Norma.uz

Тўлов осилиб қолди

Қайси санани электр энергиясидан фойдаланиш учун ҳақ тўлаш пайти деб ҳисоблаш керак?

 

Истеъмолчиларга коммунал маҳсулотлар, шу жумладан электр энергияси истеъмолига ҳақни турли усуллар билан тўлаш учун кенг имконият берилган. У аҳолидан тўловларни қабул қиладиган шохобча ва ташкилотлар орқали амалга оширилиши мумкин. Масалан, тижорат банкларининг бўлимлари, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ, сайёр кассалар, аҳолидан тўловни нақд маблағлар билан қабул қилиб олиш шохобчалари, бошқа усуллар билан. Тўловни қабул қилувчи тараф тўлов ҳужжатларини ўрам ва электрон реестрларга жамлайди. Қоидаларнинг 115-бандида назарда тутилишича, ушбу ташкилотлар, шарт­номада белгиланган муддатларда, электр энергияси учун тўлов сифатида келиб тушган пул маблағларининг ҲЭТКга ўтказилишини таъминлаши шарт.

Бироқ баъзан жиддий муаммолар юзага келарди. Ушбу тузилмаларнинг ходимлари ҳужжатларни тегишли тарзда расмийлаштирмаган ҳоллар юз бериб турарди, бунинг натижасида етказиб берувчига ўтказилган маблағлар истеъмолчиларнинг шахсий ҳисобварақларига қайд этилмасди. Баъзан тўловлар ўз вақтида ўтказилмас ва қаердадир осилиб қоларди. Бунинг оқибатида абонентларда сохта қарз юзага келар, бунинг учун ҲЭТК уларга жарима санкцияларини қўйиши мумкин эди. Албатта, қўлида тўлов квитанцияси бўлган истеъмолчи бунинг аксини исботлаши мумкин. Қоидаларнинг 114-бандида назарда тутилишича, банк ҳужжатида кўрсатилган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади. Бироқ абонентга жарима санкциялари мавжуд бўлмаган қарз учун ҳисобланган, уни пуллари қаерга йўқолганлигини топиш учун банкка юборишган ҳоллар бўлган. Бу эса етказиб берувчи томонидан ҳам, аҳолидан тўловларни қабул қиладиган ташкилот томонидан ҳам истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузишдир.

Кейинги йилларда электр энергиясидан фойдаланганлик учун электрон тўлов тизимлари ёрдамида, иш берувчи томонидан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан ҳақ тўлаш имконияти пайдо бўлди. Ушбу ҳолда қайси санани ҳақ тўлаш пайти деб ҳисоблаш лозимлиги масаласи юзага кела бошлади. Янги ҳолатлар қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топиши керак эди. Шундан келиб чиқиб Қоидаларнинг 114-бандига ҳақ тўлаш пайти деб тўловнинг тегишли ташкилотлар томонидан қабул қилиниши санаси ҳисобланиши қайд этилган ўзгартиришлар киритилди. Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда пул маблағлари истеъмолчининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади. Тўлов иш берувчи томонидан, ўз ходимларининг аризалари асосида, уларнинг иш ҳақидан чегириб қолиш йўли билан амалга оширилганда ҳар бир истеъмолчи учун пул маблағлари ўтказилгандан кейин пул тўлаган ходимларнинг номма-ном реестри ҲЭТКга тақдим этилган сана тўлов амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

Прочитано: 2150 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика