Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 24 / Божхона

Урал резавори Ўзбекистон дастурхонида

Фирмамиз вакиллари Екатеринбургда янги узилган Сибирь резаворларининг синов туркумларини сотиб олиш ниятлари ҳақида битим имзоладилар. Улар бозоримизда харидоргир бўлиш-бўлмаслигини кўрмоқчимиз. Бутун дунёда «инжиқ» юкларни божхонадан тезда ўтказиш амалиёти мавжудлигидан хабардормиз. Божхонамизда бундай юкларни тезкор режимда расмийлаштириш имконини берадиган тартибот борми?

В.Линьков.

 

– Божхона кодексига мувофиқ «Эркин муомала (импорт) учун чиқариш» божхона режимида жойлаштирилган товарларнинг муайян тоифаси, божхона расмийлаштирувидан ва божхона органи томонидан қарор қабул қилинганидан кейин, шартли равишда чиқарилиши мумкин. «Эркин муомала учун чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисида низомда (ДБҚнинг АВ томонидан 9.09.2004 йилда 1404-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) товарларнинг шартли чиқарилиши деганда божхона органлари томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтган товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган чекловлар, талаблар ёки шартларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлар билан боғланган шахснинг ихтиёрига бериш тушунилади. Фойдаланишга ва тасарруф этишга чекловлар белгиланган ҳамда қатъий белгиланган мақсадларда бериладиган имтиёзлардан фойдаланиш мумкин бўлган товарлар унинг доирасига киради.

Божхона расмийлаштируви «Эр­кин муомала (импорт) учун чи­қариш» божхона режимига мувофиқ амалга ошириладиган товарларга нисбатан, алоҳида сабаблар туфайли, шартли чиқариш қўлланиши мумкин. Хусусан, улар табиий офатлар, авариялар, фалокатлар чоғида, шунингдек алоҳида муҳим объектлар қурилиши ва реконструкция қилиниши, симпозиумлар, конференциялар, кўргазмалар, машғулотлар ўтказишда, тезкор мавсумий ўриб-йиғиш тадбирларида зарур ва ҳоказо.

Ушбу таомил товарларни сақлаш, қўллаш ва ишлатишга алоҳида шартлар ва талаблар зарур бўлган ҳолларда ҳам қўлланади. Мисол учун, тирик ҳайвонлар; тез бузилувчи маҳсулотлар; радиоактив материаллар, оммавий ахборот мақсадлари учун хабарлар ва бошқа материаллар; Ўзбекистон қонун чиқариш, ижро ва суд ҳокимияти юқори органлари номига гуманитар ёрдам олиб кирганда.

Товарларни шартли чиқариш учун манфаатдор шахс божхона постига божхона органининг депозит ҳисобрақамига тегишли суммалар киритилганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари ёки божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ёхуд уларни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсатнома; табиий офатлар, авариялар, фалокатларда, шунингдек ўта муҳим объектлар қурилиши ва реконструкция қилиниши ва бошқаларда фойдаланиш чоғида товарларни сарфлаш нормалари; транспортга оид ва товарга илова қилинувчи ҳужжатлар, товарлар илгари эълон қилинган божхона режимида жойлаштирилганда, агар шундай бўлган бўлса, БЮД нусхаси; ҳисобварақ-фактура (инвойс) ва ҳ.к.; бошқа назорат қилувчи органларнинг рухсат бериш ҳужжатларини тақдим этади.

Қуйидаги ҳолларда шартли чи­қаришга рухсат берилмайди:

зарур ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаса ёки ишончсиз маълумотлар тақдим этилса;

БЮД тақдим этиш муддати тугаган, илгари шартли чиқаришга расмийлаштирилган товарлар мавжуд бўлса;

божхона тўловлари ва улар бўйича пенялар, улар бўйича муддатни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тақдим этилганлиги учун фоизлар, шунингдек божхона қоидаларини бузганлик учун жарималарни тў­лашга доир қарз бор бўлса.

Шуни қайд этиш лозимки, ДБҚ­нинг АВ томонидан 30.05.2013 йилда 1404-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан киритилган ўзгартиришларга кўра ҳозир, илгаригидек, ДБҚ ҳудудий бошқармаси ёки ихтисослашган божхона мажмуи бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс номига товарларни шартли чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди.

Шартли чиқариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви фаолият минтақасида уларни олувчи жойлашган божхона постида икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда тўлиқсиз божхона юк декларацияси (ТБЮД) тақдим этилади (унда божхона мақсадлари учун зарур асосий маълумотлар келтирилиши керак). Иккинчи босқичда – тўлиқ БЮД тақдим этилади. ТБЮД ва БЮД ҳамда божхона расмийлаштируви учун зарур бошқа ҳужжатларни қоғозда ҳам, электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда электрон шаклда ҳам тақдим этиш мумкин.

Шартли чиқаришда олиб кирилган товарлардан шартли чиқариш мақсадларидагина фойдаланилиши ва тасарруф этилиши устидан исталган вақтда божхона назоратини ўтказиш имконияти берилиши назарда тутилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2513 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика