Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 2 / Хўжалик юритиш қоидалари

Давлатдан ижарага олиш

Ҳар бир тадбиркорлик субъекти ишлаш учун ўз хоналарига эга бўлавермайди. Ўз мулкида жой бўлиши мажбурий ҳам эмас, зеро кўчмас мулкни ижарага олса бўлади. Бугунги кунда давлат майдонларнинг энг йирик мулкдори ва ижарага олувчиларга кенг миқёсли танлов ва мақбул нархларни таклиф қила оладиган ишончли ижарага берувчи ҳисобланади. Давлат мулкининг ижарага берилиши ўз хусусиятларига эга. Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу хусусиятлар ва бундай мулкни ижарага бериш тартибини такомиллаштириш ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида сўз борди. Анжуманни Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан кейин – Қўмита) ташкил этди. Тадбирда идоранинг марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг давлат мулкини ижарага бериш марказларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

 

Ҳуқуқий майдонда

Учрашувни очаркан, Қўмита раисининг ўринбосари Умар Турдиев давлат мулкини бош­қаришнинг уни ижарага бериш сингари компонентидан самарали фойдаланиш респуб­лика бюджетининг даромадларини кўпайтиради, янги иш ўринларини барпо этади ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кўмак беради дея таъкидлади.

«Ўзбекистон Республикаси­да мулкчилик тўғрисида»ги Қонун (31.10.1990 йилдаги 152-XII-сон) ва Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаш­тириш чора-тадбирлари тўғ­рисида»ги қарори (8.04.2009 йилдаги 102-сон, бундан ке­йин – 102-сон ВМҚ) ушбу со­ҳада ҳуқуқий асос бўлиб ҳисобланади. 102-сон ВМҚ билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шак­лида давлат мулкини ижарага бериш марказлари ташкил этилди. Уларнинг вазифаларига давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш; маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш; ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш; ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш; ҳар чоракда мониторинг ўтказиш; фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини даврий нашр­ларда ҳамда Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштириш киради.

 

Барча ­буюртманомалар марказга ­юборилади

Давлат биноларини тадбиркорлик субъектларига ижара­га бериш иши тўғрисида Қўми­та бошқармасининг бошлиғи Элёр Тошпўлатов сўзлаб берди. У тушунтириш ва ҳуқуқий жиҳатдан аниқ тартибга солишни талаб қиладиган бир нечта муҳим жиҳатларга эътиборни қаратди. Вазирлар Маҳка­масининг 30.11.2011 йилдаги 315-сон қарори билан 102-сон ВМҚга киритилган янгиликлар ижара муносабатлари билан боғлиқ бир қатор муаммоларни ҳал этишда ёрдам берди.

Чунончи, давлат мулки бўл­ган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль даражали ставкаси белгиланган. Ижарага берилган давлат мулкига зарар етказилганлиги аниқланган тақдирда, унинг суммаси баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланади ва айбдор шахслардан белгиланган тартибда ундирилади.

Давлат мулкини ижара шарт­номаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, Марказ 3 иш куни мобайнида, фойдаланилган бутун давр учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва тегишли ҳужжатларни баланс сақловчига тақдим этади. Ҳисоблаб ёзилган сумма тўланмаган тақдирда, Марказ 10 иш куни ўтгач белгиланган тартибда ундириш учун мате­риалларни судга топширади.

Давлат мулкига етказилган зарар, уни баҳолаш, шунингдек у шартнома тузмасдан ижарага берилган тақдирда ижаранинг соатли ставкалари ва тўловларни ундириш тартиби учун жавобгарлик масалалари аниқлаштирилди. Масалан, турли спорт, маданий, ўқув, тиббий ва бошқа ижтимоий тадбирларни (тўгаракларни) ташкил этиш, шунингдек баланс сақловчининг ходимлари ва ижарачиларни овқатлантириш ва (ёки) даволаш учун ишдан ташқари вақтда айрим объектлар (ошхона ва буфетлар, заллар (кабинетлар), спорт иншоотлари), 270 иш куни ва 8 соатлик иш куни ҳисобидан келиб чиқиб, белгиланган ставкалар бўйича соатлик тўлов назарда тутиладиган ижарага берилиши мумкин.

Марказлар фойдаланил­маётган давлат мулкини собит­қадамлик билан аниқлаб, уни ижарага бериш йўли билан хўжалик оборотига жалб этмоқдалар. Чунончи, агар 2006 йилда ижарадан бюджетга 1 млрд сўм келиб тушган бўлса, марказлар ташкил этилганидан кейин ушбу кўрсаткич 2010 йилда 20,7 млрд сўмга ўсди, 2013 йилнинг 9 ойи ичида эса 41,7 млрд сўмга етди.

Жорий йилнинг 9 ойи ичида марказлар 54,7 млрд сўмга ижара шартномалари туздилар – бу эса 2012 йилнинг худди шу давридагидан 1,2 баравар кўпдир. Қарийб 21,8 мингта хона (+23,9%) ижарага берилди. Шу йилнинг 1 октябри ҳолатига кўра инвентаризация натижасида нотурар жой фондидаги фойдаланилмаётган давлат объектларининг 845,3 минг кв.метрдан ортиқ майдонли 1 079 хонаси аниқланди.

Э.Тошпўлатовнинг тақдимо­тини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ижара марказ­лари раҳбарлари Абдуманнон Юсупов ва Абдурашид Ҳакимовларнинг чиқишлари узвий равишда тўлдирди. Ушбу тузилмалар жорий йилнинг 9 ойи ичида тегишинча 7 105 ва 2 182 ижара шартномасини тузганлар. 2013 йил якунларига кўра 26 000 ва 5 100 млн сўм ижара тўловларининг келиб тушиши режалашти­риляпти. 1 октябрга келиб 16 300 ва 3 548 иш ўрни барпо этилган. Бироқ ОАВ ходимларини аниқланган фойдаланилмаётган хоналар ва уларнинг майдонлари, ижарага беришга таклиф этилаётган нотурар жой фонди объектлари тўғрисида ҳам хабардор қилдилар.

 

Ижара ­муносабатларининг нозик жиҳатлари

Матбуот анжуманининг мав­зуси долзарб бўлганлиги ­боис саволлар ҳам кўп бўлди. Қў­мита вакиллари уларга жавоб берибгина қолмай, балки ижара муносабатларининг баъзи жиҳатларини ҳам батафсил тушунтирдилар.

– Қандай давлат мулки ижарага берилади?

– Давлат мулкида бўлган корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, ускуналар, транспорт воситалари ва ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа мол-мулклар ижарага берилиши мумкин. Мол-мулк илгари тузилган шу хил шарт­номалар бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёхуд тўлиқ ёки чекланган тарзда муомалага лаёқатсизлиги (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида ижарага берувчида маълумотлар мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.

– Давлат мулкини ижарага бериш муддати чекланганми?

– Давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддати 5 йилни ташкил қилади. У янги шартнома тузиш йўли билан узайтирилиши мумкин. Бошқа тенг шарт-шароитларда ўз мажбуриятларини лозим даражада бажараётган ижарачи бошқа даъвогарлар олдида ижара шарт­номасини янги муддатга тузишда имтиёзли ҳуқуққа эгадир, транспорт воситалари ижараси бундан мустасно.

– Ижара ҳақини тўлаш тартиби қандай?

– Уни ижарачи ижара ҳақи­нинг охирги белгиланган миқ­дори ва қолган ижара муддатидан келиб чиқиб ҳисобланган тенг даврий (чораклик, ойлик) тўловлар билан тўлайди. Тўлов шартномада кўрсатилган муддатларда ҳар бир кейинги давр учун олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш шаклида амалга оширилади. Тўлов бўйича ҳисоб-китоблар ижара ҳақи, коммунал ва фойдаланиш тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмаларини (бор бўлса) ўз ичига олади.

