Norma.uz

Мукаммалликнинг чегараси йўқ

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига электр энергиясини етказиб берувчилар ва уларнинг истеъмолчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган ўзгартиришлар киритилди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2013 йилдаги 295-сон Қарори «Ўзбекэнерго» ДАК фаолиятини такомиллаштириш, истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирларни назарда тутади. Қарор шунингдек Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига (ВМнинг 22.08.2009 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – Қоидалар) риоя этилиши устидан ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (бундан кейин – ҲЭТК) ва истеъмолчиларнинг масъулиятини оширишга йўналтирилган. Ҳужжат билан қонун ҳужжатларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ҳисобга олган ҳолда бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қоидаларга киритилган кўп тузатишлар электр энергиясини етказиб берувчилар билан иккинчи тараф ўртасида тез-тез низо ва ихтилофларни юзага келтирадиган қатор муаммоларни ҳал этишга имкон берди. «Норма маслаҳатчи» газетаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг реклама фаолиятини назорат қилиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда фуқароларни ташвишлантирадиган долзарб масалаларни бир неча маротаба кўтариб чиқди, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш заруратига эътибор қаратди, бу эса муайян даражада Қоидаларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда ўз аксини топди. Ишимиз самара бераётганидан биз ҳам мамнунмиз.

Қуйидаги муаммолар юзасидан қарорлар қабул қилинди – электр ҳисоблагичларни мажбурий тарзда электр узатиш линияларининг таянч устунларига чиқариш; истеъмолчиларнинг етказиб берувчилар билан ўзаро муносабатлари; ҳисобга олиш асбобларини текшириш ҳамда уларни ўрнатиш регламентини аниқлаштириш ва унга ўзгартиришлар киритиш зарурлиги; электр энергияси истеъмоли қоидаларини бузганлик учун қайта ҳисоб-китоб қилишга тааллуқли бир қатор масалалар ва ҳоказо.

Қоидаларга киритилган баъзи бандлар тўғрисида ўтган сонда ёзган эдик. Улар истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисоб-китоб қилиш механизмини яхшилаш, ушбу жараёнда иштирок этаётган тарафларнинг масъулиятини оширишга йўналтирилган. Истеъмолчиларни хабардор қилишда давом этамиз. Улар амалиётда ишнинг кўзини билган ҳолда ўзгартиришларни қўллашлари учун янгиликлардан хабардор бўлишлари керак.

Прочитано: 1861 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика