг сўми терминал орқали ва 1 090 минг сўм харидор – юридик шахс томонидан пул ўтказиш йўли билан тўланган;

Чирчиқдаги дўконда – 35 300 минг сўм, шу жумладан 20 200 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган;

кафе бўйича – 52 400 минг сўм, улардан 26 000 минг сўми терминал орқали тўланган.

Ярим йиллик учун қўшимча ҳисоблашларсиз умумий суммаси 13 833,6 минг сўмлик ЯСТ бюджетга тўланган.

III чоракда товарларни реализация қилишдан тушум 135 100 минг сўмни ташкил этди, шундан:

Тошкентдаги дўкон бўйича:

алкоголли маҳсулот реализацияси – 18 200 минг сўм, улардан 9 400 минг сўм пластик карталар қўлланиб тўланган;

бошқа озиқ-овқат товарларидан – 67 000 минг сўм, жумладан 44 400 минг сўми терминал орқали;

кафе бўйича – 49 900 минг сўм, улардан 18 700 минг сўм терминал орқали тўланган.

Муассисларнинг қарори бўйича жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Чирчиқдаги қурилиш материаллари дўконида савдо фаолияти тўхтатилди.

Сентябрь ойида корхона муассислари таркибидан бир муассис чиқиб кетди. Унинг устав капиталидаги улуши (30%) жамиятга ўтади. МЧЖнинг устав капитали таъсис ҳужжатларида белгиланган – 300 000 минг сўм  миқдорда тўлиқ шакллантирилган. Чиқиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қиймати молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича – 110 000 минг сўм. Ушбу улушни тўлаш учун унинг устав капиталига жамғарма ҳисобига илгари киритган асосий восита объекти қайтарилади. Мазкур объектнинг қиймати УК шакллантирилаётганда муассис жамғармаси миқдорида, яъни 90 000 минг сўм (300 000 х 30%) деб баҳоланган.

Ўтказиш пайтида ўтказилаётган объектнинг қолдиқ қиймати 58 000 минг сўмни, қайта баҳолаш сальдоси – 1 600 минг сўмни ташкил қилади. Муассисларнинг белгилашларича, мазкур объект 80 000 минг сўмга тенг қийматда қайтарилади, улушнинг қолган қисми (солиқни чегирган ҳолда) пул маблағлари билан тўланади.

 

III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидагиларни эътиборга оламиз:

 

Асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланган корхоналар (савдо тушумида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилиниши тақиқланган товарлар савдоси ҳажми устунлик қилган ҳолатлар бундан мустасно) ҳар бир савдо шохобчаси бўйича ЯСТни ЯСТнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган суммада тўлайдилар. Агар савдо шохобчаси фаолият ойнинг 1-санасидан тўхтатилган бўлса, мазкур шохобча бўйича ушбу ой учун ЯСТнинг энг кам миқдори аниқланмайди. Савдо фаолияти тўхтатилганлиги ҳақида солиқ органларини хабардор қилиш лозим, бунда шохобчалари сони ўзгариши юз берган ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай Турғун савдо шохобчалари тўғрисидаги маълумотни4 (бундан кейин – Маълумот) тақдим этади.

Бизнинг мисолимизда келтирилган Чирчиқдаги дўкон 1 июлдан ёпилган, ДСИга ўз вақтида Маълумот топширилган, тегишинча, ушбу савдо шохобчаси бўйича 1 июлдан бошлаб ЯСТ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўланмайди.

Бироқ шуни ёдда тутиш лозимки, кўп тармоқли корхоналарда ЯСТнинг энг кам миқдори (ер солиғининг 3 баравари ёки қатъий белгиланган солиқ) ҳисобот чораги якунларига кўра асосий фаолият туридан келиб чиқиб аниқланади. Фаолиятнинг бир тури бўйича тушум тўхтатилганлиги оқибатида бошқа фаолият турлари бўйича улушлар нисбатининг ўзгариши эҳтимолдан холи эмас, натижада ҳисобот даври учун ЯСТ бўйича база (ер солиғининг 3 бараварига қатъий белгиланган солиқ ва аксинча) қўлланилиши мумкин.

 

Чиқиб кетаётган муассисга асосий воситалар объектини ўтказишда объектнинг чиқиб кетишидан даромадлар бошқа даромадлар таркибидаги ялпи тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди, 356-моддаси, бундан кейин – СК) ҳамда асосий фаолият тури ставкаси бўйича ягона солиқ тўлови солинади.

Муассисга унинг улушини тўлаб бериш ҳисобига ўтказилаётган асосий воситалар объектининг чиқиб кетишидан даромадлар ўтказиш қиймати ва қайта баҳолаш сальдоси, ҚҚС тўловчилари учун – ҚҚСни ва объектнинг чиқиб кетиши муносабати билан юзага келадиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.

Айтиш жоизки, чиқиб кетаётган муассисда устав капиталига киритилган дастлабки киритма миқдоридагина солиқ мажбуриятлари юзага келмайди (СК 129-моддаси учинчи қисмининг 2-банди, 355-моддаси тўртинчи қисмининг 2-банди). Улушнинг ҳақиқий қиймати билан устав капиталига киритилган дастлабки ҳисса ўртасидаги фарқдан 10%лик ставка бўйича солиқ ушлаб қолинади. Шундай қилиб, бизнинг мисолимизда бюджетга 2 000 минг сўм (110 000 – 90 000) х 10%) тўланади, муассис эса ўтказиш нархи (80 000 минг сўм) бўйича асосий воситалар объектини ҳамда қолдиқни пул маблағлари билан – 28 000 минг сўмни (110 000 – 80 000 – 2 000) олади.

 

III чорак учун ЯСТ ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан қуйидагича тартибда амалга оширилади:

Реализациядан соф тушум (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри бўйича «Жами» устуни) 428 300 минг сўмга (293 200 + 135 100) тенг.

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида ҳар бир дўкон ва кафе бўйича тушум алоҳида-алоҳида кўрсатилади.

Савдодан тушум тегишинча савдо шохобчалари бўйича қўшимча 11-устунга (Тошкент) ва 12-устунга (Чирчиқ) ажратилади. 11-устун кўрсаткичи 290 700 минг сўмни (205 500 + 85 200), 12-устун кўрсаткичи эса – 35 300 минг сўмни ташкил қилади. 2-устунда 010-сатрда умумий овқатланишдан тушум – 102 300 минг сўм (52 400 + 49 900) кўрсатилади.

9 ойлик якунлари бўйича фаолият турлари бўйича тушум қуйидагича тақсимланади (Ҳисоб-китобнинг 020-сатри): чакана савдо – 76% (326 300 / 428 300), умумий овқатланиш – 24% (102 300 / 428 300).

Муассисга асосий воситалар объектини ўтказиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган бошқа даромадлар – 23 600 минг сўм (80 000 – 58 000 + 1 600) ялпи тушум таркибига киритилади. Мазкур сумма Ҳисоб-китобга 2-илованинг 020 ва 010-сатрларида кўрсатилади ва Ҳисоб-китобнинг 030-сатрига 11-устунга кўчирилади (яъни Тошкент шаҳридаги дўкон кўрсаткичларига киритилади).

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) соф тушум ва бошқа даромадларни қўшиш орқали аниқланади – 451 900 минг сўм (428 300 + 23 600). Ушбу сумма солиқ солинадиган база ҳисобланади ва Ҳисоб-китобнинг 060-сатрига «Жами» устунига кўчирилади. У қуйидагича тақсимланади:

Тошкент шаҳридаги дўкон бўйича (бошқа даромадларни ҳисобга олган ҳолда) – 314 300 минг сўм (290 700 + 23 600);

Чирчиқдаги дўкон бўйича – 35 300 минг сўм;

умумий овқатланиш бўйича – 102 300 минг сўм.

Кейинчалик Ҳисоб-китобда (0601 ва 0602-сатрларда) ҳар бир дўкон бўйича белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинадиган савдо тушумини ажратиш лозим: Тошкентда – 4%, Чирчиқда – 2%. Пластик карталар қўлланиб олинган тушумдан ЯСТ амалдагисидан 5%га камайтирилган ставка бўйича ҳисоб-китоб қилинади:

Тошкент шаҳрида – 3,8% (4 – 4 х 5%);

Чирчиқ шаҳрида – 1,9% (2 – 2 х 5%).

Худди шундай йўл билан 10%лик ва 9,5%лик ставкаларда солиқ солинадиган умумий овқатланиш бўйича тушум аниқланади.

Шундай қилиб:

Тошкентдаги дўкон бўйича 144 900 минг сўмга (91 100 х 53 800) 3,8%лик ставкада, 169 400 минг сўмга (314 300 – 144 900) 4%лик ставкада солиқ солинади;

Чирчиқдаги дўкон бўйича 20 200 минг сўмга 1,9%лик ставкада, 15 100 минг сўмга (35 300 – 20 200) 2%лик ставкада солиқ солинади;

кафе бўйича 44 700 минг сўмга (26 000 + 18 700) 9,5%лик ставкада, 57 600 минг сўмга (102 300 – 44 700) 10%лик ставкада солиқ солинади.

ЯСТ ставкалари Ҳисоб-китобнинг 070 ва 0802-сатрларида кўрсатилади.

Ягона солиқ тўлови суммаси аниқланади:

пластик карталар қўлланиб товарлар реализация қилинишидан олинган тушумдан:

144 900 х 3,8% + 20 200 х 1,9% + 44 700 х 9,5% = 10 136,5 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0901-сатри);

белгиланган ставкаларда солиқ солинадиган тушумдан:

169 400 х 4% + 15 100 х 2% + 57 600 х 10% = 12 838 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 0902-сатри);

9 ой учун ҳисоб-китоб қилинганда (умуман корхона бўйича):

10 136,5 + 12 838 =22 974,5 минг сўм (Ҳисоб-китобнинг 090, 120 ва 130-сатрлари).

Кейин III чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммасини ортиб бормайдиган якун билан аниқлаймиз.

ЯСТнинг энг кам миқдори асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда ҳар бир чорак якунлари бўйича аниқланади.

III чорак кўрсаткичлари бўйича умумий товар айланмасида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан реализация қилинишига рухсат этилган товарларни реализация қилишдан тушум устунлик қилади, бинобарин III чорак учун ЯСТ қатъий белгиланган солиқдан кам тўланмайди.

ЯСТнинг энг кам миқдори худди шундай фаолият турлари билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Тошкент шаҳрида озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилганлик учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси ЭКИҲнинг 9 бараварини ташкил қилади. Аввал айтиб ўтганимиздек, 1 июлда ёпилган Чирчиқ шаҳридаги савдо шохобчаси бўйича, яъни чорак бошидан ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб қилинмайди.

III чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 2 594,835 минг сўмга (9 х 96 105 х 3) тенг.

 

III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври ва II чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобларининг 040-сатрлари кўрсаткичларининг фарқи) ва фаолият турлари бўйича белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади.

III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси:

(314 300 – 205 500) х 4% + (102 300 – 52 400) х 10% = 9 342 минг сўмни ташкил қилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммаси бўйича Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китоби (2449-сон Низомга 1-илова, бундан кейин – Маълумотнома-ҳисоб-китоб) тўлдирилади.

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кўп, бинобарин, қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди. Тегишинча, 9 ойлик якунлари бўйича бюджетга ўтказиладиган ЯСТ суммаси 22 974,5 минг сўмга тенг (Ҳисоб–китобнинг 130-сатри).

Бюджетга 9 140,9 минг сўм (22 974,5 – 13 833,6) ўтказилади.

 

2-вазият.

ҚҚС ТЎЛОВЧИСИ БЎЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кичик ишлаб чиқариш корхонаси («Камолот» жамғармасига ажратмалар тўловчи) 2014 йил 1 январдан ҚҚС тўлашга ўтди.

Ярим йиллик якунлари бўйича қуйидаги кўрсаткичлар шаклланди:

маҳсулотлар реализациясидан соф тушум – 141 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 23 500 минг сўм;

ускунани тугатишдан олинган бошқа даромад (қайта баҳолаш сальдоси ҳамда металлом ва яроқли деталларнинг келиб тушиши ҳисобига) – 700 минг сўм;

солиқ солинадиган ялпи даромаднинг камайиши (қайта баҳолаш сальдоси) – 250 минг сўм;

ҳисобга олинган ҚҚС – 10 500 минг сўм;

ҚҚС тўланганлиги муносабати билан камайишни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ – 2 948,75 минг сўм, улардан «Камолот» жамғармасига – 235,9 минг сўм, бюджетга (қўшимча ҳисоблашларсиз) – 2 712,85 минг сўм ўтказилди.

Корхона ишлаб чиқариш цехлари (6 300 кв.м) ҳамда 4 қаватли бинодаги ижарага олган офис (200 кв.м) эгаллаган ер участкасининг майдонидан келиб чиқиб, ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди. Жорий йилнинг ҳар бир чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори 324,285 минг сўмни ташкил қилади.

III чоракда маҳсулотлар реализациясидан соф тушум 28 800 минг сўмни, шу жумладан ҚҚС – 4 800 минг сўмни ташкил қилди. Июль–сентябрь ойларида келиб тушган товар-моддий захиралар ҚҚСсиз харид қилинган.

Июль ойида июнда 13 800 минг сўмга реализация қилинган брак маҳсулот корхонага қайтарилган, шу жумладан ҚҚС – 2 300 минг сўм бўлган.

 

III чорак учун ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни ҳисобга оламиз:

 

Ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчи корхона бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТни ҚҚС суммасига (аниқроғи ҳисоблаб ёзилган ва ҳисобга олинган ҚҚС ўртасидаги фарққа) камайтиради, бироқ ЯСТ суммасининг 50%идан кам бўлмаслиги керак.

ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда СКнинг VII бўлими қоидаларига амал қилиш лозим. ҚҚС бўйича ҳисобот 2439-сон Қарорга 3-иловада келтирилган шаклларда (кейинги ўринларда – ҚҚС ҳисоб-китоби) тақдим этилади;

 

Маҳсулотлар қайтарилганда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база ва ҚҚС камайтириш тарафига тузатилади (СКнинг 205 ва 357-моддалари). Тузатишлар қуйидагиларга асосан амалга оширилаётганлигини ҳисобга олиш лозим:

яроқлилик муддати ёки кафолат доирасида, агар товарларга кафолат тақдим этилган бўлса;

қайтариш юз берган солиқ даврида;

товар етказиб берувчи томонидан қайтариш суммасига расмийлаштирилган ва харидор тасдиқлаган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида.

 

Ҳисоб-китоб қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.

9 ойлик якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоб қилинади:

солиқ солинадиган оборотлардан ҳисобланган ҚҚС (тузатишларни ҳисобга олган ҳолда) – 26 000 минг сўм (23 500 – 2 300 + 4 800);

ҳисобга олинган ҚҚС – 10 500 минг сўм;

9 ойлик якунлари бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС – 15 500 минг сўм (23 500 – 10 500) ҚҚС ҳисоб-китобининг 050-сатрида кўрсатилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 100-сатрига кўчирилади.

 

ЯСТ суммаси ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан амалга оширилади.

Корхонанинг соф тушуми (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) тузатишларни ҳисобга олган ҳолда:

(141 000 – 23 500) – (13 800 – 2 300) + (28 800 – 4 800) = 130 000 минг сўмни ташкил қилади.

II чоракда олинган бошқа даромадлар (700 минг сўм) III чорак учун ҳисоботда ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 020 ва 010-сатрларида ва Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида қайтарилади.

Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 130 700 минг сўмни (130 000 + 700) ташкил қилади. У II чоракда тугатилган ускунани қўшимча баҳолаш сальдосига – 250 минг сўмга камайтирилади (камайтириш СКнинг 356-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан амалга оширилади) (Ҳисоб-китобга 4-илованинг 0207 ва 010-сатрлари; Ҳисоб-китобнинг 0502 ва 050-сатрлари).

9 ойлик якунлари бўйича солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 0602 ва 060 сатрлари кўрсаткичлари) 130 450 минг сўмни (130 700 – 250) ташкил қилади.

Ишлаб чиқариш корхоналари учун ЯСТ ставкаси (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри) – 5%.

ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 090-сатри) 6 522,5 минг сўмни (130 450 х 5%) ташкил қилади. Ҳисоб-китоб бўйича ҚҚС 15 500 минг сўмга тенг, бу эса ЯСТ ҳисобланган суммасидан 50%га ошади. Тегишинча, бюджетга 3 261,25 минг сўм (6 522,5 х 50%) ЯСТни ўтказиш лозим (Ҳисоб-китобнинг 120-сатри). Ушбу суммадан қуйидаги суммалар ўтказилади:

«Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 260,9 минг сўм (3 261,25 х 8%);

бюджетга (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри) – 3 000,35 минг сўм (3 261,25 – 260,9) ўтказилади.

 

Ишлаб чиқариш корхонаси ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган суммадаги ЯСТни бюджетга тўлайди.

Мисолимизнинг шартига кўра III чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 324,285 минг сўмга тенг.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТга доир имтиёзлар ва чегирмаларни қўлламасдан ҳисобот чорагидаги солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ҳисобот даври ва II чорак учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатрлари кўрсаткичлари фарқи) келиб чиқиб ҳисобланади. III чорак учун ушбу сумма 625 минг сўмни (130 700 – 118 200) х 5%) ташкил қилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммаси Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобида5 (кейинги ўринларда – Маълумотнома-ҳисоб-китоб) кўрсатилади.

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдордан ошганлиги боис қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди ва 9 ойлик якунлари бўйича бюджетга ЯСТ суммаси – 300,35 минг сўм тўланиши лозим (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри). III чорак учун 287,5 минг сўм (3 000,35 – 2 712,85) ўтказилади.

 

3-вазият.

УЛГУРЖИ САВДО БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ, ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ЛИЗИНГДАН ДАРОМАД ОЛАДИГАН КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Кичик корхона Тошкентда улгуржи савдо билан шуғулланади (аввалги йил якунларига кўра асосий фаолият тури) ва майдони 1 000 кв.метрлик бўш омборхоналарни бошқа улгуржи савдо корхонасига товарларни сақлаш учун ижарага беради. Шартномага кўра ижара ҳақи ойига 3 000 минг сўм этиб белгиланган. Бундан ташқари, жорий йилнинг апрель ойидан корхона лизинг бўйича хизматлар кўрсатмоқда.

Кадастр ҳужжатларига кўра корхона офиси ва омборхоналари жойлашган ер участкасининг умумий майдони 1 668 кв.м га тенг.

Ярим йиллик якунлари бўйича ялпи тушум 55 500 минг сўмни ташкил қилди, шу жумладан:

34 300 минг сўм – улгуржи товар оборотидан;

18 000 минг сўм – ижара ҳақи.

3 200 минг сўм – лизинг бўйича фоизлар.

Ярим йиллик якунлари бўйича ЯСТ 2 615 минг сўмни ташкил қилади (қўшимча ҳисоблашларсиз). Ярим йил мобайнида ЯСТ бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда бюджетга 3 935 минг сўм ўтказилган (1 320 минг сўм ортиқча тўлов юзага келган).

III чоракдаги ялпи тушум – 31 800 минг сўм қуйидагича тақсимланган:

чакана савдо – 19 700 минг сўм, шундан 3 200 минг сўмга таннархи 5 600 минг сўмга тенг бўлган товарлар сотилган;

ижара ҳақи – 9 000 минг сўм;

лизинг бўйича фоизлар – 3 100 минг сўм.

Чорак мобайнида ЯСТ бўйича бўнак тўловлари – 3 100 минг сўм ушлаб қолинган.

 

III чорак бўйича ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар инобатга олинади:

 

СКнинг 355-моддасига мувофиқ товарлар таннархидан (харид нархидан) паст нархларда реализация қилинганда реализация қилинган товарларнинг таннархи (харид нархлари) ялпи тушумга киритилади.

ЯСТ ҳисоб-китобида таннархдан паст нархларда реализация қилиш қуйидагича кўрсатилади:

010-«Товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан соф тушум» сатрига хақиқатдаги реализация нархи киритилади;

025-«Товарларни таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан зарарлар» сатрига таннарх (харид нархи) ва реализация нархи ўртасидаги фарқ киритилади;

 

лизинг бўйича фоизлар, агар улар реализациянинг умумий ҳажмида устунлик қилмаса, бошқа даромадларга киритилади (СКнинг 132-моддаси 3-банди). Акс ҳолда лизинг хизматлари кўрсатиш асосий фаолият турига айланиб қолади.

ЯСТ бўйича ҳисоботда лизинг бўйича фоизлар қуйидагича кўрсатилади:

Ҳисоб-китобга 2-иловада ва Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида – бошқа даромадлар тарзида;

Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида – агар улар асосий фаолият тури доирасида олинган бўлса.

Лизингга оид хизматлар кўрсатувчи корхоналар 2017 йил 1 январга қадар, асосий фаолият тури бўйича даромадлар ёки бошқа даромадлар ҳисобланишидан қатъи назар, лизингдан олинган даромадлардан ЯСТ тўламайдилар (Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ–1754-сон Қарорига 5-илова). Бироқ лизингдан олинган даромадлар умумий тушум ҳажмининг 80%ини ёки ундан ортиғини ташкил қилса, корхона ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод қилинади.

ЯСТ солинмайдиган лизинг бўйича даромадлар ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши тарзида кўрсатилади (0302, 030, 010-сатрлар). Камайишларнинг якуний суммаси 0502-сатрга кўчирилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 050-сатрида ҳисобга олинади.

Тезкор ижарага беришдан олинган даромадлар ҳам, лизинг бўйича фоизлар сингари, асосий фаолият туридан олинган даромадлар ёки бошқа даромадлар бўлиши мумкин. Агар реализациянинг умумий ҳажмида ижарадан олинган тушум улуши устунлик қилса (мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланса), унга 6%лик ставкада ЯСТ солинади (реализациянинг умумий ҳажмида савдо шохобчаларини ижарага беришдан даромадлар 60%дан ортиқни ташкил этса, ЯСТ ставкаси 30%га тенг). Агар устунлик қилмаса, уларга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади.

Бундан ташқари, ижарадан олинган даромадларга солиқ солишнинг яна бир жиҳати мавжуд: ЯСТ шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб аниқланади, бироқ Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан6 кам бўлмаслиги керак. Ҳақиқатдаги ва белгиланган энг кам ижара ҳақи ЯСТ ҳисоб-китобига 1-иловада ўзаро таққосланади. Якуний натижа (ушбу суммалар ўртасидаги ижобий фарқ) даромадлар таркибига қуйидагича киритилади:

агар улар бошқа даромадларга кирса, Ҳисоб-китобга 2-илованинг 035-сатрида;

асосий фаолият тури бўйича даромадлар сифатида Ҳисоб-китобнинг 026-сатрида кўрсатилади.

 

Бизнинг мисолимизда 9 ойлик якунлари бўйича асосий фаолият тури улгуржи савдо деб, ижара ва олинган даромадлар лизинг бўйича фоизлар эса бошқа даромадлар деб ҳисобланади.

ЯСТ ҳисоб-китобини шартномада белгиланган ижара тўловини (ойига 3 000 минг сўм) давлат кўчмас мулки ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисобланган сумма – йилига 1 кв.м учун 11,25 минг сўм билан таққослашдан бошлаймиз.

Ҳисоб-китобга 1-илова қуйидагича тўлдирилади:

011-сатрда ижарага берилган жойнинг умумий майдони – 1 000 кв.м, ижарага олинган жойдаги ижарачининг фаолият тури – улгуржи савдо, объект жойлашган жой – Тошкент шаҳри кўрсатилади;

021-сатрда – 1 кв.м учун бир йилги ижара ҳақининг энг кам ставкаси – 11,25 минг сўм;

031-сатрда – бир йил ҳисобидаги шартномада белгиланган ижара ҳақи суммаси – 36 000 минг сўм (3 000 х 12 ой);

041-сатрда – энг кам ижара ҳақининг йиллик суммаси – 11 250 минг сўм (1 000 кв.м х 11,25);

051, 061 ва 060-сатрларда – энг кам ижара ҳақининг бир йил ҳисобидаги ҳақиқатдаги ижара ҳақидан ошиши кўрсатилади. Биз келтирган мисолда ошиш мавжуд эмас, шу боис Ҳисоб-китобга 1-илованинг 051, 061 ва 060-сатрларида, шунингдек 2-илованинг 035-сатрида «0» кўрсатилади.

ЯСТ шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳисоб-китобга 2-иловадаги бошқа даромадлар таркибида қуйидагилар кўрсатилади:

030-сатрда – ижара ҳақи суммаси – 27 000 минг сўм (18 000 + 9 000);

040-сатрда – лизинг бўйича фоизлар – 6 300 минг сўм (3 200 + 3 100);

010-сатрда – жами бошқа даромадлар – 33 300 минг сўм (27 000 + 6 300).

Ҳисоб-китобга 2-илованинг якуний кўрсаткичи (33 300 минг сўм) Ҳисоб-китобнинг 030-сатрига кўчирилади.

Ҳисобот даврида товарларни реализация қилишдан тушум (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) 54 000 минг сўмга (34 300 + 19 700) тенг.

Ялпи тушум таркибига бошқа даромадлардан ташқари товарларнинг таннархи ва реализация қилинган нархи ўртасидаги фарқни (Ҳисоб-китобнинг 025-сатри) – 2 400 минг сўмни (5 600 – 3 200) киритамиз. Солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) 89 700 минг сўмни (54 000 + 33 300 + 2 400) ташкил қилади. 

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база имтиёзларни чегирган ҳолда аниқланади. Мазкур ҳолатда лизинг бўйича фоизлар кўринишидаги даромадларга имтиёз қўлланилади. Уларнинг суммаси (6 300 минг сўм) меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш тарзида Ҳисоб-китобга 4-илованинг 0302 ва 030-сатрларида кўрсатилади ҳамда 4-илованинг якуний 010-сатрига кўчирилади.

ЯСТ ҳисоб-китобида 6 300 минг сўм Ҳисоб-китобнинг 0502 ва 050-сатрларида кўрсатилади.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) 83 400 минг сўмни (89 700 – 6 300) ташкил қилади.

 

9 ойлик учун ЯСТ суммаси – 4 170 минг сўм (83 400 х 5%) Ҳисоб-китобнинг 090 ва 0920-сатрларида кўрсатилади ҳамда 120 ва 130-сатрларга кўчирилади.

Бундан кейин ЯСТнинг энг кам миқдорини (асосий фаолият тури – улгуржи савдо эканлиги боис ер солиғининг 3 баравар суммасидан келиб чиқиб) ҳамда ҳисоб-китоб суммасини аниқлаймиз.

ЯСТнинг энг кам миқдори ер участкасининг умумий майдонидан, ижарага берилган хоналарни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Тошкент шаҳри бўйича энг кам ер солиғи ставкасидан, яъни 5-зона учун белгиланган – 1 га учун 15 млн сўмдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади. Бунда омборхоналарга эга улгуржи савдо корхонаси томонидан пасайтирилган коэффициент – 0,35 қўлланилади.

III чорак учун (Маълумотнома-ҳисоб-китобининг 040-сатри) ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги суммага тенг бўлади:

3 х 0,1668 га х 15 000 х 0,35 / 4 = 656,775 минг сўм.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТ бўйича имтиёзларни қўлламаган ҳолда ҳисобот даври учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври ва II чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари маълумотлари фарқи) ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатри):

(89 700 – 55 500) х 5% = 1 710 минг сўмни ташкил қилади.

Ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан ошади. Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси қўшимча ҳисоблашларсиз 4 170 минг сўмни (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) ташкил қилади. 9 ой мобайнида бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда 7 035 минг сўм (3 935 + 3 100) ўтказилган. ЯСТ бўйича ортиқча тўлов – 2 865 минг сўм (7 035 – 4 170) келгуси ЯСТ тўловлари ҳисобига ўтказилади.

 

4-вазият.

ЮК ТАШИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

Юк ташиш билан шуғулланувчи корхона Андижон шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўлайди. Корхона ўз биноси ер участкасининг умумий майдони (280 кв.м) ҳамда автомобилларни сақлаш учун ижарага олинган ер участкасининг майдонидан (2 000 кв.м) келиб чиқиб, ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди.

Ярим йиллик якунларига кўра ялпи тушум 46 666 минг сўмни ташкил этди, жумладан:

хизматлар кўрсатишдан – 46 500 минг сўм;

қарз бўйича фоизлар – 166 минг сўм. Шартномага мувофиқ фоизлар белгиланган 83 минг сўм миқдорида ҳар ойда тўланади.

Бюджетга қўшимча ҳисоблашларсиз ЯСТ – 2 566,8 минг сўм тўланган.

III чоракда:

7 100 минг сўмлик хизматлар кўрсатилган;

249 минг сўм қарз бўйича фоизлар олинган.

Бундан ташқари, сентябрь ойида корхона 3 100 минг сўмга автомобиль сотди ва унга доирамортизацияни тўлиқ ҳисоблаб ёзди. Сотиш даврида автомобилнинг тиклаш қиймати ҳам, амортизация суммаси сингари, 18 200 минг сўмни, қайта баҳолаш сальдоси – 240 минг сўмни ташкил қилади. Автомобиль сотилганлиги муносабати билан корхона 190 минг сўм харажатлар қилди.

 

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагилар эътиборга олинади:

 

2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан солиқ солинадиган базадан тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан олинган даромадларни чегириб ташлаш имконини берувчи СКнинг 356-моддаси 7-банди бўйича ЯСТ тўловчилар учун имтиёзлар бекор қилинди. Жорий йилнинг II чорагидан бошлаб тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан олинган фойда ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда умумий тартибда солиқ солинадиган базага киритилади. Мазкур операция билан боғлиқ зарарлар ЯСТ ҳисоб-китобига киритилмайди.

Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситалар объекти (ноль даражали қолдиқ қиймат билан) реализациясидан фойда ёки зарар қайта баҳолаш сальдосини ҳисобга олган ҳолда реализация нархи ва реализация бўйича харажатлар, ҚҚС (ҚҚС тўловчиларида) ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади;

 

Асосий фаолият тури юк ташиш хизматларини кўрсатиш ҳисобланган корхона белгиланган энг кам миқдор – ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган суммада ЯСТ тўлайди.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишда:

юридик шахслар мулк, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқида фойдаланадиган ер участкалари инобатга олинади;

мазкур жой ва ер тоифалари учун белгиланган ер солиғининг энг кам ставкалари қўлланилади (Андижонда энг кам ставка 4-зона учун – 1 га учун 10 571 346 сўм қилиб белгиланган);

жойлашган жойи ва амалга оширадиган фаолият турига боғлиқ ҳолда пасайтирилган коэффициентлар қўлланилади. Автотранспортни сақлаш учун ер участкаларига эга бўлган юк ташувчи корхоналар учун пасайтирилган коэффициент – 0,35 белгиланган.

 

9 ойлик якунларига кўра хизматлар кўрсатишдан тушган тушум (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) 53 600 минг сўмни (46 500 + 7 100) ташкил қилади.

Корхонанинг бошқа даромадлари қарз бўйича фоизлар ва асосий воситалар объектини реализация қилишдан олинган фойдани ўз ичига олади. Мазкур маълумотлар ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада келтирилади.

Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситалар объекти реализациясидан фойда 3 150 минг сўмни (3 100 – 190 + 240) ташкил қилади. Ушбу сумма Ҳисоб-китобга 2-илованинг 020-сатрида кўрсатилади.

Қарз бўйича фоизлар, ҳисоботда уларнинг ҳисоблаб ёзилган суммасида, яъни солиқни чегирмаган ҳолда кўрсатилади. Қарз шартномасининг амал қилиш муддати даврида умумий суммаси 415 минг сўм (166 + 249) фоизлар ҳисоблаб ёзилган. Бироқ улардан тўлов манбаида 10%лик ставка бўйича солиқ ушлаб қолинганлиги боис, ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база аниқланаётганда улар чегириб ташланади. Шу муносабат билан қарз бўйича фоизларни ҳисоботда нафақат даромад (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 160-сатри), балки солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши сифатида ҳам – 4-илованинг 0202 ва 010-сатрларида кўрсатиш лозим.

Шундай қилиб, 9 ойлик якунлари бўйича:

корхонанинг бошқа даромадлари (ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатри) 3 565 минг сўмни (3 150 + 415);

солиқ солинадиган ялпи тушум (Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) – 57 165 минг сўмни (53 600 + 3 565);

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиш суммаси (ЯСТ ҳисоб-китобининг 0502 ва 050-сатрлари) – 415 минг сўмни ташкил қилади.

ЯСТ солиқ солинадиган базадан (Ҳисоб-китобнинг 060-сатри) – 56 750 минг сўмдан (57 165 – 415) ҳамда юк ташиш билан шуғулланувчи корхоналар учун ЯСТ ставкаси – 6%дан (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри) келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

ЯСТ суммаси (Ҳисоб-китобнинг 0902, 090, 120-сатрлари) 3 405 минг сўмга (56 750 х 6%) тенг. Шундан:

«Камолот» жамғармасига (Ҳисоб-китобнинг 160-сатри) – 272,4 минг сўм (3 405 х 8%);

бюджетга (Ҳисоб-китобнинг 130-сатри) – 3 132,6 минг сўм (3 405 – 272,4).

 

Бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасини аниқлаш учун ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси ва унинг энг кам миқдорини таққослаймиз.

III чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатри):

3 х 10 571,346 х (0,228 + 0,2) х 0,35 / 4 = 632,695 сўмни ташкил қилади.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушумдан келиб чиқиб, ЯСТ бўйича имтиёзлар қўлланмаган ҳолда (ҳисобот давридаги ва II чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри маълумотлари фарқи олинади) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб аниқланади.

(57 165 – 46 666) х 6% = 629,94 минг сўмни ташкил қилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб суммасидан кўплиги сабабли қўшимча ҳисоблаш билан бюджетга 2,755 минг сўм (632,695 – 629,94) тўланади. Қўшимча ҳисоблаш суммаси III чорак учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда Ягона солиқ тўлови Маълумотнома-ҳисоб-китобининг 050 ва 070-сатрларида ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрида кўрсатилади.

9 ойлик якунларига кўра жами бюджетга (Ҳисоб-китобнинг 180-сатри) 3 135,355 минг сўм (3 132,6 + 2,755) тўланиши лозим, шундан III чорак учун (илгари тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда) – 568,555 минг сўм (3 135,355 – 2,566,8) ўтказилади.

Давоми бор. 

 

ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия»), «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон-маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.

 

Диққат! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисоботда барча кўрсаткичлар сўмда яхлит рақамларда кўрсатилган.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова, бундан кейин – 2439-сон Қарор.

 

*I чорак учун тавсиялар «СБХ»нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сонида ва 15.04.2014 йилдаги 15 (1027)-сонида, II чорак учун «СБХ»нинг 24.06.2014 йилдаги 25-26 (1037-1038)-сонида ва 1.07.2014 йилдаги 27 (1039)-сонида чоп этилган.

 

2МВ, ИВ, ТИАИСВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон Қарорига 1-илова.

4Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – 2449-сон Низом) 2-илова.

5МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова.

6Тошкент шаҳри учун Тошкент шаҳар ҳокимининг 14.01.2014 йилдаги 48-сон Қарорига 1-илова.

Прочитано: 2708 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика