Кичик корхоналар меҳнат органига бўш ўринлар борлиги ва ходимларни келгусида ишдан бўшатиш тўғрисида ахборот тақдим этишлари керакми?
Валентина К.,
КК директори.
– «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг1 18-моддасига мувофиқ иш берувчилар ҳар ойда бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида 2 ой олдин) меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этишлари шарт.
Бироқ, Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисида маълумотларни ва мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар ҳақидаги ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг2 2-бандига кўра ушбу маълумотларни меҳнат органларига Бандликка кўмаклашувчи давлат фондига бадал ажратувчилар сифатида рўйхатдан ўтказилган барча иш берувчилар, бундан микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно, тақдим этадилар.
Шу тариқа, кичик корхона ва микрофирмалар меҳнат органларини вакансиялар борлиги ва ходимларни бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида хабардор қилишлари шарт эмас.
113.01.1992 йилдаги 510-XII-сон (1.05.1998 йилдаги 616-I-сон Қонун таҳририда).
2Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 22.12.1999 йилда 858-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Ахтам ҲИКМАТОВ,
адвокат.