Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 24 / Бизнинг маслаҳатлар

Таътил пули ҳисобланганда...

Корхонамиз фаолиятида юзага келган бир масалага ойдинлик киритиб берсангиз: ходимларимизга ҳар ойда ҳисобланадиган иш ҳақи маош, ишбай ҳақ ва мукофотдан ташкил топади.

Бундай ҳолда таътил ҳақи, ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади?

Зафар Бердиқулов.

Навоий вилояти.

– Таътил ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова) риоя этиш керак бўлади.

У ҳисоб-китоб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиқиб, уларни тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг ўн иккидан бирига (6 ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирига; 7 ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирига ва ҳоказолар) оширган ҳолда аниқланади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.

Шу тариқа, таътил ҳақини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги тартибда белгиланади: ҳисоб-китоб кунида белгиланган маошга унинг ҳисоб-китоб даврида (таътил бериладиган ойдан аввалги 12 ойда) олинган ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи ва мукофотлардан 1/12 (ёки 1/6, 1/7 – агар ходим корхонада бир йилдан кам муддат ишлаётган бўлса, ишланган ойлар сонига боғлиқ ҳолда) қисм қўшилади. Сўнгра олинган сумма 25,4 га бўлинади ва таътил кунлари сонига кўпайтирилади. Натижада таътил пули суммаси олинади.

 

*Бу мавзу газетамизнинг ушбу сонида чоп этилаётган «Таътил пулини тўғри ҳисобланг» қўлланмасида батафсил ёритилган.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 3149 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика