Ягона солиқ тўлови (ЯСТ) ҳисоб-китоби
тартибига киритилган ўзгартиришлар
2013 йил |
2014 йил |
Изоҳлар |
ЯСТ ставкалари |
||
2013 йилда ЯСТ ставкалари фаолият тури, жойлашган жойи ва бошқалардан келиб чиқиб табақалаштирилган эди |
2014 йилда ҳам ЯСТ ставкалари фаолият тури, жойлашган жойи бўйича табақалаштирилган ва уларнинг миқдорлари сақлаб қолинган.
Шунингдек экспорт қилувчи корхоналар учун ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларни (хом ашё товарлари бундан мустасно) ЭАВга экспорт қилиш улушидан келиб чиқиб, ЯСТнинг пасайтирилган ставкаларини қўллаш шартлари сақлаб қолинган.
2014 йилнинг 1 январидан хизмат кўрсатиш корхоналари учун ЯСТ ставкаси пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича 5%га пасайтирилди (2013 йилдаги 10% ўрнига) |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларда 2014 йил учун ЯСТ ставкалари белгиланган |
ЯСТнинг энг кам миқдорлари |
||
2013 йилда барча ЯСТ тўловчилари (чакана савдо корхоналаридан ташқари) ЯСТни энг кам миқдор – ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда тўлаганлар.
Чакана савдо корхоналари энг кам миқдорни худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ҳисоблаганлар |
2014 йил учун ушбу тартиб сақлаб қолинган. Бироқ ер участкалари зоналарининг миқдори ўзгарди, хусусан Тошкент шаҳрида улар 5 та бўлди (14 та эди), тегишинча, ер солиғи ставкалари ҳам ўзгарди. Тошкент шаҳрида 2014 йилда энг кам ставка – 1 га учун 15 млн сўм – 5 зонага тўғри келмоқда (1 зонада 10,8 млн сўм бўлган эди). Бошқа ҳудуд ва минтақаларда ер солиғи ставкалари умумий ҳисобда 20%га қайта индексацияланди. Шу тариқа, ЯСТ тўловчилари (чакана савдо корхоналаридан ташқари) ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ер солиғининг янги ставкаларини қўллашлари керак бўлади.
Чакана савдо корхоналари ЯСТнинг энг кам миқдорини худди шундай фаолият турини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқариш тартибини қўллайдилар. Унинг ставкалари 2014 йил учун ҳам сақлаб қолинган, бошқа аҳоли пунктларида газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотларининг чакана савдоси бундан мустасно – улар учун ставка ЭКИҲнинг 0,5 бараваригача пасайтирилган (ЭКИҲнинг 2 баравари ўрнига) |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 19-иловада ер солиғи ставкалари белгиланган.
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 11-иловада қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланган |
ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база |
||
ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база СК 356-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар суммасига камайтирилар эди |
СК 356-моддасидан биринчи қисмнинг 7-банди чиқариб ташланди. Бу ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар суммасига камайтирилмаслигини билдиради (чегириш тўғрисидаги қоида 3 йил (2011–2013 йиллар) амал қилган ва 2014 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади) |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 44-банди билан СК 356-моддасига ўзгартиришлар киритилди |
|
СК 351-моддаси ўзгартирилган: бешинчи қисми умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ЯСТ бўйича қайта ҳисоб-китобни ЯСТни тўлашдан ихтиёрий равишда бош тортган тўловчилар ҳам амалга ошириши кераклиги қоидаси билан тўлдирилди. Агар ҳисобот йили тугаганда улар ходимлар сони мезонига мувофиқ келмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб улар ЯСТни тўлаган ҳисобот даври учун амалга оширилади. СК 354-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳамда мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар билан бир қаторда умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилган биринчи чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашдан ҳам озод қилинадилар |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 42 ва 43-бандлари билан СК 351 ва 354-моддаларига ўзгартиришлар киритилди |
ЯСТ бўйича имтиёзлар |
||
Президентнинг 26.01.2009 йилдаги ПҚ-1047-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналар 2014 йилнинг 1 январига қадар ЯСТ ставкасини 50%га камайтирганлар. Бунда бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, шунингдек хом ашё базасини ривожлантиришга йўналтирилган |
Президентнинг ПҚ-1047-сон қарори бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати 2016 йил 1 январгача узайтирилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова |
Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ 2014 йил 1 январгача Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ЯСТ тўлашдан ҳам озод қилинган |
Президентнинг ПҚ-1050-сон қарори бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати 2016 йил 1 январгача узайтирилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова |
Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ наслчилик иши корхоналари ва Республика «Ўзнаслчилик» корхонаси 2014 йил 1 январгача асосий фаолият тури бўйича ЯСТ тўлашдан ҳам озод қилинган |
Президентнинг ПҚ-842-сон қарори бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова |
Ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи
ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар
2013 йил |
2014 йил |
Изоҳлар |
Солиқ ставкаси |
||
Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 12-1-иловада 2013 йил учун ишлаб чиқариладиган акциз солиғи солинадиган товарларга нисбатан акциз солиғи ставкалари белгиланган
|
2014 йил учун акциз солиғи ставкалари ишлаб чиқариладиган спирт, вино, бошқа алкоголли маҳсулотлар, пиво, ўсимлик ёғи ва сигареталарга оширилди; заргарлик буюмлари, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ ишлаб чиқарган автомобиллар, кумушдан ишланган ошхона буюмлари, қимматбаҳо металлар, нефть маҳсулотлари ва газга 2013 йилги даражада сақлаб қолинди.
Пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисобрақамида жамланадиган суммаларни тақсимлаш тартиби ўзгарди: 50% миқдорида пахтачилик фермер хўжаликларига уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги ёхуд хизмат кўрсатиш корхоналари олдидаги кредиторлик қарзини уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзини кейинчалик сўндирган ҳолда сўндириш учун; 25% миқдорида «Ўзпахтасаноат» уюшмаси корхоналарининг Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш жамғармаси кредитлари бўйича қарзини сўндиришга; қолган қисми эса мазкур Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 12-1-иловада ишлаб чиқариладиган акциз солиғи солинадиган товарларга солиқ ставкалари белгиланган |
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар
2013 йил |
2014 йил |
Изоҳлар |
Солиқ ставкаси |
||
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2013 йилда 3,5%лик ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилган |
2014 йилда солиқ ставкаси 4%гача оширилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 17-илова |
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар |
||
2013 йилда, СК 269-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база уй-жой-коммунал хўжалиги объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилган |
2014 йилда, СК 269-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ коммунал хўжалиги объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) мол-мулк солиғи солинмайди. Уй-жой фонди объектларига оид имтиёз бекор қилинади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 27-банди |
СК 269-моддаси биринчи қисмининг 3, 4, 6 ва 11-бандларига мувофиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилган: юридик шахсларнинг маданият муассасалари, мактабгача ва умумтаълим ўқув муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мол-мулки; қишлоқ хўжалиги (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик) маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк; алоқа йўлдошлари; лизинг шартномаси амал қиладиган муддатга лизингга олинган мол-мулк |
СК 269-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2014 йил 1 апрелдан мазкур имтиёзлар бекор қилинади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 27-банди |
СК 269-моддасининг 16-бандига мувофиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база кўпи билан 5 йил муддатга ишлаб чиқаришга янги жорий этилган янги технологик жиҳозларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилган. Янги технологик жиҳозлар олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши мол-мулк солиғини тўлаш мажбуриятлари имтиёз қўлланиладиган бутун давр учун тикланган ҳолда, бекор қилинган |
СК 269-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2014 йилда кўпи билан 10 йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) мол-мулк солиғи солинмайди. Жиҳозлар реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда имтиёз бекор қилиниши ҳақидаги шарт чиқариб ташланган |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 27-банди |
СК 269-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинган, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно |
СК 269-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2014 йил 1 апрелдан мазкур имтиёз бекор қилинади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 27-банди, 2-моддаси |
Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ 2014 йил 1 январгача бўлган даврда Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига 2-иловага биноан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар шу жумладан мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган |
Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2016 йил 1 январгача узайтирилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илованинг |
Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандига мувофиқ наслчилик иши корхоналари ва Республика «Ўзнаслчилик» корхонаси 2014 йил 1 январгача асосий фаолият тури бўйича, шу жумладан мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган |
Президентнинг ПҚ-842-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илованинг |
ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ «JV MAN Auto – Uzbekistan» МЧЖ мол-мулк солиғини тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинган |
ВМнинг 224-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илованинг |
Президентнинг 21.11.2007 йилдаги ПҚ-733-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ўз маҳсулоти ҳажмининг 80 ва ундан кўпроқ фоизини, шу жумладан, ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндилари)ни ЭАВда сотувчи республика тўқимачилик саноати корхоналари мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади |
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ республиканинг: умумий реализация ҳажмида 80 фоиз ва ундан ортиқ фоиз тайёр тўқимачилик маҳсулотини; умумий реализация ҳажмида 60 фоиз ва ундан ортиқ фоиз тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (калава ип, газлама, трикотаж полотно) ЭАВга сотувчи тўқимачилик саноати корхоналари мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 36-илованинг 3-банди |
|
Президентнинг 31.12.2008 йилдаги ПҚ–1027-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Навоий шаҳри аэропорти 2015 йил 1 январгача мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 36-илованинг 6-банди |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС)
ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар
2013 йил |
2014 йил |
Изоҳлар |
ЖШДС ставкалари |
||
2013 йилда қуйидаги ЖШДС шкаласи амал қилган: ЭКИҲнинг 5 бараваригача – 8%; ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача – 16%; ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошганда – 22% |
2014 йил учун ЖШДС шкаласи қуйидагича белгиланган: ЭКИҲнинг 5 бараваригача – 7,5%; ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача – 16%; ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошганда – 22% |
Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорига 8-иловада ЖШДС ставкалари белгиланган.
2014 йил 1 январдан энг кам солиқ ставкаси |
Солиқ кодекси (бундан кейин – СК) 182-моддасига мувофиқ жисмоний шахсларнинг – Ўзбекистон норезидентларининг даромадларига қуйидаги ставкалар бўйича ЖШДС солинади: 10% – дивидендлар ва фоизларга; 6% – фрахтдан олинадиган даромадларга; 20% – интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни ўтказганлик учун мукофотлар, шунингдек ижара бўйича даромадлар ҳамда меҳнат шартномалари (контрактлари) ва ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларга |
СК 182-моддасига киритилган ўзгартиришлар билан қуйидаларга 20%лик ставка қўлланилиши аниқлаштирилди: меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларга; бошқа даромадларга (дивидендлар ва фоизлардан, шунингдек фрахтдан олинадиган даромадлардан ташқари) |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 18-банди билан СК 182-моддасига ўзгартириш киритилди
|
Жисмоний шахсларнинг даромад сифатида қаралмайдиган даромадларига киритилган аниқлаштиришлар (СК 171-моддаси иккинчи қисми) |
||
СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 14-бандига асосан юридик шахсларнинг ёш оилалар аъзолари томонидан уй-жой олиш учун олинган маблағлари кўринишидаги харажатлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмас эди ва уларга ЖШДС солинмас эди
|
2014 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган юридик шахсларнинг харажатлари рўйхати кенгайтирилди. Рўйхатга қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу мақсадларга кредитлар бериш вазифаси юклатилган банклар томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида юридик шахс – иш берувчидан қурувчи олган маблағлар ҳам киритилди |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 14-банди билан СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 14-бандига қўшимча киритилди.
Президентнинг 3.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон ва 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорлари билан қишлоқ жойларда уй-жой қуриш учун кредитлар берадиган банклар рўйхати қуйидагича белгиланган: «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ |
ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база |
||
Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мулкий даромад ҳисобланади (СК 176-моддаси 4-банди), у мол-мулкни олиш нархи билан реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ сифатида, олиш нархи мавжуд бўлмаганда – инвентаризация қиймати билан реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади
|
СК 176-моддаси 4-бандига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 15-банди билан СК 176-моддасининг 4-бандига ўзгартириш киритилган.
Банднинг янги таҳририда мол-мулкни сотишдан олинган даромадни, уни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (мавжуд бўлмаганда) аниқлаш тартиби аниқлаштирилди |
Чет эллик жисмоний шахснинг юридик шахслар – Ўзбекистон резидентларининг акциялари, устав капиталидаги улушлари (пайлари), шунингдек ЎзР ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни: юридик шахс – ЎзР норезидентига, жисмоний шахс – ЎзР резиденти ва норезидентига реализация қилишдан олган даромадларидан ЖШДС ушлаб қолиш тартиби белгиланмаган эди |
СК 184 ва 194-моддаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ чет эллик жисмоний шахс томонидан мол-мулк (акциялар, улушлар, кўчмас мулк) юридик шахс – ЎзР норезидентига, жисмоний шахс – ЎзР резиденти ёки норезидентига реализация қилинганда солиқни мол-мулкни сотиб олувчи, шу жумладан жисмоний шахс ушлаб қолиши лозим. Солиқ солинадиган даромад СК 155-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ аниқланади. Сотиб олувчи солиқ ҳисоб-китобини ва ҳужжатларни (СК 1551-моддасида ҳужжатлар рўйхати келтирилган) ДСИга тақдим этади, уларга асосланган ҳолда ДСИ тўлов хабарномасини ёзиб беради. Солиқ олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар республика бюджетига тўланиши лозим. Акциялар Ўзбекистон қимматли қоғозларининг биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорида реализация қилинганда олинган даромадларга солиқ солиш тартиби ҳам белгиланди (СК 1551-моддаси) |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 19, 20-бандлари билан СК 184 ва 194-моддаларига ўзгартиришлар, шунингдек 1-моддаси 9-банди билан СКга янги 1551-модда киритилди |
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари ҳисобланади (СК 176-моддаси 3-банди). Ушбу даромаддан ЖШДС 8%лик ставкада тўланар эди.
Турар жойни ижарага беришда шартномага кўра ижара ҳақининг суммаси, бироқ қуйидаги энг кам ставкалар бўйича (ойига, умумий майдоннинг 1 кв.метри учун) ҳисоб-китоб қилинганидан кам бўлмаган суммага солиқ солинади: Тошкент ш. – 3 000 сўм; Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктлари – 1 000 сўм |
Ижарадан олинган даромадлардан ЖШДС 7,5%лик ставка бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
2014 йил учун турар жойлар бўйича ижара тўловининг энг кам ставкалари сақлаб қолинди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 25-иловада турар жойларни ижарага беришда ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган
|
2013 йилда нотурар жойларга ижара тўловининг энг кам ставкалари назарда тутилмаган ҳамда ЖШДС шартномада белгиланган ижара тўловидан ҳисоб-китоб қилинар эди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарори 4-банди билан 2014 йил 1 январдан нотурар жойларга ижара тўловининг (ойига, умумий майдоннинг 1 кв.метри учун) энг кам ставкалари жорий қилинди: Тошкент ш. – 6 000 сўм; Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар – 4 000 сўм; бошқа аҳоли пунктлари – 2 000 сўм |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 25-иловада нотурар жойларни ижарага беришда ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган.
2014 йилда нотурар жойларни ижарага беришда энг кам ставкалар бўйича ҳисоб-китоб қилинган суммадан кам бўлмаган, шартномага кўра ижара тўлови суммасига ЖШДС (7,5%лик ставка бўйича) солинади. Масалан, Тошкент шаҳридаги 100 кв.метрлик офисни ижарага беришдан олинган даромадлардан ЖШДС суммаси ойига 45 минг сўмдан (6 000 х 100 кв.м х 7,5%) кам бўлмаслиги керак |
2013 йилда автотранспорт воситалари бўйича ижара тўловининг энг кам ставкалари назарда тутилмаган ҳамда ЖШДС шартномада белгиланган ижара тўловидан ҳисоб-китоб қилинар эди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарори 4-банди билан 2014 йил 1 январдан автотранспорт воситалари бўйича ижара тўловининг (ойига 1 бирлик учун) энг кам ставкалари жорий қилинди: енгил автомобиль – 220 000 сўм; микроавтобус, автобус ва юк автомобили – 430 000 сўм |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 25-иловада автотранспорт воситалари бўйича ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланган.
2014 йилда автотранспортни ижарага беришда энг кам ставкалар бўйича ҳисоб-китоб қилинган суммадан кам бўлмаган, шартномага кўра ижара тўлови суммасига ЖШДС (7,5%лик ставка бўйича) солинади. Масалан, агар енгил автомобиль ижарага берилса, ЖШДС суммаси ойига 16,5 минг сўмдан (220 х 7,5%) кам бўлмаслиги керак |
ЖШДС бўйича имтиёзлар |
||
2013 йилда СК 179-моддасининг 1-бандига асосан вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга ЭКИҲнинг 20 бараваригача миқдорда берилган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмас эди
|
2014 йил 1 апрелдан ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг вафот этганлиги муносабати билан берилган моддий ёрдам суммасининг ЖШДС солинмайдиган доираси ЭКИҲнинг 12 бараваригача камайтирилади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 16-банди билан СК 179-моддасининг 1-бандига 2014 йил 1 апрелдан ўзгартиришлар киритилади.
2014 йил 1 апрелдан ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг вафот этганлиги муносабати билан берилган моддий ёрдам суммасининг ҳисобот йилининг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲнинг (2014 йилда – 96 105 сўм) 12 бараваридан ошадиган қисми олувчининг солиқ солинадиган даромадига киритилади |
2013 йилда саноат мулки объектларига ва (ёки) селекция ютуғига патент (лицензия) эгаси бўлган жисмоний шахснинг патентни (лицензияни) уларнинг амал қилиш муддати доирасида (бироқ имтиёз давридан ошмайдиган муддатда) сотишдан олган даромади суммасига ЖШДС солинмас эди (СК 179-моддасининг 9-банди) |
2014 йил 1 апрелдан имтиёз бекор қилинади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 16-банди билан 2014 йил 1 апрелдан СК 179-моддасининг 9-банди чиқариб ташланади |
Уй-жойларни (квартиралар, уйлар ва бошқаларни) реализация қилишдан олинган даромадларга, агар жисмоний шахс 12 ойлик давр ичида (ушбу давр биринчи сотиш санасидан бошлаб ҳисобланади) уй-жойни реализация қилиш бўйича 2 мартадан ортмайдиган миқдорда битим тузган бўлса, ЖШДС солинмаган (СК 179-моддасининг 11-банди). Агар уй-жойларни реализация қилиш бўйича 2 тадан ортиқ битим тузилган бўлса, дастлабки иккита уй-жой фонди объектини реализация қилишдан ҳам солиқ тўланади |
2014 йил 1 апрелдан 12 ой ичида уй-жойни реализация қилиш бўйича 1 тадан ортиқ битим тузилган ҳолларда уй-жойларни реализация қилишдан олинган даромадларга ЖШДС солинади
|
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 16-банди билан СК 179-моддасининг 11-бандига ўзгартириш киритилади.
Бу уй-жой реализация қилинган санадан 12 ойдан ортиқ вақт ўтган тақдирдагина солиқ тўлаш мажбуриятлари юзага келмаслигини англатади. Агар уй-жой реализация қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида бошқа уй-жой фонди объектларини реализация қилиш бўйича икки ва ундан ортиқ битим тузилган бўлса, ЖШДС суммаси барча объектлар реализациясидан олинган даромадлардан ЖШДСнинг энг кам ставкасида ҳисоб-китоб қилинади |
Жисмоний шахсларнинг: якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёш оила аъзолари томонидан олинган; қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки кредитлари ҳисобидан якка тартибда уй-жой қуришни амалга ошираётган қурувчилар томонидан олинган, ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадлари суммалари ЖШДС солинмайдиган даромадларга киритилган эди (СК 179-моддаси 30-банди) |
СК 179-моддаси 30-бандига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни амалга ошираётган қурувчиларга дахлдор ўзгартириш киритилди.
Солиқ солиниши лозим бўлган ҳамда ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган қурувчиларнинг даромадларига, агар ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклардан кредитлар олинган бўлса, ЖШДС солинмайди
|
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 16-банди билан СК 179-моддасининг 30-бандига ўзгартириш киритилди.
Президентнинг 3.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон қарори қоидалари янги таҳрирда ҳисобга олинди, уларга мувофиқ қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишини молиялаштиришда «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБдан ташқари, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ ҳам иштирок этади |
Қуйидаги шахслар солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинган: уруш ногиронлари ёхуд 1941–1945 йиллардаги уруш даврида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар жумласидан бўлган бошқа ногиронлар; собиқ партизанлар жумласидан бўлган ногиронлар, шунингдек пенсия таъминоти бўйича мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчиларга тенглаштирилган бошқа ногиронлар (СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди); хизматни ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда ўтаган ҳарбий хизматчилар, собиқ партизанлар жумласидан бўлиб, 1941–1945 йиллардаги уруш, собиқ СССРни ҳимоя қилиш бўйича бошқа жанговар операцияларнинг қатнашчилари, 1941–1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронтининг фахрийлари ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқинлари (СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди); Ленинград шаҳрида 1941 йил 8 сентябрдан 1944 йил 27 январгача қамал даврида ишлаган фуқаролар (СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди); ички ишлар органларининг бошлиқлари ва оддий хизматчилари жумласидан бўлиб, хизмат вазифаларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ногирон бўлиб қолганлар (СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди); хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар (СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди) |
СК 180-моддасининг иккинчи қисмига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ уруш қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан доираси белгиланадиган уларга тенглаштириладиган шахсларнинг ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги (ҳар бир ой учун олинган) даромадларига солиқ солинмайди.
Имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) – ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 17-банди билан СК 180-моддасининг иккинчи қисмига ўзгартиришлар киритилди: 1 ва 2-бандлар янги таҳрирда баён қилинди; 3, 4 ва 8-бандлар чиқариб ташланди.
2014 йил 1 январдан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадида уруш қатнашчилари, ногиронлари ва уларга тенглаштириладиган шахслар алоҳида гуруҳга бирлаштирилди (МВнинг 3.01.2014 йилдаги ММ/04-01-32-14/7-сон ахбороти).
|
СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандига асосан 10 ва ундан ортиқ боласи бор аёллар солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинган: СК 180-моддаси иккинчи қисмида Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганлар учун имтиёз 9-бандда алоҳида ажратилган эди |
2014 йил 1 апрелдан имтиёз бекор қилинади
|
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 17-банди билан 2014 йил 1 апрелдан СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди чиқариб ташланади
|
Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари
ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар
2013 йил |
2014 йил |
Изоҳлар |
ЯИТ ставкалари ва суғурта бадаллари |
||
2013 йилда ЯИТ ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг 25%ини, суғурта бадаллари ставкаси – 6%ини ташкил қилган эди |
2014 йилда ЯИТ ставкаси 25% миқдорида сақлаб қолинди, суғурта бадаллари ставкаси 6,5%гача оширилди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарори 3-бандида ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари белгиланган |
ЯИТ |
||
Навоий шаҳридаги аэропорт Ўзбекистон Республикасига доимий ишлашга юборилган «Кореан Эйр» авиакомпанияси ходимларининг иш ҳақи қисмида 2009 йил 1 январдан 2014 йил 1 январгача ЯИТ тўлашдан озод қилинган эди (Президентнинг 31.12.2008 йилдаги ПҚ-1027-сон қарори 4-банди) |
Имтиёзнинг амал қилиши 2019 йил 1 январгача узайтирилди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарори (34-илова) билан имтиёзнинг амал қилиш муддати узайтирилди |
Товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш учун касаначиларга буюртмалар берадиган корхоналар 2006 йил 1 февралдан 2014 йил 1 январгача касаначиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ЯИТ тўлашдан озод қилинган эди |
Имтиёзнинг амал қилиши 2019 йил 1 январгача узайтирилди
|
Президентнинг 26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон Фармони билан имтиёзнинг амал қилиш муддати узайтирилди |
Фуқароларнинг суғурта бадаллари |
||
Юридик шахсни ташкил этмасдан оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари учун суғурта бадаллари тўлаш тартиби белгиланмаган эди
|
Юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари учун қуйидагилар белгиланди: ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, бир ойлик суғурта бадаллари (якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси) – ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда; оиланинг бошқа аъзолари (18 ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) – ойига ЭКИҲнинг 50%и миқдорида суғурта бадаллари тўлайди; тўлов муддати – ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай; суғурта бадалларининг тўланиши учун масъул шахс – ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси (тўлов топшириқномасини (кирим ордерини) ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида расмийлаштиради) |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 36-банди билан СК 311-моддасига оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи оила аъзоларининг суғурта бадалларини тўлаш тартиби киритилди.
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарори билан 2014 йил 1 январдан юридик шахсни ташкил этмайдиган оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш таомили белгиланди |
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг аъзолари суғурта бадалини белгиланган миқдорининг камида 50%и миқдорида тўлайдилар
|
Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи оила аъзолари (шу жумладан ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган, оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш юритадиган оила аъзоси) учун суғурта бадали миқдори худди шундай тартибда камайтирилади.
Имтиёзни қўллаш учун пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асос бўлади. Календарь йил давомида имтиёзга бўлган ҳуқуқ вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, суғурта бадалларини қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 36-банди билан СК 311-моддасига киритилди |
Суғурта бадалларини ихтиёрий тўлаш назарда тутилмаган
|
2014 йил 1 январдан қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадалларини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадлар олувчи жисмоний шахслар турар жойлари бўйича ДСИга жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни ва суғурта бадалларини ихтиёрий тўлаш тўғрисидаги аризани тақдим этиб, ихтиёрий асосда суғурта бадаллари тўлашлари мумкин.
Декларация ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади, декларациялаш якунлари бўйича ҳисоб-китоб қилинган суғурта бадали эса 1 июндан кечиктирмай тўланади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 36-банди билан СК 311-моддасига киритилди |
Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар
ҳисоб-китоби тартибига киритилган ўзгартиришлар
2013 йил |
2014 йил |
Изоҳлар |
2013 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 14-иловада белгиланган ставкалар бўйича тўланган |
2014 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2013 йилги даражада сақлаб қолинди. Кул ранг, иккиламчи, бойитилмаган каолин бўйича солиқ реализация ҳажмидан келиб чиқиб тўланиши борасида аниқлаштириш киритилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 14-иловада ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари белгиланган |
2013 йилги имзоланадиган бонус ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 15-1-иловада белгиланган эди |
2014 йилда имзоланадиган бонус ставкалари сақлаб қолинди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 15-1-иловада имзоланадиган бонус ставкалари белгиланган |
2013 йилги тижоратбоп топилма бонуси ставкаси Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 15-2-иловада белгиланган эди |
2014 йилда тижоратбоп топилма бонуси ставкаси сақлаб қолинди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 15-2-иловада тижоратбоп топилма бонуси ставкаси белгиланган |
2013 йилда Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 16-иловада белгиланган қўшимча фойда солиғи ставкаси амал қилган |
2014 йилда қўшимча фойда солиғи ставкаси сақлаб қолинди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 16-иловада қўшимча фойда солиғи ставкаси белгиланган. Унга берилган изоҳга мувофиқ муқобил ёқилғи – кўмир асосида ишлаб чиқарилган клинкердан қўшимча фойда солиғи тўланмайди |
Тижоратбоп топилма бонуси бўйича солиқ солинадиган база |
||
Тижоратбоп топилма бонуси тўлаш мақсадида фойдали қазилмаларнинг қазиб олинадиган захиралари ҳажмининг қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади.
СК 254-моддаси тўртинчи қисмида аниқлаштирилишича, фойдали қазилмаларнинг қазиб олинадиган захиралари ҳажмининг қиймати халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича, ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган ахборот манбалари маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Жаҳон бозорида нарх йўқ бўлган тақдирда қазиб олинадиган фойдали қазилмаларнинг қиймати ваколатли давлат томонидан белгиланади
|
СК 254-моддаси тўртинчи қисми янги таҳрирда қуйидагича баён этилган: «Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати қуйидагича ҳисоблаб чиқилади: Товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган ер қаъридан фойдаланувчилар учун – фойдали қазилманинг мазкур тури учун тасдиқланган декларация қилинган нархи бўйича; бошқа ер қаъридан фойдаланувчилар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича, жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда эса, қазиб олинадиган фойдали қазилмалар ҳажмининг қиймати – ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган нарх бўйича».
СК 254-моддаси бешинчи қисмида қайд этилишича, фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қийматини аниқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддаси 25-банди билан СК 254-моддасига ўзгартиришлар киритилган.
Киритилган ўзгартиришлар товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган бонус тўловчиларига тааллуқли |
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоб-китоб
қилиш ва тўлаш тартибига киритилган ўзгартиришлар
2013 йил |
2014 йил |
Изоҳлар |
Солиқ ставкалари |
||
Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 13-иловада 2013 йил учун солиқ ставкалари тасдиқланган эди |
2014 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ўртача 20% миқдорида индексацияланди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 13-иловада 2014 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари келтирилган |
Ер усти ва ер ости сувларининг нисбати |
||
2013 йил учун “Сувсоз” ДУК водопровод тармоғига келиб тушувчи сувнинг қуйидаги нисбатини белгилаган эди: ер усти манбаларидан – 84,1%; ер ости манбаларидан – 15,9% |
2014 йил учун ер усти ва ер ости сувларнинг фоизли нисбати қуйидаги миқдорни ташкил этади: ер усти сувлари – 83,9%; ер ости сувлари – 16,1% |
|
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар |
||
СК 261-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган корхоналар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод қилинади, савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар бундан мустасно |
СК 261-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2014 йил 1 апрелдан мазкур имтиёз бекор қилинади
|
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 26-банди, 2-моддаси |
СК 261-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига мувофиқ юқорида тилга олинган солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база дори воситаларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган сув ҳажмига камайтирилади |
СК 261-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2014 йил 1 апрелдан мазкур имтиёз бекор қилинади |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 26-банди, 2-моддаси |
Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандига мувофиқ наслчилик иши корхоналари ва Республика «Ўзнаслчилик» корхонаси 2014 йил 1 январгача асосий фаолият тури бўйича, шу жумладан мазкур солиқни тўлашдан озод қилинган |
Президентнинг ПҚ-842-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова
|
ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ «JV MAN Auto–Uzbekistan» МЧЖ мазкур солиқни тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинган |
ВМнинг 224-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова
|
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш тартибига киритилган ўзгартиришлар
2013 йил |
2014 йил |
Изоҳлар |
Солиқ ставкалари |
||
Солиқ ставкалари солиқ солинадиган объектга нисбатан сўмда белгиланган ва жойлашган жойига қараб зоналарга табақалаштирилган эди |
2014 йил учун ер солиғи ставкалари, Тошкент шаҳрини истисно қилган ҳолда, ўртача 20%га индексацияланган |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 19-илова |
Тошкент шаҳрида ер участкалари бўйича солиқ ставкалари 14 зонадан келиб чиқиб белгиланган эди. Энг кам солиқ ставкаси (1-зона учун) 1 га учун 10 836 596 сўмни, энг юқори ставкаси (14-зона учун) – 1 га учун 108 470 044 сўмни ташкил қилган эди |
Тошкент шаҳрида 2014 йил учун 5 зона ажратилган. Улар бўйича қуйидаги ер солиғи ставкалари белгиланган: 1-зона – 1 га учун 75 млн сўм; 2-зона – 1 га учун 60 млн сўм; 3-зона – 1 га учун 45 млн сўм; 4-зона – 1 га учун 30 млн сўм; 5-зона – 1 га учун 15 млн сўм |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 19-илованинг 5-жадвали |
Солиқ бўйича имтиёзлар |
||
Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандига мувофиқ наслчилик иши корхоналари ва Республика «Ўзнаслчилик» корхонаси 2014 йил 1 январгача асосий фаолият тури бўйича, шу жумладан ер солиғини тўлашдан озод қилинган эди |
Президентнинг ПҚ-842-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова
|
ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ «JV MAN Auto– Uzbekistan» МЧЖ ер солиғини тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинган эди |
ВМнинг 224-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-илова |
|
Президентнинг 31.12.2008 йилдаги ПҚ-1027-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Навоий шаҳридаги аэропорт 2015 йил 1 январгача ер солиғини тўлашдан озод қилинади |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 36-илованинг 6-банди |
Ягона ер солиғини (ЯЕС) ҳисоб-китоб қилиш тартибига киритилган ўзгартиришлар
2013 йил |
2014 йил |
Изоҳлар |
ЯЕС ставкалари |
||
ЯЕС ставкаси ер норматив қийматининг 6%ини ташкил қилган |
ЯЕС ставкаси сақлаб қолинди |
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 20-илова |
СКнинг 363-моддасига мувофиқ 2013 йилда ЯЕС тўловчилари қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритганлар ва ЯСТ (агар улар кичик корхона бўлса) ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашлари мумкин бўлган |
СК 363-моддасига киритилган ўзгартиришлар билан 2014 йил 1 январдан ЯЕС тўловчилари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқни тўлашлари шарт |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 45-банди билан СК 363-моддасига ўзгартиришлар киритилди |
|
СК 349-моддасига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан 2014 йил 1 январдан ЯЕС тўловчилари Пенсия ва Республика йўл жамғармасига, Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўламайдилар |
ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 41-банди билан СК 349-моддасига ўзгартиришлар киритилди
|
ЯЕС бўйича имтиёз |
||
Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандига асосан наслчилик иши корхоналари ва Республика «Ўзнаслчилик» корхонаси 2014 йил 1 январгача асосий фаолият тури бўйича, шу жумладан ягона ер солиғини тўлашдан озод қилинган эди |
Президентнинг ПҚ-842-сон қарорига мувофиқ имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди
|
Президентнинг ПҚ-2099-сон қарорига 34-иловага асосан имтиёз узайтирилди
|
Давоми бор.