Агар ижарачи ижарага берилган давлат мулкини тиклаш ёки мукаммал таъмирлаш ишларини бажарса, у қилган харажатлар баланс сақловчига ажратиладиган ижара ҳақи суммасини камайтириш ҳисобига, башарти ижарачи томонидан Давархитектқурилишқўм тегишли хизматларининг экспертиза натижалари тақдим этилса, қопланади.

– Хусусий тадбиркорлик вакиллари учун имтиёзлар мавжудми?

– Президентнинг «Иқтисо­диётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт са­лоҳиятини ошириш чора-тад­бирлари дас­тури тўғ­рисида»ги Фармони (28.11.2008 йилдаги ПФ-4058-сон) ва Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2008 йил­даги 662-ф-сон фармойи­ши билан фойдаланилмаётган хоналар кичик тадбиркорлик субъектларига уларнинг жойлашиш жойи ва фаолият турига боғлиқ ҳолда 3–10 баравар камайтирилган тарифлар бўйича ижарага берилади.

– Давлат мулкини ижарага беришнинг очиқ-ошкорлиги қандай таъминланади?

– Аввало уни даврий нашр­ларда, шунингдек Қўмита ва ССП веб-сайтларида фойдаланилмаётган давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида ­эълонларни мажбурий чоп этиш (чоракда камида 1 марта) таъминлайди. Давлат мулки баланс сақловчиларининг марказларга фойдаланилмаётган ижара объектлари тўғрисида ахборот бериш мажбуриятлари ва уларнинг муддатлари белгиланган, ижара ҳақини ўз вақтида ва лозим даражада ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш устидан назорат ўрнатилган.

– Давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг миқдорлари қан­дай?

– Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари Давлат рақобат қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкаларини ҳисоблаб чиқиш асосида ҳар йили 31 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Бунда тегишли коэффициентлар белгиланади. Шунингдек минтақаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг устувор жиҳатлари ҳисобга олинади.

– Давлат мулки ижарачиси бўлишга ким номзод бўла олади?

– Исталган юридик ёки жисмоний шахс номзод бўлиши мумкин. Бунинг учун у давлат мулки жойлашган жойдаги Ижарага бериш марказига тегишли таклиф билан мурожаат қилиб, объектлар ва уларнинг жойлашган жойини тавсифлаши, баланс сақловчини кўрсатиши лозим (бундай маълумотлар мавжуд бўлса). Мурожаат олинган пайтдан бошлаб бир ҳафта ичида жавоб берилади.

– Агар объектга бир нечта шахс даъво қилса, бўлғуси ижарачи қандай танланади?

– Икки ва ундан кўп даъвогардан таклиф тушганда, белгиланган ижара шартларига риоя этган ҳолда ижарага олинаётган давлат мулкига энг кўп ижара ҳақини таклиф қилган шахс билан шартнома тузилади. Тенг шартли таклифлар берилганда буюртманомани бошқалардан олдин тақдим этган даъвогар имтиёзга эга бўлади, башарти унинг рақибларидан бири буюртманомаларни кўриш чоғида каттароқ ижара ҳақини таклиф этиб қолмаса. Бу ҳолда кўпроқ ҳақ тўлашга тайёр шахс билан шартнома тузилади.

Фақат бир даъвогардан буюрт­манома келиб тушган ҳол­да, так­лифлари эълонда кўр­сатилган шартларга мувофиқ бўлса, у билан ижара шартномаси тузилади ёки унга шартнома тузиш асосли рад этилган хат юборилади.

Бинолар ва иншоотлар бў­йича энг кам ставкалар ҳисоб-китоблари ҳар йили Қўмита томонидан тайёрланади, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилади. Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара ҳақи энг кам ставкаларининг келишилган ҳисоб-китоблари 15 декабрдан кечиктирмай Қўмита томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.

Шунингдек улар gki.uz ва norma.uz сайтларига жойлаш­тирилади ва ОАВда чоп эти­лади.

Гулнора АБДУНАЗАРОВА,

махсус мухбиримиз.

Прочитано: 4176 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика