Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 2 / Бизнинг маслаҳатлар

Хом ашёни сотсак, солиқ тўлаймизми?

МЧЖ шаклидаги корхонамизнинг (ЯСТ тўловчиси) фаолият тури ишлаб чи­қариш ҳисобланади. Яқинда корхонамиз таъсисчиси корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди ва бу ҳақдаги хатни туман ДСИга жўнатди. Корхонанинг иқтисодий аҳволи ночор бўлиб, унинг кредиторлик қарзлари мавжуд. Ушбу қарзларни сўндириш мақсадида биз омборхонада сақланаётган хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини таннархи бўйича сотишга қарор қилдик.

Ушбу хом ашёларни сотишга ҳақлимизми, агар ҳақли бўлсак, бизда қандай солиқ оқи­батлари юзага келади?

 

– Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахс­ларни ихтиёрий тугатиш ва жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартиби Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом1 билан белгиланган бўлиб, унга кўра, сиз хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини сотиш ҳуқуқига эга ҳисобланасиз.

Низомнинг 16-бандига кўра, рўйхатдан ўт­казган орган хабардор қилинган санадан бошлаб:

корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўх­татиб қўйилади;

– ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади;

– мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади;

– кредиторлар талабларини таъминлаш бўй­ича илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қили­нади;

– корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;

– мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битишувларни фақат Низомда белгиланган тартибда амалга оширишга йўл қўйилади;

– барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан ялпи тушум солиқ солиш объекти бўлиб, солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Шу тариқа, ягона солиқ тўлови Солиқ кодексининг 56-боби билан белгиланган тартибда ҳисобланади, яъни тайёр маҳсулотни сотишда реализация қилишдан тушган тушумга ЯСТ солинади.

Хом ашё қолдиқлари сотилганда солиқ солинадиган тушумга 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»га мувофиқ белгиланадиган ва 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган уларни сотишдан олинадиган фойда киритилади (Солиқ кодексининг 132, 133 ва 355-моддалари).

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг2 2-бандига кўра Низом қоидалари ихтиё­рий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

1Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган.

2АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Жавобни экспертимиз

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ

тайёрлади.

Прочитано: 1155 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика