Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 24 / Бизнинг маслаҳатлар

Солиқ солиш тартибини ходимлар сонининг мезони белгилайди

2011 йил ноябрдан бошлаб ходимлар сони 20 киши бўлган корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 51120) лизингга олинган 10 дона «Исузу» русумли автобусларда аҳолига транспорт хизматини (шаҳар атрофида 50 км гача йўловчи ташиш хизмати) кўрсатиб келган. 2013 йилдан корхонамиз автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш фаолиятини бошлади (чакана савдо, ХХТУТ бўйича коди – 71280), унда 12 ходим ишламоқда. Бугунги кунгача жами бўлиб 32 ходим меҳнат фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Ҳозирда чакана савдога оид фаолиятимиздан даромад устунлик қилаётганлиги сабабли биз ягона солиқ тўлови тизимидамиз.

Корхонамизга банк кредити асосида янги юк автотранспорт воситаларини сотиб олиш мақсадида ҳужжатларни расмийлаштиряпмиз, келажакдаги режаларимизга асосан транспорт фаолияти тури бўйича 24 ходим меҳнат қилади, чакана савдода 12 ходим ўз ўрнида қолади. Жами 36 та иш ўрни бўлади.

Агар 24 ходим билан автотранспорт фаолиятининг даромади чакана савдодан келадиган даромаддан ошиб кетса, корхонамиз умумбелгиланган солиқ тизимига ўтишга мажбур бўладими?

Солиқ тизимини танлашда ходимлар сони мезони ҳар бир фаолият турида меҳнат қилаётганларга нисбатан қўлланадими ёки корхонадаги умумий ходимлар сонигами?

Келажакда яна 20 та янги иш ўрни ҳисобига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасини ишга туширмоқчимиз. Жами иш ўрни 56 тага етади. Бунда биз қайси солиқ тизимини танлашимиз керак?

С.Хабиллаев,

«Шўрчи олтин тупроқ» МЧЖ раиси.

Сурхондарё вилояти.

 

– Президентимизнинг 9.04.1998 йилдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1987-сон Фармонининг 1-бандига асосан кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар ва фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳалар – 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар киради.

Демак, ходимлар сони 25 кишидан ошмаган транспорт хизматини кўрсатаётган корхоналар кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига киради.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 350-моддасига биноан микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради. Шунга эътибор қаратиш керакки, бунда ходимларнинг сони ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ходимларнинг ўртача йил­лик сонини аниқлашда ўрин­дошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

Шунингдек, юридик шахс­ларни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолият (ихтисослиги) турига тўғри келадиган ходимлар сонининг мезони қабул қилинади.

Солиқ солиш мақсадида савдо ва умумий овқатланиш корхоналари жумласига савдо фаолияти, умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият ўтган ҳисо­бот йили якунлари бўйича асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар киради.

Яна шуни қайд этиш лозимки, юридик шахсни кичик бизнес тоифасига киритиш Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш тўғрисида» қарорига (11.10.2003 йилдаги 439-сон) асосланиб амалга оширилади.

Солиқ кодексининг 352-мод­дасига асосан ўтган йил якунлари бўйича асосий (соҳа) фаолият тури савдо фаолия­ти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият бўлган юридик шахс­лар белгиланган тартибда ҳисобот йили бошидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлаши керак.

Бунда Солиқ кодексининг 352-моддасига кўра, агар ягона солиқ тўлови тўловчиларда жорий солиқ даврининг кетма-кет келувчи 2 чораги давомида савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият асосий фаолият тури бўлмаса, улар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга ҳақлидирлар.

Ҳисобот йили тугаганидан кейин белгиланган шартларга жавоб бермай қолган мик­рофирма ва кичик корхоналар 1 февралдан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солиш тартиби танланганлиги тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича ёзма билдириш тақдим этиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан ёзма билдиришнинг белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга берилган розилиги деб ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чи­қиб, аввалги йил якунлари бўйича асосий (соҳа) фаолият тури бўлиб савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият ҳисоблан­ган юридик шахслар ҳисобот йили бошидан белгиланган тартибда ягона солиқ тўловини тўлашлари керак. Агар йил якунлари бўйича асосий фаолият турингиз савдо бўлса, кейинги йилдан ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиб қо­ласиз, чунки савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, ходимлар сонидан қатъи назар, солиқ солишнинг бошқа тизимини танлаш ҳуқуқисиз, бюджетга ЯСТ тўлашлари керак.

Юридик шахсни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда унинг асосий (соҳа) фаолият турига мувофиқ келадиган ходимлар сони мезони қабул қилиниб, агар савдо бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони 25 кишидан ошса, корхона кичик тадбиркорлик субъекти бўлмай қолади, бироқ ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиб қолаверади. Кичик бизнес субъекти мақомининг йўқотилиши фақат солиқ, молия, статистика ва бошқа ҳисоботларни топшириш муддатларида кўринади.

Савдо ва умумий овқат­ланиш корхоналари сифатида рўйхатдан ўтказилган янги ташкил этилган юридик шахслар ягона солиқ тўловини давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан жорий йил тугагунига қадар, 1 октябрдан кейин рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар эса кейинги йил тугагунига қадар тўлайди.

Агар юридик шахслар ҳи­собот йили якунлари бўйича белгиланган шартларга жавоб бермасалар, улар келгуси йил бошидан эътиборан умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтиши керак, бундан солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно.

Корхоналар ягона солиқ тў­ловини тўлаш ҳуқуқидан маҳ­рум бўлган ўтган ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ягона солиқ тўлови юзасидан белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китобни амалга оширади.

Бошқа фаолият турлари бў­йича сиз алоҳида-алоҳида ҳи­соб юритишингиз ва солиқ тў­ловчиларнинг тегишли тои­фалари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тў­ловини тўлашингиз керак.

Жавобни
«Soliq Kalkulyatori»
солиқ маслаҳати ташкилоти
солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 3977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика