Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 14 / Бизнинг маслаҳатлар

Камомадни қаерга қўяйлик?

Ишлаб чиқариш корхонасида товар-моддий захиралар, хом ашё ва материалларни инвентаризация қилиш мақсадида махсус комиссия тузилди. Ўтказилган инвентаризация натижасида айрим товар-моддий захираларнинг камомади ва айримларининг ортиқчаси мавжудлиги аниқланди. Бу камомад ва ортиқча материалларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирамиз?

Муяссар Раҳимова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Сиз сўраган масала Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланади.

Хусусан, инвентаризация жараёнида аниқланган товар-моддий захираларнинг камомади ҳақиқий (баланс) қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 5910 «Камомадлар ва қиймат­ликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счёти;

кредит товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900).

Шунингдек, моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан товар-моддий захираларнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан товар-моддий захираларнинг ҳақиқий (баланс) қийматидан юқори бўлса, даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» счёти – айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-моддий захираларнинг бозор қий­ма­тига;

кредит 5910 «Камомадлар ва қиймат­ликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счёти – кам чиққан товар-моддий захираларнинг ҳақиқий (баланс) қийматига;

кредит 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счёти – айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-моддий захираларнинг бозор қиймати ва кам чиққан товар-моддий захираларнинг ҳақиқий (баланс) қиймати ўртасидаги фарқига.

Жумладан, моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан товар-моддий захираларнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан товар-моддий захираларнинг ҳақиқий (баланс) қийматидан паст бўлса, кўрилган зарар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» счёти – айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-моддий захираларнинг бозор қийматига;

дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти – айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-моддий захираларнинг бозор қиймати ва кам чиққан товар-моддий захираларнинг ҳақиқий (баланс) қиймати ўртасидаги фарқига;

кредит 5910 «Камомадлар ва қиймат­ликларнинг бузилишидан йўқотиш­лар» счёти – кам чиққан товар-моддий захираларнинг ҳақиқий (баланс) қийматига.

Шу билан бирга, камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан товар-моддий захираларнинг камомадидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти;

кредит 5910 «Камомадлар ва қиймат­ликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счёти.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, инвен­таризация жараёнида аниқланган ҳи­соб­га олинмаган товар-моддий захиралар ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш товар-моддий захираларнинг бозор қиймати бўйича баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади) ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет товар-моддий захираларни ҳи­собга олувчи счётлар (1000-2900);

кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счёти.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» СМТ эксперти

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2463 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика