Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 24 / Хўжалик юритиш қоидалари

Устав капитали нима учун, кимга кераклигини ва у билан қандай йўл тутиш лозимлигини ҳар бир бухгалтер билиши даркор

Устав капитали корхона хусусий капиталининг ажралмас қисми бўлиб, юридик шахс молиявий ҳолатининг тавсифида ­ундан кенг фойдаланилади. Масалан, молиявий барқарорлик, ишбилармонлик фаоллиги, рентабелликни баҳолаш чоғида.

Устав капиталининг ҳажми хўжалик жамияти мол-мулкининг энг кам миқдорини белгилайди, у кредиторлар манфаатларини қондириш кафолати бўлиб хизмат қилади. Бугун асосан МЧЖнинг устав капитали тўғрисида сўз юритамиз.

БУ – СИЗНИНГ ҲАЖМИНГИЗ

Хўжалик жамиятлари, хусусан масъулияти чекланган жамиятнинг (МЧЖ) устав фонди унинг муассислари улушлари номинал қийматидан ташкил топади. Уни шакллантириш тартиби ва ҳажмини «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон, бундан кейин – МЧЖ тўғрисидаги Қонун) белгилайди. Унинг 14-моддасига кўра МЧЖ устав капиталининг энг кам миқдори жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг (бундан кейин – ЭКИҲ) 40 бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланадиган корхоналар учун амалдаги қонун ҳужжатларида устав капиталларининг бошқа энг кам миқдорлари белгиланган.

Ташкилотнинг фаолият тури

 

Устав капиталининг энг кам миқдори

 

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Аудиторлик ташкилотлари:

фақат ташаббускорлик асосида аудиторлик текширувини амалга оширувчи;

акциядорлик жамиятлари, банк­лар ва суғурта ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда ташаббускорлик асосида ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи;

барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини амалга оширувчи

 

ЭКИҲнинг 1 500 баробари миқдоридан кам бўлмаган;

 

ЭКИҲнинг 3 000 баробари миқдоридан кам бўлмаган;

 

 

 

ЭКИҲнинг 5 000 баробари миқдоридан кам бўлмаган

 

Аудиторлик ташкилотлари тўғрисида низомнинг 12-банди (Президентнинг 4.04.2007 йилдаги ПҚ-615-сон Қарори билан тасдиқланган)

 

Суғурта компаниялари:

 

 

умумий суғуртани;

 

ҳаётни суғурталашни;

 

 

мажбурий суғурталашни;

 

фақат қайта суғурталашни амалга оширувчи

 

(2012 йил
1 июлдан 2014 йил 1 июлгача)

эквиваленти 1 125 минг евро;

эквиваленти 1 500 минг евро;

эквиваленти 2 250 минг евро;

эквиваленти 5 000 минг евро

 

(2014 йил
1 июлдан)

 

эквиваленти 1 500 минг евро;

эквиваленти 2 000 минг евро;

 

эквиваленти 3 000 минг евро;

эквиваленти 6 000 минг евро

 

Президентнинг «Суғуртачиларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (31.05.2011 йилдаги ПҚ-1544-сон)

 

Баҳоловчи ташкилотлар: қимматли қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари кўчар мол-мулкни;

мулкий комплекс сифатидаги корхонадан ташқари кўчмас мулкни;

бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни)

 

ЭКИҲнинг камида 1 500 баробарига тенг миқдорда;

 

 

ЭКИҲнинг камида 2 000 баробарига тенг миқдорда;

ЭКИҲнинг камида 2 500 баробарига тенг миқдорда

Президентнинг «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги Қарорининг 2-банди (24.04.2008 йилдаги ПҚ-843-сон)

 

Риэлторлик ташкилотлари: кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган;

кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қиладиган;

кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган;

кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил этадиган

 

ЭКИҲнинг камида 100 бараварига тенг миқдорда;

 

ЭКИҲнинг камида 500 бараварига тенг миқдорда;

 

 

ЭКИҲнинг камида 1 000 бараварига тенг миқдорда;

 

ЭКИҲнинг камида 3 000 бараварига тенг миқдорда

 

Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг (ВМнинг 10.05.2011 йилдаги 129-сон Қарори билан тасдиқланган) 8-банди

 

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни амалга оширадиган савдо корхоналари ва умумий овқатланиш ташкилотлари шаҳарларда;

 

қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда

 

ЭКИҲнинг камида 100 баравари миқдорида;

 

 

 

ЭКИҲнинг камида 50 баравари миқдорида

 

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомнинг (Президентнинг 16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон Қарорига 1-илова) 5-банди.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 28.03.2012 йилдаги 89-сон Қарори билан тасдиқланган) 5-банди

 

Улгуржи савдо корхоналари

 

ЭКИҲнинг камида 3 500 баравари миқдорида, шундан пул маблағлари билан – ЭКИҲнинг камида 1 200 баравари миқдорида

 

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон Қарори билан тасдиқланган) 9-банди

 

Туристик ташкилотлар

 

ЭКИҲнинг камида 400 баравари миқдорида

 

Туристик фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 11.11.2003 йилдаги 497-сон Қарори билан тасдиқланган) 7-банди

 

Лотереяларни ташкил этиш корхоналари

 

камида 200 млн сўм, шундан камида 50%и пул маблағлари билан шакл­лантирилади

 

Лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 16.07.2003 йилдаги 314-сон Қарори билан тасдиқланган) 6-банди

 

       

 

Устав капиталининг аниқ миқдорини (қонун ҳужжатлари билан белгиланганидан кам бўлмаган) фақат муассислар белгилайди ва у таъсис ҳужжатларида қайд этилади.

МУАССИСЛИК УЛУШИ

Жамият иштирокчисининг устав капиталидаги улуши миқдори фоизларда ёки каср тарзида белгиланади. У муассис улуши ва жамият устав фондининг номинал қиймати нисбатига мувофиқ келиши керак.

Илгари қонун ҳужжатларида МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга келиб унинг ҳар бир иштирокчиси ўз ҳиссасининг камида 30%ини киритиши шартлиги (МЧЖ тўғрисидаги Қонун 14-моддасининг олтинчи қис­ми) талаби бор эди. Бироқ 2012 йил 1 августдан бошлаб Президентнинг 18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон Фармони билан давлат рўйхатидан ўтказишга қадар устав капиталини қисман тўлаш тўғрисидаги мазкур талаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун, бундан кредит ташкилотлари мустасно, бекор қилинди.

Ҳар бир муассис устав капиталидаги ўз улушини МЧЖни таъсис этиш тўғрисидаги шартнома билан белгиланган муддат мобайнида, агар у бир шахс томонидан таъсис этилган тақдирда эса – жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарори билан белгиланган муддат мобайнида тўлиқ тўлаши керак. Бироқ ушбу муддат жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йилдан ошиши мумкин эмас. Жамият иштирокчиси томонидан ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги унга бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.

Жамиятнинг устав фонди белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаган тақдирда, у ўзининг устав фондини амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини рўйхатдан ўтказиши ёки МЧЖни тугатиш тўғ­ри­сида қарор қабул қилиши лозим (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 19-моддаси).

ҲАР КИМ ЎЗИНИНГ МОЛ-МУЛКИ БИЛАН

Жамият устав фондига нафақат пул, балки қимматли қоғозлар, бошқа ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа бегоналаштириладиган ҳуқуқлар ҳисса бўлиши мумкин. Жамият устав капиталидаги улушларни тўлаш учун киритиладиган мол-мулкнинг пулдаги баҳоси иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланади, у якдил овоз билан қабул қилиниши керак.

Устав капиталини мол-мулк билан шакллантириш имконияти ва унинг турларини корхонанинг устави ёки таъсис шартномасида албатта қайд этиш арур. Масалан, агар уставда устав фонди фақат пул маблағлари ҳисобига шакллантирилиши ёзилган бўлса, муассислар унга мол-мулкни киритишга ҳақли бўлмайдилар.

Шуни ёдда тутиш лозимки, баъзан ҳисса сифатида улар билан операциялар давлат рўйхатидан ўтказилиши ва (ёки) нотариал тасдиқланиши керак бўлган мол-мулк киритилади. Бундай активларга кўчмас мулк объектлари, автотранспорт воситалари ва бошқа асосий воситалар киради. Уларни устав фондига қабул қилганда албатта давлат рўйхатидан ўтиш ва (ёки) тасдиқлатиш лозим.

Яна бир жуда муҳим жиҳат мол-мулкни устав капиталидаги улушни тўлаш учун бериш билан боғлиқ. Ҳисса берилганидан кейин мол-мулкнинг эгаси (мулкдори) корхона (кимга берилган бўлса) бўлади. Муассислар таркибидан чиққанда ҳиссадор унга ҳиссани аввалги шаклда қайтаришни, масалан, бино ёки автомобиль, талаб қилиши мумкин. Бироқ объектив сабабларга кўра қайтаришнинг иложи бўлмаслиги мумкин. Масалан, МЧЖ фаолияти давомида мазкур мол-мулк сотилиб кетган бўлиши мумкин. Шу сабабли таъсис ҳужжатида ҳиссани киритиш ва уни қайтаришнинг барча тафсилотларини ҳисобга олиш тавсия қилинади. Кўчмас мулк объектлари, автотранспорт воситаларини мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқлари тарзида киритган яхшироқ.

Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, жамиятда унга ҳисса сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи у берилган муддатга қадар тугаган тақдирда МЧЖ мол-мулкни берган иштирокчидан пулли компенсацияни талаб қилишига ҳақлидир. У қолган муддат мобайнида худди шундай мол-мулкдан бундай шартларда фойдаланганлик учун тўловга тенглаштирилади. Компенсация талаб қўйилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида бирйўла берилади. Бироқ жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши уни беришнинг бошқача тартибини ҳам қабул қилиши мумкин. Бундай қарор мол-мулкни берган иштирокчининг овозини ҳисобга олмасдан қабул қилинади.

Интеллектуал фаолият натижалари тарзидаги ҳиссалар ҳуқуқ эгасининг ихтиро, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларига доир мутлақ ҳуқуқлари, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товарларнинг келиб чиқиш жойи номи, муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг ЭҲМ учун дас­турлар ва маълумотлар базаларига мутлақ ҳуқуқлари ва бошқалар бўлиши мумкин. Шуни ёдда тутиш лозимки, ушбу номоддий активларни ҳисса сифатида устав капиталига бериш ёзма шартнома билан расмийлаштирилиб, ЎзРнинг Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 17627 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика