Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 2 / Солиқ солиш

Солиқ солиш тизимидаги ўзгаришлар

2014 йил 1 январдан кучга кирган 25.12 2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан (айрим нормаларни истисно қилган ҳолда) Солиқ кодексига (СК) қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, улар тижоратбоп топилма бонуси, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва ягона ер солиғига дахлдордир.

 

Тижоратбоп топилма бонуси бўйича (СК 254-моддаси)

СК 254-моддасига қўшимчаларда Товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига* киритилган ер қаъридан фойдаланувчилар учун тижоратбоп топилма бонуси бўйича солиқ солинадиган база декларация қилинган нархидан** келиб чиқиб аниқланади.

Бошқа ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ солинадиган база қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича аниқланади. Агар жаҳон бозорида қазиб олинадиган фойдали қазилмалар захираларининг нархи мавжуд бўлмаса, улар ҳажмининг қиймати ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган нарх бўйича аниқланади. Фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қийматини аниқлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича (СК 261-моддаси)

2014 йилга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади. Бироқ 2014 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун мазкур солиқ бўйича имтиёзлар бекор қилинади:

а) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар. II чоракдан бошлаб айтиб ўтилган корхоналар СКда белгиланган тартибда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ҳисобланади;

б) дори воситаларини тайёрлаш учун сувдан фойдаланадиган юридик шахс­лар учун. Яъни жорий йилнинг II чорагидан бошлаб ушбу мақсадларда ишлатиладиган сув ҳажмига қонун ҳужжатларида белгиланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солинади.

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ бўйича (СК 269-моддаси)

2014 йилга юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади. Бунда мазкур солиқ бўйича солиқ юкини пасайтириш мақсадида 2014 йил 1 январдан кўпи билан 10 йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналарни солиқ солинадиган базадан чиқариб ташлайдиган меъёр жорий қилинди (илгари имтиёз 5 йил муддатга фақат янги технологик жиҳозларга татбиқ қилинарди).

Йил бошидан мол-мулк солиғи солинадиган база турар жой фондининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилмайди.

 

2014 йил 1 апрелдан мол-мулк солиғи бўйича қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:

а) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар учун. Жорий йилнинг II чорагидан бошлаб мазкур корхоналар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол-мулк солиғини тўловчилар ҳисобланади;

б) солиқ солинадиган базани камайтириш тарзидаги имтиёз:

юридик шахсларнинг маданият муассасалари, мактабгача ва умумтаълим ўқув муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мол-мулки бўйича;

қишлоқ хўжалиги (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик) маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк бўйича;

алоқа йўлдошлари бўйича;

лизинг шартномаси амал қиладиган муддатга лизингга олинган мол-мулк бўйича.

Шундай қилиб, 2014 йилнинг II чорагидан бошлаб юқорида айтиб ўтилган объектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол-мулк солиғи солинади.

 

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича (СК 275-моддаси)

2014 йилга жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади.

2014 йил 1 апрелдан:

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан у ерга вақтинча йўлланган ёки хизмат сафарига юборилган шахслар) учун имтиёз бекор қилинади;

10 ва ундан ортиқ фарзандлари бўлган аёллар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари учун имтиёзлар қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон – умумий майдоннинг 60 кв.метри ҳажмида берилади (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорига 18-илова).

 

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича (СК 290-моддаси)

2014 йилга жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинади. 2014 йил 1 апрелдан ушбу солиқ бўйича имтиёз жисмоний шахсларнинг қуйидаги тоифалари учун бекор қилинади:

яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, механизаторлари, ветеринария врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари;

шахсий пенсия тайинланган шахслар.

 

Ягона ер солиғи бўйича (СК 363-моддаси)

СК 263-моддасига қўшимча асосий фаолият тури (қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш) билан бир қаторда бошқа фао­лият турлари билан шуғулланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчиларга солиқ солиш тартибини соддалаштиради. 2014 йил 1 январдан улар бошқа фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўловини ёки СКнинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида мазкур солиқни тўлайдилар (илгари микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган солиқ тўловчилар фаолиятнинг бошқа турлари бўйича умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак бўлган).

Йил бошидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўловчилар қаторидан ягона ер солиғини тўлайдиган юридик шахс­лар чиқариб ташланди.

 

2014 ЙИЛ 1 АПРЕЛДАН

БЕКОР ҚИЛИНАДИГАН ИМТИЁЗЛАР РЎЙХАТИ

Т/р

Солиқ

номи

2014 йил 1 апрелдан бекор

қилинадиган имтиёзлар

1

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

(СК 261-моддаси)

Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар учун;

дори воситаларини тайёрлаш учун сувдан фойдаланадиган юридик шахслар учун

2

Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ

(СК 269-моддаси)

Юридик шахсларнинг маданият муассасалари, мактабгача ва умумтаълим ўқув муассасалари эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган мол-мулки бўйича;

қишлоқ хўжалиги (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик) маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк бўйича;

алоқа йўлдошлари бўйича;

лизинг шартномаси амал қиладиган муддатга лизингга олинган мол-мулк бўйича;

ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар учун

3

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ

(СК 275-моддаси)

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан у ерга вақтинча йўлланган ёки хизмат сафарига юборилган шахслар) учун;

10 ва ундан ортиқ болалари бўлган аёллар учун, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари учун имтиёзлар солиқ солинмайдиган майдоннинг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдори доирасида тақдим этилади

4

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (СК 290-моддаси)

Яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқар­лари, механизаторлари, ветеринария врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари учун;

шахсий пенсия тайинланган шахслар учун

 

*Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 20.08.2013 йилдаги 230-сон қарорига 1-илова).

**Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакл­лантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 28.10.2010 йилдаги 239-сон қарорига 1-илова).

 

Зарема МЕНАЛИЕВА,

Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи

сиёсати бошқармасининг ресурс солиқлари

ва мол-мулк солиғи сектори мудири.

Прочитано: 3713 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика