Norma.uz

Электр энергиясини қайта ҳисоб-китоб қилиш

 

 

Яқин вақтгача абонент электр энергияси истеъмоли тартибини бузганлиги учун ҲЭТК ўтказадиган қайта ҳисоб-китоб қилиш жараёнидан амалда четга чиқарилар эди. Кўпинча у ушбу сумма қандай ҳисоблаб ёзилиши, нима учун кўпайиб кетиши мумкинлигини тушунмас эди. Бу ҳол электр энергияси истеъмолчилари билан етказиб берувчилари ўртасида кўпинча келишмовчиликларни келтириб чиқарарди. Қайта ҳисоб-китоб асоссиз қилинганлиги далиллари ҳам оз эмас. Фуқаролар электр тармоқлари корхонаси тўлов ҳужжатини тақдим этгунига қадар ўз фикр­ларини билдира олмас ёки эътироз қила олмас эдилар.

Агар қоидабузарликка дахлдор эмаслигини билган абонент қайта ҳисоб-китоб қилингунга қадар ўз фикрини асосли баён эта олганда тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар анча камайиши мумкин эди. Қоидаларнинг 121-бандига ўзгартиришлар киритилиши билан бундай имконият пайдо бўлди. Уларда белгиланишича, ноқонуний фойдаланилган электр энергиясининг қайта ҳисоб-китоби, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчининг ёки унинг вакилининг иштирокида ёхуд иштирокисиз ҲЭТК томонидан амалга оширилиши мумкин. Бошқача айтганда, у етказиб берувчилар билан низо ва ихтилофлар тез-тез юзага келадиган муносабатларнинг энг мураккаб компонентларидан бирига киритилган. Ўзгартиришлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда киритилган.

Қоидаларнинг электр энергиясидан фойдаланишда маиший истеъмолчи йўл қўйган қоидабузарликлар қўшма далолатнома билан расмийлаштирилишини белгилайдиган 122-бандининг аввалги таҳриридан «қўшма» сўзи чиқариб ташланган. Бироқ фуқаролар бу хусусда ташвишланмасалар ҳам бўлади. Ушбу меъёрга киритилган қўшимчаларда назарда тутилишича, далолатнома ҲЭТК вакили ва маиший истеъмолчи томонидан 2 нусхада имзоланади, улардан бири абонентга топширилади.

Бир вақтнинг ўзида Қоидаларни бузган истеъмолчининг электр қурилмалари узилади, бу ҳолатнинг ҳужжатга қанчалик тўғри келиши кишини ўйлантириб қўяди. Айни шу қоидага тузатиш киритиш талаб қилинар эди. Қоидаларнинг 120-бандида қандай ҳолларда ҲЭТК вакили ҳисобга олинмаган электр энергияси қийматини қайта ҳисоб-китоб қилиши ва абонентни тармоқдан узишига асос бўлувчи қоида бузилиши далолатномасини тузиши белгиланган. Бу маиший истеъмолчида ҳисобга олишни назорат қилиш асбобини ишга тушириш чизмаси ўзгарганда, у шикастланганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалар мавжуд бўлмаганда, бузилганда, ҳисобга олишни назорат қилиш приборларидан ташқари бошқа электр қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларини камайтириш мақсадида қилинади. Демак, далолатнома тузиш ва истеъмолчини электр энергиясидан узиш олдидан унинг айбини ва электр энергияси истеъмоли камайтирилганлиги далилини исботлаш керак.

Қоидаларнинг 122-бандига истеъмолчи имзолашни рад этган тақдирда қоида бузиш далолатномасида истеъмолчини таништирганлик тўғрисида белги қўйилиши тўғрисида қўшимча киритилган. Ушбу белгини ким қўйиши тўғрисида савол туғилади. Агар ҲЭТК вакили белги қўйса, бу саволларни юзага келтиради. Ноҳалол назоратчи истеъмолчини бундан хабардор қилмасдан туриб ушбу белгини қўймаслигига кафолат борми? Қоидаларга қоида бузиш далолатномасига қўшилмаган тақдирда абонент «Рози эмасман» ёки «Эътироз билдираман» деб кўрсатишга ҳақлилигини киритиш мақсадга мувофиқдир.

Қоидаларнинг 123-бандига киритилган ўзгартиришлар истеъмолчи ҲТЭК қарорига эътироз билдириши мумкин бўлган муддатни белгилайди. Истеъмолчи қоида бузиш далолатномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 3 кун муддатда эътироз билдириш ҳуқуқига эга. Бироқ бу уни қоида бузиш далолатномаси бўйича ёзилган қўшимча тўлов ҳужжатини белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.

Прочитано: 2552 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Font не найден.
2014-04-01 09:42:00, Гость_:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика