Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 24 / Божхона

Ахборотни солиштиринг

«Hyundai H&S» компа­нияси Қорақалпо­ғистоннинг Қўн­ғи­рот туманида доимий муас­сасани рўйхатдан ўт­казди, банкда хорижий ва миллий валюталарда унинг ҳисобрақамларини очди. Ҳозирги вақтда у доимий муассасани ёпиш ниятида. Гарчи компания экспорт-импорт операциялари билан шуғулланмаган бўлса-да, ҳисобрақамларни ёпиш учун банкда божхона органларидан қарзнинг йўқлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилдилар.

Бундай маълумотномани қаер­дан ва қанча муддатда олиш мум­кин? Бунинг учун қандай ҳуж­жатларни тақдим этиш ло­зим?

 

– Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақида низомга (ВМнинг 27.01.2014 йилдаги 17-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ асосий банк (ҳисоб-китоб) ҳисобрақами ёпилаётганда божхона органларидан хўжалик юритувчи субъектнинг бюджет олдида мажбуриятларининг йўқлиги тўғрисида хабарнома (маълумотнома) олиш учун сиз ёки «Hyundai H&S» доимий муассасасининг асосий ҳисобрақамига хизмат кўрсатувчи банк Давлат божхона қўмитаси ёки божхона расмийлаштируви амалга оширилган унинг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилиши керак. Агар хўжалик юритувчи субъект экспорт-импорт операциялари билан шуғулланган бўлса, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ барча маълумотларни тақдим этиши лозим.

Хўжалик юритувчи субъектнинг божхона тўловлари бўйича давлат бюджети олдидаги мажбуриятларининг йўқлиги тўғрисида хабарнома (маълумотнома) барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган ва божхона органлари билан солиштирма далолатнома тузилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгач берилади.

 

Жавоб ДБҚнинг Божхона тарифларини тартибга солиш

ва тўловлар ҳисобини юритиш бош бошқармаси кўмагида тайёрланди.

Прочитано: 2240 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика