Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 14 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Метрологияда малакали мутахассислар бўлади

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» ва «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонунлари ижроси, шунингдек, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Илмий-амалий конференция­нинг ўтказилиши яқин кунларда Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни кучга кириши, шунингдек, «Ўзстандарт» агентлигида табиий газни таҳлил қилиш мосламаларини текшириш бўйича янги лабораториянинг ишга туширилиши билан ҳам боғлиқдир.

2013 йил 4 октябрда «Муво­фиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши ҳам соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Ушбу Қонун миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорга чиқиш имкониятини кенгайтириб, маҳаллий хом ашё асосида рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш имконини беради.

Мамлакатимизда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасига та­аллуқли қонунчилик базаси истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиб, бозорда инсонлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли маҳсулотлар пайдо бўлишининг олдини олмоқда, шунингдек, сав­до-сотиқ йўлидаги техник тў­сиқларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Бу борадаги ишларга мувофиқликни баҳо­лайдиган 165 ташкилот, 378 синов ва 139 калибрлаш лабораторияси ҳам ўз ҳиссасини қўшаётир.

Конференция иштирокчилари ушбу қонунларнинг амалдаги ижросини таъминлаш муҳимлигини инобатга олиб, техник иш тартибини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва қабул қилиш жараёни, ваколатли органлар томонидан ташкил этилган эксперт комиссиялари фаолияти самарадорлиги, техник тартибга солиш соҳасига оид меъёрий ҳужжатлар ва уларни халқаро стандартларга мослаштириш долзарблиги билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилди.

Тадбирда соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид ҳужжатлар ўрганилиб, таҳлил қилинадиган, хавфсизлик ва сифатнинг мақбул параметр­лари белгиланадиган технопарк фаолияти ижобий баҳо­ланди.

 

ЎзА материали
асосида.

Прочитано: 2023 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика