Norma.uz

Қайтиб келиш ниятидаман

Мен туғруқхонанинг туғиш бўлимида акушерка бўлиб ишлайман. Боламни уч ёшгача парваришлаш бўйича таътилим 10.06.2014 йилда тугайди. Менга аввалроқ ишга чиқишни таклиф қилишди, буни ҳозир жой борлигини, кейин мени бошқа бўлимга ўтказишлари мумкинлиги билан асослашди.

Ҳозир соғлиғим ҳолати туфайли ишга чиқа олмайман, бироқ иш жойини ҳам йўқотишни хоҳламайман.

Таътил тугаганидан кейин менга 6 йилдан ортиқ акушерка бўлиб ишлаган туғиш бўлимидаги аввалги иш жойимни беришлари шартми? 

 

– Ҳа, сизга аввалги иш жойини беришлари шарт.

Меҳнат кодексининг (МК) 234-моддасига мувофиқ боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун берилган таътил тугаганидан кейин аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилади. Болани парваришлаш таътиллари даврида иш жойи (лавозим) сақланади.

Болани парваришлаш таътилидан тўлиқ ёки қисм­ларга бўлиб фойдаланиш мумкин, шу сабабли бундай таътил тугагунгача исталган вақтда ходима ишга чиқишга ҳақли, иш берувчи эса кўрсатилган таътилнинг бутун даврида унинг учун сақлаб келинган аввалги иш жойини бериши шарт.

Қонун ҳужжатларида берилган таътил тугашига қадар ишга чиқиш хоҳиши ҳақида хабар қилиш муддати белгиланмаган. Бу иш жойи ходимага хабарномада кўрсатилган кунда ёки у бевосита ишга чиққан кунда берилиши кераклигини англатади.

Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади (МКнинг 105-моддаси учинчи қисми).

Юқорида айтилган талабларни бажармаслик меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши сифатида баҳоланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги жавобгарликка сабаб бўлади.

Агар сиз иш берувчи билан бевосита музокара юритганда ихтилофни мустақил равишда ёки ўз вакилингиз иштирокида ҳал эта олмасангиз, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга оширувчи Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёки прокуратурага мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2181 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика