Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 16 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

БОШЛОВЧИЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон, «СБХ»нинг 22.04.2014 йилдаги 16 (1028)-сонида чоп этилагн) мувофиқ 2014 йилнинг иккинчи чорагидан янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари (чакана савдо ташкилотларидан таш­қари) қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланган кундан бошлаб 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг 1 йилдан кўп бўлмаган даврда, ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловни, ушбу тўловларнинг тасдиқланган энг кам миқдорларини ҳисобга олмаган ҳолда, амалда бажарилган иш ҳажмларидан келиб чиқиб тўлайдилар.

Шуни эслатиб ўтамизки, 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ягона солиқ тўлови тўловчилари уни Солиқ кодексида белгиланган тартибда, Президентнинг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар (Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом1).

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ2 чакана савдо корхоналари ЯСТни чакана савдони амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.

 

СУҒУРТА УРУҒЛИК ФОНДИ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2014 йилдаги 80-сон қа­рори билан Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ суғурта уруғлик фонди учун уруғликларни етиштириш ҳажмлари келгуси йилда етиштириладиган уруғлик прогноз ҳажмининг қуйидаги миқдорларида белгиланади:

уруғлик чигит учун — 10%гача;

бошоқли дон экинлари уруғликлари учун — 3%гача.

Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган экинлар уруғликлари ҳажмлари ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлик чигитини тайёрлаш бўйича тасдиқланган топшириқлар асосида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» АК, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Туманлар бўйича суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун етиштириладиган экинлар уруғларининг тасдиқланган ҳажмлари асосида туманлар ҳокимлари аниқ уруғчилик хўжа­ликларини белгилайди.

Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган уруғлик чигит белгиланган тартибда «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг корхоналарида ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларда, бошоқли дон экинлари уруғликлари эса — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналарида қайта ишланади.

Ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғлари сифатини аниқлаш учун Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази лаборатория таҳлилларини ўтказади ва уларнинг натижалари бўйича кейинги йилда экиш учун хулосалар берилади.

Суғурта уруғлик фонди асосий уруғлик фондининг ишлатилмай қолган ва кейинги йилга ўтадиган ғўза ёки бошоқли дон экинлари уруғликлари захиралари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.

Низомда белгиланишича, суғурта уруғлик фондининг экинлар уруғлари кўпи билан 1 йилгача сақланади.

Суғурта уруғлик фонди учун тайёрланган экинлар уруғларини фермер ва деҳқон хўжаликларида сақлашга йўл қўйилмайди, улар уруғлик тайёрловчилар ҳисобланадиган ҳолатлар бундан мустасно.

«Ўзпахтасаноат» уюшмаси корхоналарининг ёки уруғлик чигит тайёрловчи бошқа цехларнинг, шунингдек «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналарининг суғурта уруғлик фонди учун ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларини жамғариш, қайта ишлаш ва сақлаш харажатлари сотиладиган уруғликлар таннархига киритилади.

Суғурта уруғлик фондининг ғўза ва бошоқли дон экинлари уруғларидан, Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари комплекси раҳбари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари асосида уларни имкониятлари чекланган минтақаларга етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар эҳтимоли ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

Суғурта уруғлик фондининг уруғликларини имкониятлари чекланган минтақаларга етказиб бериш учун улардан фойдаланишга тегишли минтақалар раҳбарларининг буюртманомалари асос ҳисобланади. Суғурта уруғлик фондининг уруғликларини халқаро шартномаларга мувофиқ етказиб бериш учун улардан фойдаланишга Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асос ҳисобланади.

Суғурта уруғлик фондининг ишлатилмай қолган уруғликлари кейинги йилда асосий уруғлик фондига ўтказилади ва белгиланган тартибда экилади.

 

ЎҚИШГА МАРҲАМАТ

Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2014 йилдаги 90-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида 2014/2015 ўқув йилларига қабул квотаси белгиланди.

Хусусан, Турин политехника университети бакалавриатига тўлов-контракт асосида 175 киши қуйидаги мутахассисликлар бўйича қабул қилинади:

«Машинасозлик технологияси» – 100 киши;

«Энергетика» – 25 киши;

«Саноат-фуқаролик қурилиши ва архитектура» – 25 киши;

«Cаноатда ахборот технологиялари ва АБТ» – 25 киши.

Магистратурага «Машинасозлик технологияси» мутахассислиги бўйича 25 кишини қабул қилиш режалаштириляпти.

Ўтган йилдаги билан таққослаганда бакалавр ва магистрлар учун квота ўзгармаган.

 

ҚОИДАЛАР БЎЙИЧА

Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш, телерадио дастурларининг эфирга рухсатсиз чиқарилиши имкониятларини истисно этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2014 йилдаги 92-сон қарори билан Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатиши қоидалари тасдиқланди.

Қоидалар нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларнинг барча объектларига татбиқ этилади ҳамда уларнинг ўз фаолиятини белгиланган тартибда олинган лицензиялар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телерадио дастурларни шакллантириш ва тарқатиш соҳасида амалга оширувчи мулкчиликнинг нодавлат шаклидаги юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари ҳам ўз мулки бўлган ҳудудлар ва биноларда, ҳам ижарага берувчиларнинг биноларида ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фойдаланиладиган бошқа мулкдорларнинг биноларида жойлашиши мумкин. Мазкур объектлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» республика бирлашмасига қўриқлаш учун берилиши, кириш чекланган хоналари мажбурий тартибда ички ишлар органлари ҳузуридаги техник қўриқлаш ва ҳаракат қилиш пунктлари (ПТОР)га қўриқлаш учун топширилиши керак.

Кириш чекланган бино нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектининг телерадио узатувчи аппаратлар, кабель телевидение студияси жойлашган, шунингдек теле– ва радио дастурларни тўғридан-тўғри узатиш имкониятига эга бўлган теле-, радио дастурлар, эфирга чиқиш студиялари, овоз ёзиш ва видео ёзувлар студиялари шакллантириладиган хонаси ҳисобланади.

Қоидаларда нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари ҳудуди ва биносини жиҳозлашга доир талаблар ҳамда «Қўриқлаш» РБ ходимларининг зарурий ҳаракатлари тартиби келтирилган.

Масалан, Кириш чекланган хона орқали транзит қувурлар, ҳаво киритгичлар ва бошқа коммуникацияларни ўтказиш қатъиян тақиқланади.

Белгиланишича, нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти учун ушбу Қоидаларда келтирилган рўйхат бўйича махсус ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужжатлар унинг раҳбари томонидан МХХ, ИИВ, Ёнғин хавфсизлиги хизмати, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда ФВВ билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларига ҳужум бўлганда, уларни эгаллаб олиш учун таҳдид қилинганда ёки асбоб-ускуналаридан рухсат берилмаган тарзда фойдаланишга уринилганда тасдиқланган йўриқномалар ва схемалар бўйича уларни ишдан чиқариш чора-тадбирлари кўрилади.

Шунингдек нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларида кириш тартиби ва объектнинг ички тартиби белгиланади.

Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектлари ёки кириш чекланган хоналар фойдаланишга топширишдан олдин ушбу Қоидалар талабларига мувофиқлик юзасидан Идоралараро комиссия томонидан текширилади, Комиссия нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объекти, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Миллий телерадиокомпания бўлинмалари, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини назорат қилиш давлат инспекцияси, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органи вакилларидан таркиб топади. Комиссия томонидан нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектининг яроқлилиги юзасидан далолатнома тузилади. Камчиликлар аниқланган тақдирда далолатномада уларни бартараф этиш муддатлари кўрсатилади. Тузилган далолатнома телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш масалалари бўйича ваколатли органга тақдим этилади.

 

ЎҚИТУВЧИГА КЎМАК СИФАТИДА

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини методик таъминлашни янада такомиллаштиришга доир тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси касб-ҳунар коллежларида методист лавозимини тугатиш ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (ЎМКҲТ) муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2014 йилдаги 91-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ЎМКҲТ маркази ҳузуридаги Ўр­та махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ах­борот-методик таъминлаш хизматининг тузилмаси тасдиқланди.

Марказ директорига, зарурият бўлганда, Хизмат тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Ҳужжат билан Хизматнинг асосий вазифалари ҳам белгиланди, улар жумласига таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурлар ва методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаш мониторингини, ўқув адабиётларининг янги авлодини тайёрлашни ташкил этиш; ўқув жараёнини ташкил этишда, ўқитишнинг замонавий шаклларини, янги илғор педагогик ва ахборот-компьютер технологияларини жорий этишда методик ёрдам бериш киритилган.

Хизмат давлат муассасаси ҳисобланади ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Компьютер технологиялари академик лицейи биносига жойлаштирилади.

Мазкур Қарор билан айрим Ҳукумат қарорларига ўз­гартиришлар киритиш орқали Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бошқа педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари (ВМнинг 1.08.2008 йилдаги 165-сон Қарори билан тасдиқланган) ҳамда Таянч касб-ҳунар коллежи ва унинг филиаллари тўғрисида низомдан (ВМнинг 19.08.2010 йилдаги 180-сон Қарори билан тасдиқланган) методист лавозими чиқариб ташланди.

 

1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2690 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика