Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Қонунбузарликлар фош этилди

«Учолмаган» валюталар

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари нақд хорижий валюталарнинг ҳаво йўллари орқали ноқонуний олиб ўтилишига оид бир қатор божхона қоидабузарликларини фош этишди.  

 

● Санкт-Петербургга парвози олдидан чустлик С. божхоначилар сезмайди деган хом хаёл билан йўл сумкасига 1 800 АҚШ долларини яшириб қўйгани фойда бермади.

● «Сен шохида юрсанг, мен баргида юраман» қабилида ўзига ишонган пойтахтлик Г. хонимнинг ҳам божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга бўлган уриниши наф бермади: Бокуга парвози олдидан у божхона баённомасида қайд этилмаган 1 820 АҚШ долларидан ажралишга мажбур бўлди.

● Алматига йўл олган қибрайлик С. божхона назоратидан ўтишда таваккаллик билан иш тутмоқчи бўлди, аммо унинг ноқонуний йўл билан 2 минг АҚШ долларини олиб чиқиб кетишига зийрак божхоначилар йўл қўйишмади.

● Айни шу шаҳарга йўл олган китоблик Ҳ. хонимни ҳам худди шундай «қисмат» қарши олди. «Ўйчи ўйини ўйлагунча, таваккалчи ишини битиради» нақли ҳамиша ҳам наф бермаслигини тушуниб етиш учун қоидабузарга «бой берилган» 3 минг АҚШ доллари етарли бўлса керак.

● Меҳмон иззатини билгани яхши. Аммо она юртига қайтаётган ҳиндистонлик Амрит бу нақлга амал қилмади. Оқибатда аэропорт божхоначилари қаршисида ер чизиб қолди: у оғзаки сўров пайтида ҳам, божхона баённомасида ҳам чўнтагидаги 2 350 АҚШ долларини ошкор қилмаган эди…

● Қувасойлик Ҳ. хонимнинг курткаси чўнтакларига эса 2 600 АҚШ доллари «оғирлик» қилди. Калининградга парвози олдидан божхона назоратидан ўтган бу шахс божхона баённомасида ва божхоначиларнинг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, яширин равишда нақд хорижий валюталарни олиб ўтишга уринган экан.

● «Тошкент-Москва» рейси парвози олдидан ўтказилган шахсий кўрик чирчиқлик Қ. учун ёқимсиз якун топди. Унинг чўнтагидан декларацияланмаган ва оғзаки тарзда ҳам ошкор этилмаган 2 900 АҚШ доллари чиқди.

● Айни шу рейс чиптасини қўлга олганча, божхона назоратига бамайлихотир кириб келган пойтахтлик А.нинг ўзини ясама хотиржам тутиши «ўхшамади». Саросимага тушаётган йўловчининг безовталаниши божхоначиларни беэътибор қолдирмади. Натижада шахсий кўрик давомида унинг 3 200 АҚШ долларини ноқонуний равишда олиб чиқмоқчи бўлгани фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Республикамизда резидентларга 2 000 АҚШ доллари эквивалентидаги, норезидентларга эса божхонага тақдим этилган декларацияга мувофиқ республикага келтирилган валюта миқдоридаги нақд хорижий валютани божхона баённомасида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишига рухсат этилади. Кўрсатилган миқдордан ортиқча нақд хорижий валютани олиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки хорижий валюта билан операцияларни ўтказишга асосий лицензияси бўлган ваколатли банкларнинг рухсати билан йўл қўйилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1736 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика