Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 13 / Қонун ижодкорлари нималар устида ишлашмоқда

Депутатлар янги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

Аввал хабар берилганидек, яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган яна иккита янги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

 

«Давлат мулкини бошқариш тўғ­рисида»ги қонун лойиҳаси Мамлакатимизда демократик исло­ҳотларни янада чуқур­лаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалда рўёбга чиқариш доирасида ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасининг мақсади мамлакат ичкарисида ҳам, ундан ташқарида ҳам давлат мулкини самарали бошқаришга қаратилган, давлат мулкини бош­қариш соҳасидаги қонун ҳуж­жатларини янада ривожлантиришдан иборат. Қо­нун лойиҳаси давлат мулкий ҳуқуқларни қўлга киритган вақтдан бошлаб то улар тугатилгунигача давлат мулкини бошқариш тизимини яратишга қаратилган. Қонун лойиҳасида давлат мулкини бошқаришни амалга оширувчи давлат органларининг ваколатларини чегаралаш ва давлат мулкини бошқариш соҳасидаги давлат сиёсатини ўтказиш учун уларнинг жавобгарлигини ошириш назарда тутилмоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўз­­гартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси амал­даги қонун ҳужжатлари нормаларини тадбиркорлик субъектларининг фаолияти учун имкон қадар қулай шарт-шароитлар яра­тиш, ортиқча бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, тадбиркорлик субъектларининг ҳу­қуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи бошқарув ҳаракатларининг тўлиқ ошкоралигини таъминлашга қаратил­ган «Тадбиркорлик фаолияти соҳа­си­да­ги рухсат бериш тартиб-тао­миллари тўғрисида»ги қонунга му­во­фиқлаштириш мақса­дида иш­лаб чиқилган.

Ушбу қонун лойиҳасида мамлакатимизнинг айрим қонун ҳужжат­ларига, шу жумладан, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги, «Табиатни муҳо­фаза қилиш тўғ­рисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунларга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонунчилик палатаси масъул қўмиталарининг вакиллари ушбу қонун лойиҳалари юзасидан сўзга чиқдилар. Улар таклиф этилаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий қоидаларини, шунингдек, уларнинг демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаш­тиришдаги аҳамия­тини баён қилдилар.

Ушбу қонун лойиҳалари барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг вакиллари иштирокида ҳар томонлама муҳокама этилганидан кейин депутатлар уларни биринчи ўқишда маъқулладилар.

Қонун лойиҳаларини кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмиталарга топширилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 1914 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика