Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Муассислар билан муносабатлар

Агар муассис дивиденддан воз кечса

ЯСТ тўловчиси ҳисобланган, бир муассисга эга бўлган масъулияти чекланган жамият 2011 йилда очилган эди. Бугунги кунда МЧЖ очилган кундан бошлаб 8700-ҳисобварақда 16 млн сўм миқдорида тақсимланмаган фойда ҳосил бўлган. Муассис ўзининг дивидендларидан корхона фойдасига воз кечяпти.

Агар муассис тақсимланмаган фойдани корхона фойдасига қолдирса корхонада қандай солиқ оқибатлари вужудга келади ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

А.Обидов,

менежер.

 

–Тақсимланмаган фойда – соф фойданинг иштирокчилар томонидан тақсимланмаган ва ташкилот тасарруфида қоладиган бир қисми ҳисобланади.

Агар муассисингиз «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) 25-моддасига мувофиқ дивидендлар тарзида фойдани тўлаш тўғрисида қарор қабул қилмаган бўлса, бу тақсимланмаган фойда корхона тасарруфида қолишини билдиради. Ушбу ҳолда корхонада ҳеч қандай солиқ оқибатлари вужудга келмайди ва қўшимча проводкалар қилиш керак эмас. Тақсимланмаган фойда 8700-ҳисобварақда қолади.

Шуни назарда тутиш лозимки, ҳар бир ҳисобот даври тугалланганда ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (8710-ҳисобварақ) жамғарилган фойдага (8720-ҳисобварақ) ўтказилади. Ушбу ҳолда Дт 8710 – Кт 8720 проводкаси қилинади (Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг 360–362-бандлари*).

Тақсимланмаган фойдадан фойдаланиш вариантларидан бири – корхонанинг зарарларини қоплаш учун мўлжалланган унинг захира фондини вужудга келтириш бўлиб, бу МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган.

Агар тақсимланмаган фойда қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда захира фондини шакллантиришга йўналтирилса, бунда 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси» ҳисобварағи дебетланиб, 8520-«Резерв капитали (фонди)» ҳисобварағи кредитланади.

 

*Mолия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган 21-сон БҲМСга 2-илова.


Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 2171 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика