Norma.uz

Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот

2014 йил 18 апрелда Ўзбе­кистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасининг жо­рий йилнинг I чорагида республикани иж­тимоий-иқтисодий ривожлантириш якун­лари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва ус­туворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. 

 

Мажлисда иқтисодиёт ўсиши­нинг бар­қарор юқори суръатларини, бунинг учун, энг аввало, инвестиция иқлими ва тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш, ишлаб чиқаришларни технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, мамлакатнинг экспорт са­лоҳиятини мустаҳкамлаш ва инфратузилмани жадал ривожлантириш ҳисобига мавжуд захиралар ва имкониятларни сафарбар қилиш­ни таъминлайдиган иқ­тисодиётни ри­вож­лантириш ва модернизациялашнинг қабул қи­линган стратегиясини амалга ошириш ишларининг натижалари ҳар томонлама кўриб чиқилди ва танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, аҳоли бандлиги ва фаровонлиги даражасини янада ошириш масалалари мажлис иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.

Жаҳон иқтисодиёти ривожланишида муаммолар ва хавф-хатар мавжудлигига қарамай, 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини изчил ва мақсадга йў­налтирилган тарзда амалга ошириш туфайли Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини сақлаб қо­лиш, мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялашни янада чуқур­лаштириш таъминланаётганлиги қайд этилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоизга ўсди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 8,9 фоизга, қишлоқ хў­жалиги маҳсулотлари етиштириш 6,2 фоизга, хизматлар кўрсатиш 11,8 фоизга кўпайди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади.

Саноат тармоқларини ривожлантириш устуворликларини амалга ошириш, шунингдек, ички талабни мувозанатли рағ­батлантириш ва ички бозорни ра­қо­батбардошли маҳаллий маҳ­су­лотлар ва хизматлар билан янада тўлиқроқ тўл­дириш чора-тадбирлари истеъмол маҳ­сулотлари ишлаб чиқариш ҳаж­ми 12,8 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ва хизматлар кўрсатиш ҳаж­ми 9,1 фоизга кўпайишига кў­маклашди. Саноат ишлаб чи­қаришининг умумий ҳажмида истеъмол маҳсулотлари улуши 2013 йилнинг биринчи чорагидаги 29,5 фоиз ўрнига 34,4 фоизгача кўпайди.

Жисмонан соғлом, маънавий етук ва баркамол ўсиб келаётган авлодни вояга етказиш бўйича «Соғ­лом бола йили» Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни фаол амалга ошириш бошланди. Ушбу тадбирларни мо­лиялаштиришга жорий йилнинг биринчи чорагида барча манбалар ҳисобидан қарийб 1 трил­лион сўм миқдорида маб­лағ йўналтирилди.

Мажлиснинг кун тартибидаги маса­лаларни муҳока­ма қилиш давомида «бизнес билан шу­ғуллан» тамо­йили бўйича ишбилармонлик муҳитини шакл­ланти­ришга йўналтирилган ама­лий чора-тад­бирлар­ни таҳ­лил қилиш ва ишлаб чиқишга, ушбу мақсадларда иқтисодиёт тармоқлари ва со­ҳаларида замонавий ахборот-ком­муникация технологияларини жорий этишни жадаллаштиришга, интерактив давлат хизматлари кўрсатиш кўлам­ларини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилди. Ишбилармонлик муҳи­тини янада яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар фа­қат жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнеснинг 7,3 мингта янги субъектларини ташкил этишга кўмаклашганлиги қайд этилди. Ҳисоботларни алоқанинг электрон йўллари бўйича топширишнинг юзма-юз алоқасиз шаклларини фаол жорий этиш натижасида бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботларининг 95 фоизи­ни, статистика ҳисо­ботларининг 88,6 фоизини электрон шакл­да топширмоқда. Божхона юк декларацияларининг 95 фоизга яқини электрон усулда расмийлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Пре­зидентининг «Ўзбекистон Рес­публикасида инвестиция иқли­ми ва ишбилармонлик му­ҳитини янада такомиллаштиришга до­ир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелда қабул қилинган Фармонида назарда тутилган қўшимча дастурий чора-тадбирларни амалда бажариш, шу жумладан, янги имтиёзлар ва преференцияларнинг кенг доираси, ҳар хил лицензия ва рухсат берувчи тартиб-таомилларнинг муддатларини тубдан қисқартириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнесни юритиш, иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида навбатдаги муҳим босқич бўлиши алоҳида таъкидланди.

Шу муносабат билан давлат ва хўжа­лик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражадаги ҳокимликлар раҳбар­лари олдига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-қоидаларни янада такомиллаштириш бўйича мамлакат Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон Қарори талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлашга доир аниқ вазифалар қўйилди. Лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг электрон шакл­ларига ўтишни жадаллаштириш, шунингдек, уларнинг сонини ва ҳужжатларни бериш муддатларини қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигига ало­ҳида эътибор қара­тилди.

Мажлисда иқтисодиёт тармоқ­лари ва соҳаларида ишлаб чи­қа­ришларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш, шунингдек, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш юзасидан протокол топшириқлари бажарилишининг ҳо­лати пухта таҳлил қилинди. Кў­рилаётган чора-тадбирлар на­ти­жасида жорий йилнинг биринчи чорагида ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳаж­ми 12,4 фоизга ўсди. Ўзлаштирилган капитал қўйилмалар таркибидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар улуши 23,3 фоизгача кўпайди. 510 та янги объект фойдаланишга топширилди, 37 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланди. Инвестиция фаоллигининг ўсиши қурилиш-пудрат ишлари ҳажмлари 15,5 фоизга кўпайишига кўмак­лашди.

Хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб турган қувватларни модернизациялаш ва технологик жиҳат­дан янгилаш, шунингдек, объектларни белгиланган муддатларда ишга тушириш бўйича инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлайдиган комплекс қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Давлат рақобат қўмита­сига фойдаланилмаётган ер участкалари ва ишлаб чиқариш майдонларида янги замонавий корхоналар ташкил этиш ва тадбиркорлик субъектларига бериш учун уларни пухта хатловдан ўтказишни таъминлаш топширилди. Шу билан бирга, Молия вазирлигига, Иқ­тисодиёт вазирлиги билан биргаликда, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича тасдиқланган «йўл ха­ри­талари»ни амалга ошириш устидан таъсирчан назоратни таъминлаш топширилди.

Мажлисда маҳсулот экспорти ҳажмла­рини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш, тузилмасини ва сотиш бозорларини диверсификациялаш бўйича кў­рилаётган чора-тад­бирларнинг натижадорлигини батафсил таҳ­лил қилишга қаттиқ эътибор берилди. Жаҳон бозорларида конъюнктура бар­қарор эмаслигига қарамай, ма­ҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва ташқи сотиш бозорларини диверсификациялаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар жорий йилнинг биринчи чорагида экспорт ҳажмлари 8,4 фоизга ўсишини таъминлаганлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, мажлис қатнашчилари олдига маҳсулотлар экспорти турлари ва ҳажмларини кенгайтириш, ташқи бозорларда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун комплекс амалий чора-тадбирлар кўриш вазифаси қўйилди.

Мажлисда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қу­рилишини жадал ривожлантириш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни сифатли ва ўз вақтида қуришни таъминлаш дастурлари бажарилиши ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилинди. Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 63,5 миллиард сўмлик ишлар бажарилди. Замонавий технологиялар бўйича кенг полосали 150 километр тола-оптик тармоқлар ётқизилди.

Мажлис қатнашчиларининг эътибори жорий йилда қишлоқ турар жой массивларида намунавий лойиҳалар бўйича 11 мингта янги шинам уйларни қуриш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, ушбу массивларда ижтимоий ва бозор инфратузилмасининг замонавий объектларини қуриш ишларини жадаллаштириш зарурлигига қаратилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ша­ҳар ҳо­кимликларига рес­публика минта­қаларида иқ­тисодиёт тармоқлари ва со­ҳа­ларида қурилиш ишларининг ўсиб бораётган ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда 2014 йилда замонавий қурилиш техникаси билан жиҳозланган 20 та кучли ихтисослаштирилган қурилиш-пудрат ташкилотларини ташкил этиш учун зарур чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Мажлисда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, шунингдек, қишлоқ аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича ҳудудий дастурларнинг бажарилиши ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томо­нидан тасдиқланган 2014 йил­да янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастури доирасида жорий йилнинг бошидан бошлаб 227,9 мингта янги иш ўринлари, улардан 137 мингтаси ёки 60,3 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилганлиги қайд этилди.

Ушбу масалани муҳокама қилиш мобайнида тасдиқланган мақсадли параметрларга муво­фиқ янги иш ўринларини ташкил этиш ва ҳисобга олиш ишларини ташкил этишда камчиликларга йўл қўйган бир қанча туманлар ва шаҳарлар раҳбарларининг фаолияти қат­тиқ танқид қи­линди. Барча даражалардаги ҳокимликлар, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари олдига янги иш ўринлари ташкил этиш параметрларига эришишни сўз­сиз таъминлаш, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ иш билан таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича рес­публика вазирликлари, идоралари, хў­жалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва вилоятлар ҳо­кимликлари раҳбарларининг ҳи­соботлари эшитилди. Республика Ҳукумати мажлиси кун тартибига қўйилган масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дас­турининг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланган тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзА.

Прочитано: 2118 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика