Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Бевосита мулоқот

Солиқлар қандай ҳисобварақдан тўланади?

Бошқа банкда иккиламчи ҳисобварағимиз бор, бизга иш ҳақига доир солиқларни ушбу ҳисобварақдан тўлай олмаслигимизни маълум қилишди. Айтишларича, барча солиқлар бирламчи ҳисобварақдан тўланиши керак экан.

Солиқлар фақат бирламчи ҳисобварақдан тўланиши тўғрими? ЯСТни иккиламчи ҳисобварақдан тўласак бўлмайдими?

Бош бухгалтер.

 

– Ҳақиқатан ҳам, амалиётда банклар иш ҳақига доир солиқлар ва тўловларни мажбурий тартибда асосий ҳисобварақдан тўлашни талаб қиладилар, улар бунда:

Бир нечта банкда ҳисобрақамларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳисоб-китоблар тартиби1 (3-банд);

Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқномани2 (2-банд) асос қиладилар.

Мазкур меъёрий ҳужжатларда белгиланишича, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланиши фақат юридик шахснинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишини ташкил қилиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг3 57-бандига кўра нақд пул чекларини қабул қилишда масъул ижрочи бухгалтер нақд пул чеки билан иш ҳақидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий бадалларни, касаба уюшмаларига ихтиёрий бадалларни, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳамда жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларини ўтказиш бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр билан тасдиқланган реестр илова қилинган тўлов топшириқномалари тақдим этилмаган ҳолларда нақд пул чеклари банклар томонидан ижрога қабул қилинмайди.

Асосий ҳисобварақда тўловлар учун маблағлар етарли бўлмаганда сизда иккиламчи ҳисобварақдан пул маблағларини Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома4 билан белгиланган тартибда ўтказиш имконияти бор.

Йўриқнома материалида фақат иш ҳақини тўлаш ва унга доир тўловлар бўйича чеклашлар мавжудлиги боис, иккиламчи ҳисобварақдан ягона солиқ тўловини тўлаш мумкин деган хулоса чиқариш мумкин.

 

1МВ ва МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 5.01.2000 йилда 864-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2МБ бошқарувининг АВ томонидан 27.04.2009 йилда 1948-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МБ бошқарувининг АВ томонидан 11.07.2008 йилда 1834-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4МБ бошқаруви, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 15.03.2012 йилда 2342-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Елена ГУСЕВА,
экспертимиз.

Прочитано: 2081 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика