Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 2 / Солиқ солиш

ҚҚСга оид хатолар

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш — солиқ солишнинг энг мураккаб масалаларидан бири. Айни шунда кам малакали бухгалтерлар у ёки бу хатоларни кўпроқ содир этадилар. «Kreston Tashkent» АТ аудитори Тимур ҚОДИРОВ ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда энг кўп содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни шарҳлади.

 

1-ХАТО. ҚҚС билан бирга харид қилинган мол-мулк камомадида айбдор шахс солиқни қопламайди ва уни ҳисобот даврида ҳисобга қабул қилинадиган суммадан чиқармайди.

МИСОЛ. Инвентаризация пайтида ҚҚС билан бирга 12 000 000 сўмлик товар камомади аниқланди. Улар харид қилинганда ҚҚС ҳисобга олинган эди. Айбдорга фақат 10 000 000 сўмни ҚҚСсиз (2 000 000 сўм) тўлаш талаби қўйилди. Проводка Дт 5910; Кт 1010 – 10 000 000 сўм.

Мазкур ҳолда етишмайдиган товарлар реализация бўйича солиқ солинадиган оборотда иштирок этмаган ва илгари ҳисобга олинган ҚҚС жорий даврда ҳисобдан чиқарилиши (Солиқ кодекси (СК)нинг 218-моддаси) ва тўлаши учун айбдор шахсга тақдим этилиши керак (Дт 5910; Кт 44 ёки Кт 64). Агар суд бирор-бир сабабга кўра ҚҚСни тўлаш талабини тан олмаса, мазкур сумма давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши (Дт 9430; Кт 44) ва фойда солиғи ҳисоб-китоби пайтида чегирилмайдиган харажатларга киритилиши керак.

 

2-ХАТО. Давлат мулкини ижарага беришдан даромадлар бўйича оборотга ҚҚС солинади ёки ҳисобга олинадиган ҚҚСни камайтириш учун солиқ солинмайдиган оборот сифатида солиқ ҳисоб-китобига киритилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (8.04.2009 йилдаги 102-сон) мувофиқ давлат мулкини балансида сақловчилар (ДУК­лар, бюджет ташкилотлари ва ҳоказо) ижара шартномаларини Давлат рақобат қўмитаси (собиқ ДМҚ) ҳузуридаги Ижара марказларида рўйхатдан ўтказишлари шарт. СКнинг 208-моддасига кўра қўшилган қиймат солиғидан, агар СКнинг 212-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, реализация қилиш обороти озод этилади.

Шу тариқа, давлат мулки ижарасидан даромадларга ҚҚС солиш керак эмас, бироқ уларни Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига1 4-«Товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборотлар» иловасининг 01082-«Солиқ солинмайдиган, 01021-сатрда кўрсатилмаган» сатри бўйича киритиш керак. Етказиб берувчиларга тўланган ҳисобга олинадиган ҚҚС бундай даромадлар мавжуд бўлганда ҳисобот даври учун оборотлар умумий ҳажмида солиқ солинмайдиган оборотлар улушига камаяди ва, тегишинча, бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси кўпаяди. Баъзи давлат корхоналарида давлат мулки ижараси бўйича оборотлар хато равишда ҚҚС ҳисоб-китобига киритилмайди ва ҳисобга киритиладиган солиқни тегишли улушга камайтиришмайди. Бу эса ҚҚСни кам ҳи­соблаш ва тегишли молиявий санкцияларга олиб келади. Бундай хатонинг сабаби — бухгалтерлар давлат мулкини ижарага беришдан даромадларни хизматларни реализация қилиш оборотлари деб ҳисоблашмайди, балки ҚҚС ҳисоб-китобига киритилмайдиган бошқа даромад деб биладилар.

 

3-XATO. ҚҚС бўйича мақсадли имтиёз туфайли тежалган маблағлар мақсадга кўра ишлатилмайди.

МИСОЛ. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан корхона жамғарилган суммаларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, республика бўйича филиаллар барпо этиш ва янги технологияларни жорий этиш шарти билан 3 йилга ҚҚС тўлашдан озод этилган. Солиқ имтиёзлари суммаси Кт 8840-«Мақсадли ишлатиш шарти билан солиқ имтиёзлари» бўйича ҳисобга олинади ва 3 йил ўтгач, балансда ушбу ҳисобварақнинг сальдоси бўлади.

l Имтиёзли давр мобайнида корхона янги ускуна ва ноу-хаулар сотиб олди, бироқ харажат суммасини Дт 8840 дан Кт 8530-«Текинга олинган мол-мулк»нинг «Мақсадли солиқ имтиёзлари» илова ҳисобварағига ҳисобдан чиқармади.

l Филиалларни очиш харажатлари (ТИА ишланмаси, консалтинг, лицензиялар, ходимларнинг иш ҳақи, пудратчиларнинг хизматлари ва ҳоказо) жорий харажатларга ҳисобдан чиқарилиб, бу билан корхонанинг солиқ солинадиган фойдаси камайган.

Имтиёзли давр учинчи йилининг охирида 8840-ҳисоб­варақда ҚҚС бўйича жамғарилган имтиёз сальдоси имтиёздан фойдаланилмаганлигини кўрсатади. Бу эса назорат қилувчи органларнинг ҳукумат қарори бажарилмаганлиги хусусида эътирозлар билдириши; пеняни ҳисоблаган ҳолда филиаллар очиш бўйича харажатларга фойда солиғи солиш, солиқ имтиёзларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини бузганлик учун маъмурий жарима солиш хатарларини юзага келтиради.

Мазкур ҳолда Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг2 9-бандига амал қилиш керак, унга кўра 8840-«Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида ҳисобга олинадиган, солиқлар ва божхона имтиёзларини бериш натижасида бўшаган маблағлар суммалари қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:

а) асосий воситалар, номоддий активлар, то­вар-моддий бойликларни харид қилишга, кредит ва қарзларни сўндиришга, асосий воситаларни реконструкция қилиш ва замонавийлаштиришга йўналтирганда, агар имтиёзли давр кўрсатилган бўлса – муддатларнинг энг ками бўйича: имтиёзли давр ёки ҳақиқатда ишлатиш тугаганда, имтиёзли давр кўрсатилмаган ҳолларда эса – ҳар йили:

8840-«Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари» ҳисобварағи дебети;

8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобварағи кредити, бунда «Солиқлар ва божхона имтиёзлари» ҳисобварағи ажратилади;

б) жорий мажбуриятларнинг ҳосил бўлишига (масалан: иш ҳақининг ҳисоблаб ёзилиши, ижара, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ва ҳоказо) олиб келадиган жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда:

8840-«Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари» ҳисобварағи дебети;

6010-«Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» ёки 6120-«Шуъба ва қарам хўжалик жамият­ларига тўланадиган ҳисобварақлар» ёхуд 6710-«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» ёки турли кредиторлардан қарзни ҳисобга олиш ҳисобварағи (6900) кредити ёхуд бошқа тегишли ҳисобварақлар.

 

4-ХАТО. Асосий воситалар олиб кирилганда (импорт
қилинганда) божхона органларига тўланган ҚҚС ҳисобга олинади.

БЮДда кўрсатилган солиқ суммаси (божхона тўлови коди – 29) хато равишда ҳисобга олинади, бироқ асосий воситанинг таннархига киритилмайди. Хато сабаби – 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»3 нотўғри қўлланиши ва СКнинг 219-моддаси «Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси» талабларини бузиш.

 

5-ХАТО. ҚҚС ҳисоб-китобида ноль ставкали оборотлар ва солиқ солинмайдиган оборотлар ўз сатрларида акс эттирилмаган.

Мазкур хато ҚҚС бўйича боқимонда ва жарима санкцияларини тўлашга, шунингдек реализация қилинган маҳсулотни ва фойда солиғи ҳисоб-китобини бузиб кўрсатишга олиб келади.

 

6-ХАТО. Асосий ҳисоб-китобда норезидентлар ишлари (хизматлари) импортига ҚҚС унинг суммасини бюджетга тўламасдан ҳисобга олинади.

Ҳисобга олиш учун норезидентлар кўрсатган ишлар (хизматлар) импортига ҚҚС солиқнинг асосий ҳисоб-китоби тааллуқли бўлган даврда бюджетга тўланиши керак. Кўпинча ҳисобга ишлар (хизматлар) импортига ҚҚС уни бюджетга тўламасдан қабул қилинади (ҳисоблаб ёзиш усулида), бу эса солиқ бўйича боқимонда ва пеняга олиб келади.

Нотўғри:

Дт 4410 Кт 6410 – импортга ҚҚС ҳисоблаб ёзилган;

ДТ 6420 КТ 4410 – импортга ҚҚС асосий ҳисоб-китобда ҳисобга олинган.

Тўғри:

Дт 4410 Кт 6410 – импортга ҚҚС ҳисоблаб ёзилган;

Дт 6410 Кт 5110 – импортга ҚҚС бюджетга тў­ланган;

Дт 6420 Кт 4410 – импортга ҚҚС асосий ҳисоб-китобда ҳисобга олинди.

 

7-ХАТО. Ишлар (хизматлар) импортига ҚҚС бажарилган ишлар (хизматлар) далолатномаси бўйича эмас, балки маблағлар норезидентга тўланган пайтда ҳисоблаб ёзилади.

Кўпинча даромад норезидентга ҳақиқатда тўланганидан кейин ишлар (хизматлар) импортига ҚҚСни ҳисоблаб ёзадилар ва унга доир ҳисоб-китобни топширадилар. Бу эса солиқни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима санкцияларига олиб келади. Мазкур хато СКнинг 203-моддасини бузиш ҳисобланади.

 

8-ХАТО. Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳ­сулоти реализациясига ҚҚС солинади.

Йирик давлат компаниялари ва корпорациялар, имкони борича, ўз ходимларини ўзлари етиштирган арзон маҳсулот (гўшт, сут, сабзавот, балиқ ва ҳоказо) билан таъминлаш учун ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришлари шарт (ВМнинг 22.12.2010 йилдаги 05/03-10-1-сон мажлиси баённомаси). Ушбу мақсадларда кўп корхоналарга маҳаллий ҳокимият органлари ер участкалари ажратганлар ва чорва моллари, дон, уруғлик, ўғит ва ҳоказоларни сотиб олишга рухсат берганлар.

Ишлаб чиқарилган (етиштирилган) маҳсулот ўз ходимлари ёки учинчи шахсларга сотилганда хато равишда етиштирилган маҳсулот қийматига ҚҚС ҳисоблаб ёзилади.

 

9-ХАТО. ҚҚС тўловчиси бўлмаган юридик шахсларнинг ҳисобварақ-фактураларида ҚҚСни акс эттириш ва ҳисобварақ-фактураларни чала тўлдириш.

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ тўловчининг ҳисобварақ-фактурасида ҚҚС акс эттирилган тақдирда маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20%и миқдорида жарима солиш назарда тутилган. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт (СКнинг 118-моддаси). Товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчиларга нисбатан мазкур ҳолда жарима солинмайди ва улар ҚҚС бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилмайди.

Ҳисобварақ-фактура реквизитларини тўлиқ тўлдир­маслик товарлар (ишлар, хизматлар) олувчиси томонидан ҳисобга олинган ҚҚСнинг назорат қилувчи органлар томонидан бекор қилинишига олиб келади. Товарлар сотувчиси СКнинг 222-моддасига мувофиқ ҳисобварақ-фактурани тўлдириши керак, унга кўра ушбу қатъий ҳисобот ҳужжатида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

1) ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товар жўна­тиш ҳужжатларининг ёки шартноманинг рақами ва санаси;

3) солиқ тўловчининг ва товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олувчининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда идентификация рақами;

4) реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг номи ва ўлчов бирлик­лари (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса);

5) ўлчов бирлигидан (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса) келиб чиққан ҳолда реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг ҳисобварақ-фактура бўйича сони (ҳажми);

6) шартнома (контракт) бўйича ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда, ҚҚСни ўз ичига оладиган давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) қўлланилган тақдирда эса, солиқ суммасини ҳисобга олган ҳолда ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);

7) реализация қилинаётган товарлар, бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) ҚҚСсиз қиймати;

8) акцизланадиган товарлар бўйича акциз солиғининг ставкаси ва суммаси;

9) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотиб олувчисига тақдим этилаётган ҚҚС ставкаси ва суммаси;

10) реализация қилинган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акцизланадиган товарлар бўйича акциз солиғи ва ҚҚС ҳисобга олинган қиймати.

Бундан ташқари, ҳисобварақ-фактурада етказиб берувчи ва сотиб олувчининг телефон рақамлари ҳам кўрсатилиши керак.

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова.

2МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

4Москва, 15.04.1994 йил. Ўзбекистон Республикаси учун 1994 йил 30 декабрдан кучга кирган.

 

Эксперт билан биргаликда хатолар устида ­мухбиримиз Наталья СПИРИДОНОВА

иш олиб борди.

Прочитано: 3188 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика