Улгуржи компаниямиз (МЧЖ) вақтинчалик қарз шартномасига асосан импортчи МЧЖ учун божхона тўловларини тўлади. Қарз муддати тугаганидан кейин импортчи бизга хат юбориб, қарзни қайтариш имкониятига эга эмаслиги ҳақида маълум қилди. Бунда у пул қайтариш ўрнига компаниямизга импорт товарлари беришни таклиф этди.
Биз пул ўрнига МЧЖдан импорт товарлари олишга ҳақлимизми? Агар бундай қилиш мумкин бўлса, мазкур битимни қандай қилиб тўғри расмийлаштиришимиз мумкин?
Л.Феоктистова,
МЧЖ бош бухгалтери.
Тошкент шаҳри.
– Кўпинча амалиётда тадбиркорлик субъектлари қарз маблағларини пул шаклида қайтара олмайдиган вазиятлар юзага келади. Бундай ҳолларда қонун тарафларга воз кечиш битимини тузиш ҳуқуқини беради. Воз кечишнинг моҳияти шундан иборатки, унда тарафлардан бирининг ўз мажбуриятларини бажариш шаклигина ўзгаради ва у мажбуриятларни бекор қилиш усулларидан бири сифатида белгиланади. Фуқаролик кодексининг 342-моддасида бундай алмаштиришнинг намунавий рўйхати назарда тутилган: пул тўлаш, мол-мулк бериш. Рўйхат батафсил эмас, келишув тарафлари мазкур моддада назарда тутилмаган бошқа нарсаларни белгилашга ҳақлилар.
Шунга эътибор қаратиш муҳимки, оддий ёзма шаклда тузилган хўжалик шартномаси бўйича воз кечиш тўғрисидаги келишувни ҳам оддий ёзма шаклда тузиш тавсия этилади.
Шу муносабат билан таъкидлаб ўтиш лозимки, келтирилган ҳолатда воз кечиш келишувини тузиш қонуний, уни алоҳида ёзма келишув тузиш ва мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолаш йўли билан расмийлаштиришни тавсия этамиз.
Павел СИЛЬНОВ,
адвокат.